Twitter асосчиси Жек Дорси бош директор лавозимини тарк этади — CNBC
Жек Дорси ўрнига Twitter’ни техник директор Параг Агравал бошқаради

Twitter асосчиси Жек Дорси бош директор лавозимини тарк этди. Бу ҳақда CNBC хабар берди.
Жек Дорси ўрнига Twitter’ни техник директор Параг Агравал бошқаради. Twitter ҳали бу хабарга расман изоҳ бермади. Forbes журналининг 2020 йилги рейтингида унинг бойлиги 14,4 миллиард долларга баҳоланган.
Twitter акциялари 29 ноябрь кунги савдолар очилишида аввалги савдо кунининг ёпилишига нисбатан 11 фоизга ошди. Савдо маълумотларига кўра, чўққисида уларнинг қиймати 52,27 долларга етган. Маълумотларига кўра, савдонинг чўққисида акциялар қиймати 52,27 долларга етган.
Кейин котировкаларнинг ўсиши секинлашди: Тошкент вақти билан соат 19:43 ҳолатига кўра, Twitter акциялари 5,7 фоизга ўсиб, 49,85 долларни ташкил этди.
Аввалроқ Twitter яратувчиси 2 йил ичида 428 миллион доллар хайрия қилгани ҳақида хабар берилганди.






