Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 17:30 · 15.07.2022

Туркиядаги инфляция Ўзбекистонда нархларнинг ўсишига олиб келиши мумкинми?

ПМТИ экспертлари Ўзбекистоннинг асосий ҳамкорлари бўлган 5 та мамлакат: Россия, Хитой, Қозоғистон, Жанубий Корея ва Туркиядан импорт инфляциясини ҳисоблаб чиқди.

Туркиядаги инфляция Ўзбекистонда нархларнинг ўсишига олиб келиши мумкинми?
Фото: Президент матбуот хизмати

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари бу саволга жавоб топиш учун тадқиқот ўтказди. Институт матбуот хизмати таҳлилни Kommers.uz’га тақдим этди.

Маълумки, Туркия Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорларидан бири. Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг 7 фоизга яқини Туркиянинг ҳиссасига тўғри келади.

2018 йилдан бошлаб Туркияда инфляция тез суръатлар билан ўса бошлади. 2021 йилда у 19,6 фоизга етди (2017 йилда 11,4 фоиз). Жорий йилда эса инфляциянинг 60,5 фоизга етиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳолат Ўзбекистонга қандай таъсир қилиши мумкин?

ПМТИ экспертлари Ўзбекистоннинг асосий ҳамкорлари бўлган 5 та мамлакат: Россия, Хитой, Қозоғистон, Жанубий Корея ва Туркиядан импорт инфляциясини ҳисоблаб чиқди. Бунда ҳар бир ҳамкор давлатдан қилинаётган импортнинг улушидан фойдаланилган. 

Ҳисоб-китоблар 11 фоизга тенг умумий инфляциянинг 2,73 фоиз пункти Россия, Хитой, Қозоғистон, Жанубий Корея ва Туркиядан қилинаётган импорт ҳажмига боғлиқ эканини кўрсатди. 

Туркиядан импорт қилинган инфляция тахминан 0,28 фоиз пунктга тенг. Демак, Туркияда инфляциянинг кучайиши Ўзбекистондаги истеъмол нархларига сезиларли таъсир қилмайди.  

Агар сўмнинг девальвация даражаси меъёрдан юқори бўлса, бу рақамлар ошиши мумкин. Бу эса валюта курси барқарорлигини таъминлаш воситаларини такомиллаштиришни талаб қилади.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Туркияда истеъмол нархлари йиллик кўрсаткичда 78,6 фоизга ўсди. Бу 1998 йилдан кейинги рекорд тезлашишдир.

Bloomerg’нинг таъкидлашича, Туркияда йиллик инфляция кетма-кет 13 ой давомида тезлашмоқда. Энг катта ўсишни энергия (+151,3 фоиз), транспорт хизматлари (+123,4 фоиз), озиқ-овқат ва алкоголсиз ичимликлар 93,93 фоиз, уй-рўзғор буюмлари 81,14 фоизга қимматлашгани кўрсатди.

Таҳлилчилар учинчи чоракда юқори энергия нархларининг давом этиши, лиранинг заифлашиши ва Туркия Марказий банкининг нархлар ўсишини тўхтатиш учун ставкаларни оширишни истамаслиги фонида инфляция янада ошишини кутишмоқда.

Ўзбекистонда июнь ойида инфляциянинг йиллик ўсиш сурати 12,2 фоизни ташкил этди. Ушбу ойда истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,9 фоизга қимматлашган. 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида истеъмол бозорида нархларнинг ўсиш суръати 6,5 фоизга етган. 

Мавзуга доир:

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди