Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 19:00 · 24.05.2022

«Қора рўйхат»га тушганларга кредит берилмайдими? Марказий банк аниқлик киритди

Банк тизимида «қора рўйхат» тушунчаси, умуман, кредит ажратилиши тақиқланган фуқаролар бўйича тузилган «махсус рўйхат» ёки «маълумотлар базаси» мавжуд эмас.

«Қора рўйхат»га тушганларга кредит берилмайдими? Марказий банк аниқлик киритди
Фото: Sputnik

Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига кўплаб фуқаролардан «қора рўйхат»га тушгани учун кредит берилмаётгани тўғрисида мурожаатлар келиб тушмоқда. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

Мурожаатчиларнинг изоҳлашича, банклар уларга «Марказий банкнинг қарз олувчилар бўйича ‘қора рўйхат’ига (‘чёрний список’) кирганини ва бундай рўйхатга тушганларга кредит берилмаслигини» важ қилиб кўрсатмоқда.

Регуляторнинг таъкидлашича, банк тизимида «қора рўйхат» тушунчаси, умуман, кредит ажратилиши тақиқланган фуқаролар бўйича тузилган «махсус рўйхат» ёки «маълумотлар базаси» мавжуд эмас.

«Қора рўйхат» тушунчаси етарли билим ва малакага эга бўлмаган айрим банк ходимлари томонидан кредит аризасини кўриб чиқиш жараёнида илгари олинган ёки жорий кредити бўйича тўловларни кредит шартномасида белгиланган муддатлардан кечиктириб тўлаган фуқароларга «қора рўйхатга тушиб қолгансиз» деб изоҳ бериши (тушунтириши) оқибатида вужудга келмоқда.

Ушбу ҳолат аслида фуқаронинг «кредит тарихи» маълумотлари билан боғлиқ бўлиб, ҳозирги кунда ундан барча кредит берувчи ташкилотлар фуқарога кредит беришдан олдин ушбу маълумотлардан фойдаланмоқда.

«Кредит тарихи» нима ва унинг қандай аҳамияти бор? 

Сўнгги йилларда кредит ташкилотлари (банклар ва микрокредит ташкилотлари) ва ҳаттоки айрим товар истеъмол кредити берувчи савдо ташкилотлари томонидан фуқароларга кредит ажратиш жараёнида уларнинг илгари олган қарз маблағлари бўйича мажбуриятларини ўз вақтида бажарганлиги ҳамда жорий қарздорликлари мавжудлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Фуқароларнинг кредит битимлари, уларнинг ижро этилиши ҳолати, жумладан, илгари қайси кредит ташкилотларидан қанча миқдорда кредит олганлиги, кредит тўловларини ўз вақтида тўлаганлиги, бошқа кредитлар учун берилган амалдаги кафилликлар ҳамда жорий кредит қарздорликлари тўғрисидаги маълумотлар мажмуи «кредит тарихи» деб аталади. 

Кредит ташкилотлари «кредит тарихи» маълумотлари асосида потенциал қарз олувчининг кредитга лаёқатлилигини баҳолайди, яъни қарз олувчи олаётган кредити бўйича мажбуриятларини келгусида лозим даражада бажара олиш имконияти, илгари олган кредитлари бўйича мажбуриятларини ўз вақтида бажарганлиги, бошқа кредит ташкилотларидан ҳозирги қарздорлиги миқдори каби маълумотларни ўрганиб чиққан ҳолда фуқаронинг кредит тўловларини тўлаш борасида қай даражада интизомли ва масъулиятли эканлиги тўғрисида хулоса чиқаради.

Ҳар бир кредит ташкилоти ўзининг кредитлаш тартиби талаблари ва кредитнинг қайтмаслик рискини баҳолаш мезонларидан келиб чиқиб, потенциал қарз олувчининг кредит тарихи маълумотлари, даромади ҳамда таклиф этилаётган кредит таъминотини таҳлил қилади ва якунда кредит ажратиш ёки ажратмаслик юзасидан мустақил қарор қабул қилади. Ўз навбатида, мазкур қарорлар турли кредит ташкилотларида турлича бўлиши мумкин.

Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати фуқароларни «кредит тарихи» ҳисоботида муддати ўтган қарздорлик тўғрисидаги маълумотлар пайдо бўлишининг олдини олиш учун кредит ва бошқа молиявий мажбуриятлар бўйича тўловларни ўз вақтида тўлаб боришга чақирди.

Қайд этилишича, қарз бўйича мажбуриятларни ўз вақтида бажаришда маъсулиятсизликка йўл қўйиш, яъни кредит тўловларини белгиланган муддатлардан кечиктириб тўлаш «ҳозирча арзимас бўлиб туйилса ҳам», келгусида кредит ташкилотларидан қарз олиш имкониятини пасайишига сабаб бўлиши мумкин.

Аввалроқ Марказий банк кредитларга кафил бўлган фуқароларни огоҳлантирганди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди