Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 16:58 · 02.08.2022

Россиядаги инфляция Ўзбекистондаги инфляцияга қанчалик таъсир қиляпти?

ПМТИ мутахассисларининг Kommers’га маълум қилишича, Россиядаги инфляция натижасида Россиядан импорт қилинадиган товарлар ва хизматлар нархининг қимматлашиши Ўзбекистондаги инфляция даражасига таъсир кўрсатади.

Россиядаги инфляция Ўзбекистондаги инфляцияга қанчалик таъсир қиляпти?
Фото: «Яндекс Дзен»

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари Россиядаги инфляциянинг Ўзбекистондаги инфляцияга таъсирини таҳлил қилди. Институт таҳлил натижаларини Kommers.uz’га тақдим этди.

Россия Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон ташқи савдосининг қарийб 18 фоизи Россиянинг ҳиссасига тўғри келади. Институт экспертларига кўра, Россиядаги инфляция натижасида Россиядан импорт қилинадиган товарлар ва хизматлар нархининг қимматлашиши Ўзбекистондаги инфляция даражасига таъсир кўрсатади.

2021 йилда Ўзбекистонда инфляция даражаси 10 фоизни ташкил қилган. Таъкидланишича, бунда Россияда инфляция даражаси (2021 йилда 6.7 фоиз) Ўзбекистонда инфляциянинг 0.78 фоиз бандга ошишига сабаб бўлган. Бундан ташқари, Россиядан импорт қилинадиган хом-ашё товарлари нархлар ўсиши Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш харажатларининг 0,6 фоиз бандга ошишига олиб келган (тармоқлараро ўзаро таъсирлардан ташқари тўғридан-тўғри таъсири ҳисобга олинган).

Туркиядан фарқли равишда (Bloomberg маълумотларига кўра, 2022 йилда турк лирасининг девальвацияси 60,4 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда) бу йил рубль қадрининг заифлашиши (девальвацияси) эмас, балки унинг мустаҳкамланиши кутилмоқда. Йил давомида рублнинг АҚШ долларига нисбатан курси 74,29 рублдан 60,20 рублгача мустаҳкамланди. Бундай шароитда Россиядаги инфляция даражаси Ўзбекистонда нархлар барқарорлигига Туркиядаги нархларнинг кўтарилишига қараганда кўпроқ босим кўрсатади.

2022 йилда Россияда рубль қадрининг 28.4 фоизга ортиши ҳамда инфляция даражасининг 21.3 фоизга етиши кутилаётганлигини ҳисобга олинса, Россия товарлари жаҳон бозорига 69.41 фоиз қимматроқ чиқиши мумкин (Туркияда — 1,8 фоиз). Бунинг оқибатида 2022 йилда Россияда нархлар ошишининг Ўзбекистонга таъсири 6 фоиз пунктигача етиши мумкин. (Россиядан импорт қилинаётган маҳсулотларнинг таркиби ва ҳажми ўзгармаган тақдирда). Бу хавфнинг сабаби, шунингдек, Ўзбекистоннинг умумий импортида Россиянинг улуши (2021 йилда 21.4 фоиз) Туркиянинг улуши (6.7 фоиз) га қараганда анча юқори эканлиги билан боғлиқ.

Айтилишича, бу омил инфляцияни тезлаштиришдан ташқари, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ташқи савдо балансига салбий таъсир кўрсатиши, шусиз ҳам мувозанатлашмаган тўлов балансини янада кучайтириши эҳтимолдан йироқ эмас. Бу эса ўз навбатида миллий валюта барқарорлигига қўшимча таъсирни юзага келтиради.

Масалан, 2021 йилда Ўзбекистон Россиядан умумий қиймати 5,46 миллиард АҚШ долларига тенг маҳсулот импорт қилган. Бу 2021 йил курси бўйича 402,5 миллиард рублга тенг. Импортнинг ҳажми ва таркиби ўзгаришсиз қолиши тахмин қилинса, бугунги кунда мазкур импорт 8 миллиард АҚШ долларига айланади. Экспорт ўзгармасдан қолса, савдо баланси ёмонлашиши мумкин.

2022 йил  биринчи ярим йиллик якунлари бўйича Ўзбекистоннинг Россиядан импорти 2.85 миллиард долларни ташкил этган бўлса, экспорт ҳажми 1.22 миллиард долларга етди (дефицит — 1.63 миллиард доллар).

Россияда нархларнинг ошиши туфайли Ўзбекистонда таннарх инфляциясининг ўсиши биринчи навбатда Россиядан хом ашё ва оралиқ маҳсулотларни импорт қилувчиларга таъсир қилади. Боз устига, компаниялар ушбу ҳисоб-китоблардан янада мақбулроқ қисқа ва ўрта муддатли қарорларни қабул қилишда фойдаланиши мумкин.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди