Россияда доллар ва евро курслари тарихий максимумни янгилади
1 доллар энг юқори чўққисида 120,83 рублга тенг бўлди.

Россияда доллар ва евро курслари тарихий максимумни янгилади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Маълум қилинишича, 9 март куни Москва биржасидаги савдолар давомида доллар ва евро курслари яна ўзининг тарихий чўққиларини янгилади. Доллар эса биржа томонидан ўрнатилган янги юқори чегарага — 120,83 рублга, евро 131 рублга етди.
Доллари курси Тошкент вақти билан 13:53 да 118,51 рублни ташкил этди, бу аввалги савдолар ёпилиш даражасидан 13,51 рублга юқори. 7,01 рублга қимматлашган евро 126 рублга баҳоланди. Икки валютали саватнинг нархи (0,55 доллар ва 0,45 евро) 10,58 рублга ошиб, 121,89 рублни ташкил қилди.
Доллар амалдаги расмий курсдан 12,7 рублга, евро эса расмий курсдан 10,3 рублга қимматроқ бўлди.
Аввалроқ Япония Алишер Усмонов ва Рамзан Қодировга нисбатан санкциялар киритгани хабар қилинганди. Шунингдек, АҚШ сенаторлари Россия захираларидаги олтин билан операцияларни тақиқлашни таклиф қилгани ҳақида хабар берилди.






