Зафар Ҳошимов номи билан фонд очилгани ҳақида ёлғон хабар тарқалди
Тадбиркорнинг ўзи фонд ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда Korzinka супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов номи билан фонд очилгани айтилган реклама кўринишидаги хабарлар тарқалди.
Ўз навбатида, тадбиркор Зафар Ҳошимов ушбу фондга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилди.
«Эҳтиёт бўлинг, азизлар! Бу каби фейк хабарларга алданиб қолманг», — деб ёзди бизнесмен тарқмоқдаги аккаунтларида.
Зафар Ҳошимовнинг сўзларига кўра, тадбиркорнинг номида бундай фонд мавжуд эмас ҳамда унинг ушбу тадбирларга ҳеч қандай алоқаси йук.
«Бу реклама очиқ қаллоплик, огоҳ бўлинг. Танишлар ва гуруҳларга тарқатинг, бирор одам бу ёлғонга учиб, зарар кўриб қолмасин», — деб ёзади у.
Аввалроқ Зафар Ҳошимов Ботир Орифжоновнинг LeBazar’даги улушини сотиб олгани хабар қилинганди.






