Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 9:27 · 23.04.2022

Tinkoff Bank ребрендинг ўтказади. Олег Тиньков Россиянинг Украинага босқинини қоралаганди

Банк бизнесмен Олег Тиньков билан боғланмайдиган янги номга эга бўлади.

Tinkoff Bank ребрендинг ўтказади. Олег Тиньков Россиянинг Украинага босқинини қоралаганди
Фото: Максим Шеметов / Reuters

Tinkoff 2022 йилда ребрендинг ўтказади ва эски бренддан фойдаланишни тўхтатади. Бу ҳақда кредит ташкилотининг Telegram каналида хабар берилди.

Таъкидланишича, банк бизнесмен Олег Тиньков билан боғланмайдиган янги номга эга бўлади.

«Биз Tinkoff брендини тарихда қолдиришга қарор қилдик ва янги жонли бренд остида Россия бозорида энг яхши молиявий маҳсулотлар ва хизматларни ишлаб чиқишда давом этамиз», дейилади баёнотда.

Компания бу қадамга узоқ вақтдан бери тайёргарлик кўрганини ва яқинда содир бўлган воқеалар бу қарорни янада долзарблаштирганини тушунтирди.

«Tinkoff узоқ вақтдан бери ном брендининг асл маъносидан ошиб кетди: бугунги кунда Tinkoff фаол чакана мижозлар сони бўйича мамлакатдаги иккинчи йирик хусусий банкдир, Тинкофф бизнесини кўп йиллар давомида рус менежерлари жамоаси муваффақиятли бошқариб келмоқда ва Россия ҳамда хорижда ўн минглаб инвесторлар банкка эгалик қилади», дейилади ахборотда.

Олег Тиньков сўнгги йилларда асосан Лондонда яшаган ва у ерда лейкемиядан даволанган. Шу йилнинг март ойидан бери тадбиркор Британия санкциялари остида қолди. Компания таъкидлашича, таъсисчи узоқ вақтдан бери ишсиз бўлган ва ҳозир у компаниянинг «20 миллион мижозидан бири, холос».

Тиньковнинг танқиди

Банк асосчиси Олег Тиньков Россиянинг Украинага босқини ҳақида кескин сўзлар ёзилган пост эълон қилди. Постда Тиньков ҳозирги воқеалардан бирорта ҳам манфаатдор кўрмаётгани, россияликларнинг 90 фоизи босқинга қарши эканини айтди ва инглиз тилида Ғарбни янада оқилона ва инсонпарвар бўлишга ҳамда содир бўлаётган воқеаларни тўхтатишга чақирди.

Фото: Instagram / @olegtinkov

Шундан сўнг Tinkoff Bank баёнот эълон қилди, унда ташкилот ўз асосчисининг сўзларини шахсий фикр деб қабул қилишни сўради.

Банк хабарида айтилишича, Олег Тиньков кўп йиллар давомида Tinkoff Group компанияларида қарор қабул қилувчи шахс бўлмаган, у Tinkoff ходими ҳам эмас, Россияда узоқ вақт бўлмаган ва сўнгги йилларда соғлиғи билан боғлиқ муаммолар билан банд бўлган.

Олег Тиньков аввалроқ — февраль ойининг охирида ҳам Россиянинг Украинага босқинини қоралаганди.

«Мен ўзим, деярли икки марта ҳаётнинг нариги томонида бўлганимда, сўнгги 2 йил ичида унинг қанчалик нозик эканига амин бўлдим! Ва у биз эга бўлган ягона нарса! Ҳозир Украинада ҳар куни бегуноҳ одамлар ўлмоқда, буни ақлга сиғдириб ва қабул қилиб бўлмайди!», — деб ёзганди Тиньков.

Унинг таъкидлашича, давлатлар пулни ҳарбий ҳаракатларга эмас, балки одамларни даволаш ва илмий тадқиқотларга сарфлашлари керак.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди