Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023

Тўқаев Қозоғистонда «халқ жамғармаси»ни яратиш бўйича топшириқ берди

Фонд камёб касалликлар билан оғриган болаларга кўмак кўрсатади.

Тўқаев Қозоғистонда «халқ жамғармаси»ни яратиш бўйича топшириқ берди
Фото: Қозоғистон Президенти матбуот хизмати

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев «халқ жамғармаси»ни яратиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда Президент 11 январь кунги парламент йиғилишида маълум қилди.

Хабар берилишича, Қозоғистон Президенти парламентда ижтимоий қўллаб-қувватлаш, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиш учун «Қазақстан халқына» (Қозоғистон халқига) жамоат фондини ташкил этиш бўйича топшириқ берганини маълум қилган.

Қайд этилишича, фонд камдан-кам учрайдиган касалликларга чалинган болаларнинг даволанишига кўмаклашади.

«Дарҳақиқат, аксарият оилалар учун даволаниш харажатлари шунчаки тўлаб бўлмас даражада қиммат. Биз шаҳар, туман, посёлка, қишлоқларда болалар учун спорт иншоотлари қурамиз. Иқтидорли болаларга ёрдам берамиз, маданиятни қўллаб-қувватлаймиз, Олмаотанинг даҳшатли фожиадан халос бўлишига ёрдам берамиз. Биз ушбу жамғарма ҳисобидан ҳалок бўлганларнинг оилаларини, полиция ва ҳарбий хизматчиларни қўллаб-қувватлаймиз. Булар шунчаки баъзи мисоллар», — деган Тўқаев.

Таъкидланишича, бу «президент, ҳукумат ёки бошқа давлат органи фонди» эмас, балки «халқ жамғармаси» бўлади.

«У маъмурият, ҳукумат қошида ишламайди. Нуфузли кузатув кенгаши тузилади, ҳалол ва масъулиятли раҳбар тайинланади. Биз унинг фаолиятининг тўлиқ шаффофлигини, жамиятнинг жавобгарлиги ва назоратини таъминлаймиз», — дея қўшимча қилган Президент.

Бундан ташқари, Тўқаев жамғарма фаолиятига оид барча маълумотлар очиқ бўлишига кафолат берган. Жамғарма хусусий ва давлат манбалари ҳисобидан молиялаштирилади. Шунингдек, халқаро хайрия ташкилотлари ёрдамини жалб қилиш ҳам режалаштирилган.

«Жамғарма лотерея операторлари, ставкаларни ҳисобга олиш маркази ва бошқа монополистлардан мажбурий бадалларни олади», — дея таъкидлаган давлат раҳбари.

«Шунингдек, катта маблаққа эга бўлган ва одамлар нигоҳидан ташқарида юрган одамларнинг фаол иштирокини кутаман», — деган у.

Худди шу нутқида Президент бизнесдан жамғармага сезиларли ва мунтазам бадаллар кутишини айтган.

«Миллатнинг биринчи Президенти шарофати билан мамлакатда ҳатто халқаро меъёрларга кўра ҳам жуда даромадли компаниялар гуруҳи ва бадавлат одамлар қатлами пайдо бўлди. Менимча, Қозоғистон ва қозоқ халқига муносиб ҳурмат кўрсатиш ҳамда унга тизимли ва мунтазам ёрдам бериш даври келди», — дея қайд этган у.

Аввалроқ Қозоғистон Президенти тартибсизликлардан кўрилган тахминий зарарни маълум қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қозоғистон Президенти хорижий инвесторларга мурожаат қилди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда