Трампнинг мемкоинига сармоя киритган инвесторлар тахминан 2 млрд доллар йўқотди

20:34 · 12.02.2025

Ўзбекистонда микромолия банкларини ташкил этишга рухсат берилди

14:36 · 12.02.2025

Ўзбекистонда истеъмол ва автокредитлар ажратиш икки бараварга камайди

12:51 · 12.02.2025

Замонавий хазина изловчи: 7,5 минг биткоинли қаттиқ дискни ташлаб юборган британиялик 12 йилдан бери уни қидирмоқда

11:00 · 12.02.2025

Ўзбекистонда уй-жой қурилишида «эскроу» тизими жорий этилмоқда. У қандай ишлайди?

8:02 · 12.02.2025

Ўзбекистоннинг коррупция бўйича рейтингдаги ўрни ўзгаришсиз қолди

19:55 · 11.02.2025

Экспорт илк бор 27 млрд долларга етди

12:43 · 11.02.2025

Amazon, Google, Meta ва Microsoft сунъий интеллектга 300 млрд доллар инвестиция киритади

10:36 · 11.02.2025

Марказий банк 10 та банкни жаримага тортди

20:21 · 10.02.2025

Тошкент супермаркетларида қайси турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошгани маълум қилинди

19:21 · 10.02.2025

Панама канали атрофидаги баҳслар ва нима учун у Доналд Трампга керак?

15:12 · 10.02.2025

Ўзбекистонда январь ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси маълум қилинди

12:49 · 10.02.2025

Иқтисодий судлар даъвогарлар фойдасига 27,5 трлн сўм ундириш бўйича қарор қабул қилган

11:03 · 10.02.2025

Ўзбекистонда экофаол фуқароларга ҳар йили 14 та электромобиль берилади

9:53 · 10.02.2025

Anorbank Энергетика вазирлиги ва «Ўзтрансгаз» биноларини қарийб 440 млрд сўмга сотиб олди

17:57 · 08.02.2025

Самолётга қанча қўл юкини олиб чиқиши мумкин? Uzbekistan Airways бу бўйича батафсил маълумот берди

13:53 · 08.02.2025

Ўзбекистон ЯИМи 1,45 квадриллион сўмга етди

11:11 · 08.02.2025

Биринчи трансмиллий корпорация асосчиси — Зингер ва унинг дунёни эгаллаган тикув машиналари

9:17 · 08.02.2025

Замонавий хазина изловчи: 7,5 минг биткоинли қаттиқ дискни ташлаб юборган британиялик 12 йилдан бери уни қидирмоқда

Жеймс Хауэллс 2013 йилда тасодифан ичида биткоинлари бўлган қаттиқ дискни ташлаб юборган. У шундан буён чиқинди полигонидан дискни қидиришга рухсат олиш учун шаҳар маъмурияти билан судлашиб келади. Энди бўлса Жеймс бутун полигонни сотиб олишга қарор қилди.

Замонавий хазина изловчи: 7,5 минг биткоинли қаттиқ дискни ташлаб юборган британиялик 12 йилдан бери уни қидирмоқда

2013 йилда Жеймс Хауэллс тасодифан ичида биткоинлар бор қаттиқ дискни ташлаб юборади. Ўша вақтнинг ўзида дискдаги биткоинлар қиймати 500 минг долларни ташкил этган, ҳозирда эса уларнинг қиймати 750 миллион доллардан ошади. Хауэллс шундан буён чиқиндилар тўпланадиган жойга бориб, ўз дискини қидириш билан шуғулланади, аммо шаҳар ҳукумати бунга қаршилик билдирмоқда.

Блокчейн бошланган вақтда британиялик дастурчи ва криптовалютага қизиқадиган Жеймс Хауэллс бир неча минг биткоинни сақлаб қўйишга қарор қилади. У вақтда биткоинлар жуда кулгили нархда бўлиб, Жеймс қаттиқ дискда алоқа ҳамён очади, уларни келажак учун сақлаб қўяди.

Қаттиқ диск Жеймснинг офисида ётарди, аммо 2013 йилда қаҳрамонимиз (бошқа версияга кўра, унинг қиз ўртоғи) кераксиз буюмларни ташлаб юборишга қарор қилади. Тақдир тақазоси билан ичида биткоинлар бор диск ҳам чиқиндига улоқтирилади.

Кейинроқ Жеймснинг ўзи интервью давомида унинг иккита бир хил қаттиқ диски бўлгани, бирида биткоинлар сақлангани, иккинчиси эса бузилганини айтиб берган. Натижада, у бошқа дискни ташлаб юборган.

Жеймс қандай хатоликка йўл қўйганини дарҳол англайди. У Уэлсдаги Нюпорт шаҳарчасида истиқомат қиларди, бу ердаги барча чиқиндилар охир-оқибат ягона катта полигонга тўпланади.

Диск йўқотилган вақтда унинг ичида тахминан 7,5 минг биткоин бўлган. Унинг курси эса 65 долларни ташкил этарди — бу қарийб 500 минг доллар дегани.

Табиийки Жеймс йўқолган дискини топишга бир неча бор уриниб кўради. У чиқиндихонага бориб, ўзи қидиришга киришади, кейинроқ яна икки кишини ёллайди ва улар ҳамма жойни титиб чиқишни бошлайди. Аммо барчаси муваффақиятсиз кечади. Шундан кейин Жеймс қуйидагича йўл тутади:

У Нюпорт расмийларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, чиқинди полигонини яхшилаб кўздан кечириши учун рухсат сўрайди. Жумладан, махсус техникаларни ҳам олиб келмоқчи бўлади. Аммо шаҳар маъмурияти кескин рад жавобини беради — қидирув ишлари бир қатор лицензия ва регламентларни бузиши, шунингдек, экологияга жиддий зарар етказишини айтишади.

