Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 17:49 · 21.07.2022

«Ўзбекистонга нақд чет эл валютаси олиб келишда чеклов қўйилиши хавфи ҳақиқатан ҳам мавжуд» — Марказий банк раиси

Мамаризо Нурмуродовнинг Kommers.uz мухбирига айтишича, Марказий банк Нью-Йорк федерал захира банкидан нақд валюта банкнотларини олиб келиб, буюртмага асосан тижорат банкларига тарқатмоқда.

«Ўзбекистонга нақд чет эл валютаси олиб келишда чеклов қўйилиши хавфи ҳақиқатан ҳам мавжуд» — Марказий банк раиси
Фото: kapital.kz

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов Ўзбекистонга АҚШ федерал банкларидан нақд чет эл валютасини олиб келишда чеклов қўйилиши хавфи ҳақиқатан ҳам мавжудлигини маълум қилди. Бу ҳақда Kommers.uz мухбири хабар бермоқда.

Регулятор раҳбарининг Kommers.uz мухбирига айтишича, Ўзбекистон ва қўшни давлатларнинг тижорат банклари нақд валюта банкнотларини асосан Россия банкларидан олиб кирар эди. 

«Ҳозирги кунда Россия банкларига қўйилган чекловлар банкларимизнинг имкониятларини кескин чеклаб қўйди. Шу сабабли, биз март ойидан бошлаб марказлашган тартибда Нью-Йорк федерал захира банкидан нақд валюта банкнотларини олиб келиб, тижорат банклари буюртмасига асосан, ҳар ойда 1-2, айрим пайтлари 3 марта уларнинг нақд валютага бўлган талабларини қондириб келяпмиз», — дейди у.

Нурмуродовнинг таъкидлашича, Марказий банк ушбу ҳаракатлар билан юқорида келтирилган муаммони ечишга ҳаракат қилмоқда. 

«Лекин бу тижорат банкларининг ўзлари ҳам нақд чет эл валютаси олиб келиши мумкин эмас, деган хулосага олиб келмаслиги керак. Уларнинг ўзлари ҳам Европа давлатларидан валюта олиб келиб, валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари бўйича операцияларида фойдаланяпти», — дейди Марказий банк раиси.

Мамаризо Нурмуродовнинг хулоса қилишича, бу Марказий банкнинг функционал мажбуриятига кирмайди, лекин регулятор муаммолар юзага келишининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда.

«Бу Марказий банкнинг функционал мажбуриятига кирмаса ҳам, биз чекловлар ўрнатилган мамлакатларда кузатилаётган муаммолар Ўзбекистонда ҳам юзага келишининг олдини олиш учун шу ишни (нақд валюта олиб келиб тарқатиш — таҳр.) йўлга қўйдик. Охирги икки ойда 2,5 миллиард доллардан ортиқ банкнотларни олиб келиб, банкларга тарқатдик», — дейди у.

Мамаризо Нурмуродов март ойида Ўзбекистонда нақд доллар ёки евро тақчиллиги ҳолатлари кузатилмаётганини маълум қилганди.

«Бугунги кунда мамлакатда нақд доллар ёки евро тақчиллиги ҳолатлари кузатилмаяпти. Тижорат банклари ички бозорда нақд хорижий валюта етарлилигини таъминлаб келмоқдалар. Мавжуд нақд валюта захиралари ўртача 3-4 ойлик нақд айирбошлаш операцияларига бўлган талабни тўлиқ қондира олади», — деганди у.

Марказий банк раиси, шунингдек, 2020 йилда пандемиянинг бошланғич даврида авиақатновлар бўйича аксарият давлатлар томонидан киритилган чекловлар сабабли тижорат банклари томонидан нақд хорижий валютанинг мустақил олиб келиниши қийинлашганини айтганди. Бундай вазиятда ҳам Марказий банк томонидан нақд хорижий валютани олиб келиш жараёнини марказлашган ҳолда ташкил этилиб, тижорат банкларига тақдим этилган.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди