Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Қашқадарё вилояти давлат солиқ органлари бошқарув тизимида тайинловлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Президенти фармойиши билан Шукуруллохон Нисбатхонов Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Шукуруллохон Нисбатхонов тайинлов муносабати билан Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси раиси буйруғи билан Фахриддин Муҳаммадиев Қашқадарё вилоятида янги ташкил этилган Кўкдала тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Мухаммадиев янги лавозимга тайинлангунга қадар Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
Маълумот учун, шу пайтгача Қашқадарё вилояти ДСБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган Алишер Қодиров вилоят ҳокими ўринбосари этиб тайинланган эди.