Жеймс шаҳар расмийларини кўндириш осон бўлмаслигини тушуниб етади ва бошқача йўл тутишга қарор қилади. У максимал даражада профессионал, чиқиндиларни эҳтиёткорлик билан кўздан кечирадиган ва етказиладиган зарарни минимал даражага туширувчи жиддий жамоани ёллашга пул тикадиган инвесторларни топади. Аммо шаҳар маъмурияти бунга ҳам кўнмайди.

Шундан кейин вазиятга «оғир артиллерия» аралашади. Хауэллес муниципалитетга топилган биткоинларнинг 40 фоизини ваъда қилади. Аммо бунга ҳам рози бўлишмагач, мукофот миқдори 50, 60 фоизгача оширилади. Бироқ барибир расмийлар билан келишиб бўлмайди.

Йўқолганига 12 йил бўлаётган қаттиқ дискни қидиришдан маъни борми ўзи? Ўтган йиллар давомида у чиқиндилар остида чириб кетган бўлиши мумкинку. Аммо Хауэллснинг айтишича, диск мустаҳкам ва герметик пластик қадоқда бўлган, унинг ичидаги биткоинларга эса ҳеч нарса қилмайди. Шу билан бирга, қаҳрамонимизнинг айтишича, дискка шикаст етган тақдирда ҳам унинг ичидаги биткоинларни кўчириб олиш мумкин.

Шундай қилиб, Жеймс шаҳар ҳукуматига ҳамкорликнинг турли вариантларини таклиф этишни давом этади. Қайсидир онда «хазина изловчи» маҳаллий амалдорларни шу қадар безор қилиб юборадики, улар Жеймсни қабул қилмай қўяди. Хауэллс шу билан тўхтаб қолмайди.

Биринчидан, у ўрганишлар олиб бориб, қаттиқ диск полигоннинг фойдаланилмайдиган секторидаги кўп метрли чиқинди қатламлари остида ётганини аниқлайди. Иккинчидан, у диск чиқиндиларни қайта ишлаш вақтида майдаланиб кетмаслиги учун сунъий интеллект сканерга эга махсус қурилмали конвейер орқали ҳудудни ўрганиш ниятида. Агар конвейерда дискка ўхшаш бирор буюм пайдо бўлса, қурилмани уни танийди ва чиқиндилар оқимидан ажратиб олади.

2023 йилнинг охирида дастурчи бир гуруҳ юристларни ёллайди ва шаҳар ҳукуматини судга беради. Унинг фикрича, амалдорлар унга йўқотилган шахсий мулкини қайтариш имкониятини бермаяпти, шунингдек, ўзларини жуда шубҳали ва душманлик кайфиятида тутмоқда.

Бироқ охир-оқибат суд Хауэллснинг чиқиндихонага киришга рухсат бериш ёки 495 млн фунт стерлинг миқдорида товон пули тўлаш ҳақидаги даъвосини рад этди. Судья бу даъвони қўзғатиш учун «оқилона асослар» мавжуд эмаслигини таъкидлади.

Маъмурият чиқиндихонани ёпишни режалаштирмоқда ва унинг ҳудудининг бир қисмида қуёш электр станциясини қуришга рухсат олган.

Қайд этилишича, Хауэллс эса энди йўқолган бойликни топиш учун чиқиндихонани сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. У чиқиндихонанинг тез орада ёпилиши ҳақидаги хабар ўзи учун «мутлақо кутилмаган янгилик» бўлганини таъкидлади. Унинг айтишича, маъмурият судда биткоинларни қидириш учун чиқиндихонани ёпиш Нюпорт аҳолисига жуда катта салбий таъсир кўрсатишини билдирган.

Трампнинг мемкоинига сармоя киритган инвесторлар тахминан 2 млрд доллар йўқотди
Янгиликлар 20:34 · 12.02.2025
Трампнинг мемкоинига сармоя киритган инвесторлар тахминан 2 млрд доллар йўқотди
Ўзбекистонда микромолия банкларини ташкил этишга рухсат берилди
Янгиликлар 14:36 · 12.02.2025
Ўзбекистонда микромолия банкларини ташкил этишга рухсат берилди
Ўзбекистонда истеъмол ва автокредитлар ажратиш икки бараварга камайди
Авто, Янгиликлар 12:51 · 12.02.2025
Ўзбекистонда истеъмол ва автокредитлар ажратиш икки бараварга камайди
Замонавий хазина изловчи: 7,5 минг биткоинли қаттиқ дискни ташлаб юборган британиялик 12 йилдан бери уни қидирмоқда
Янгиликлар 11:00 · 12.02.2025
Замонавий хазина изловчи: 7,5 минг биткоинли қаттиқ дискни ташлаб юборган британиялик 12 йилдан бери уни қидирмоқда
Ўзбекистонда уй-жой қурилишида «эскроу» тизими жорий этилмоқда. У қандай ишлайди?
Янгиликлар 8:02 · 12.02.2025
Ўзбекистонда уй-жой қурилишида «эскроу» тизими жорий этилмоқда. У қандай ишлайди?
Ўзбекистоннинг коррупция бўйича рейтингдаги ўрни ўзгаришсиз қолди
Янгиликлар 19:55 · 11.02.2025
Ўзбекистоннинг коррупция бўйича рейтингдаги ўрни ўзгаришсиз қолди