Тошкентда МДҲ давлатларининг II Халқаро банк-молия форуми бўлиб ўтади
Ўзбекистон банклари ассоциацияси бош директори МДҲ давлатлари Молия-банк кенгаши делегациясини қабул қилди

Тошкентда 25–26 ноябрь кунлари Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатларининг II Халқаро банк-молия форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон баклари ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкентда 25–26 ноябрь кунлари МДҲ давлатлари аъзоларининг II Халқаро банк-молия форуми бўлиб ўтади. Учрашувда икки томон вакиллари пойтахтда бўлиб ўтадиган халқаро форумнинг ташкилий масалаларини муҳокама қилган.
Шунингдек, учрашув давомида ассоциация бош директори Бахтиёр Ҳамидов ҳамда ташриф буюрганлар соҳага доир қатор янги лойиҳалар бўйича фикр алмашган.
Маълумот ўрнида, МДҲ мамлакатлари аъзоларининг I Халқаро банк-молия форуми Тошкентда 2019 йилда ўтказилган.
Аввалроқ Марказий банк ва МДҲ Молия-банк кенгаши раҳбарияти ўртасида учрашув ўтказилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Иқтисодиёт вазири ўринбосари Европа Иттифоқи вакиллари билан «яшил» иқтисодиётга ўтишни муҳокама қилгани ҳақида хабар берилди.






