Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:14 · 23.05.2026

Ўзбекистонда ҳайдалган автомобиллар ва янги «иномарка»лар сотуви камайди

16:03 · 22.05.2026

Ўзбекистонда импорт материаллардан маҳсулот чиқариш учун божлар камайтирилади

13:34 · 22.05.2026

Олтин қазиб олиш бўйича етакчи давлатлар маълум қилинди

10:34 · 22.05.2026

Уй-жой бозори таҳлили: Яшнободдаги ўсиш ва «Янги Тошкент» омили

18:03 · 21.05.2026

Ўзбекистонда хорижий компаниялар сони 20 мингтага яқинлашди

17:32 · 21.05.2026

Солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифати яхшиланади

13:36 · 21.05.2026

Марказий банк ипотека омонати механизмини ишлаб чиқмоқда

10:24 · 21.05.2026

Солиқ базасини кўчмас мулк объектлари бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби белгиланди

15:27 · 20.05.2026

Ипотека кредити бўйича солиқ имтиёзлари автоматик равишда қайтарилади

12:46 · 20.05.2026

Рақобат ва реклама қоидабузарлиги ҳақида хабар берганларни пул мукофоти билан рағбатлантириш таклиф этилмоқда

11:05 · 20.05.2026

2025 йилда банкоматлардан пул ечишда 290 мингта муаммоли ҳолат кузатилган

9:53 · 20.05.2026

Креатив иқтисодиёт учун солиқ имтиёзлари назарда тутилган қонун маъқулланди

19:24 · 19.05.2026

Ўзбекистонда ер ижара шартномасини узайтириш тартиби тасдиқланди

19:15 · 19.05.2026

Ўзбекистонда Cobalt сотуви 30 фоизга пасайди, электромобилларга талаб ошди

10:04 · 19.05.2026

Ўзбекистонда маркетплейслар орқали товарларни реализация қилувчи чет эл юридик шахслар ҳам ҚҚС тўлаши белгиланмоқда

16:58 · 18.05.2026

Ўзбекистонда ипотекадаги уйда банк розилиги билан рўйхатдан ўтишга рухсат берилди

14:10 · 18.05.2026

Тошкентда уй-жой ижараси ўртача нархи ошди

10:23 · 18.05.2026

Биринчи трансмиллий корпорация асосчиси — Зингер ва унинг дунёни эгаллаган тикув машиналари

XIX асрда немис иммигрантларнинг фарзанди Исаак Зингер кийим-кечак ишлаб чиқариш соҳасида инқилобни юзага келтиради. У модернизация қилинган тикув машинасини яратади — натижада ундан нафақат фабрикаларда, балки уй шароитида ҳам фойдаланиш мумкин бўлади. Бу орқали Зингер АҚШдаги биринчи трансмиллий корпорацияга асос солиб, ўзидан кейин 13 миллион доллар мерос қолдиради. Маблағлар унинг турли аёл ва маъшуқаларидан бўлган 20 нафар фарзанди орасида тақсимланади.

Биринчи трансмиллий корпорация асосчиси — Зингер ва унинг дунёни эгаллаган тикув машиналари

1811 йил 27 октябрь куни Нью-Йорк штатидаги Шатикок шаҳарчасида истиқомат қилувчи немис иммигрантлари оиласида Исаак Меррит Зингер — бўлажак ихтирочи, актёр, саноатчи ва АҚШ тарихидаги биринчи трансмиллий компания асосчиси дунёга келади.

Зингер ота-онаси ажрашиб кетган вақтда 12 ёшда эди ва у онаси билан бирга қолишни ихтиёр этади. Бўлажак тадбиркор сайёр артистлар труппасига қўшилади, кейин эса дурадгорлик, токарлик қилади, 28 ёшида биринчи патентини қўлга киритади.

Исаак Зингернинг биринчи ихтироси тошларни учун мўлжалланган дрель эди — 1839 йилда у патентни қурилиш компаниясига 2 минг долларга (ҳозирги курс бўйича 50 минг доллардан зиёд) сотади. Маблағларни қўлга киритган Зингер ўзининг театр труппаси — Merritt Plaers’га асос солади ва беш йил давомида у билан бирга АҚШ бўйлаб гастроллар уюштиради. Унинг қанчалик даражада машҳур бўлгани тўғрисида ҳеч нарса маълум эмас. Орадан 10 йил ўтгач, 1849 йилда Зингер янги механизмни ихтиро қилади.

Бу сафар дарахт ва металлни кесишга мўлжалланган машина. У Зингерга биринчи ихтироси каби муваффақият келтирмайди. Молиявий шерик топган ҳолда у янги инструмент ихтироси устида ишлайди, аммо яна муваффақиятсизликка учрайди: Зингер ўз аппаратини яратиш устида иш олиб борган бинода портлаш юз беради ва машина яроқсиз ҳолатга келиб қолади. Зибер исмли шериги Исаакка Бостонга бориб, ўз ихтиросини механик буюмлар билан савдо қилувчи Орсон Фелпс дўконига тақдим этиш таклифини беради. У машинани дарахт ва металл кесиш учун истиқболли деб ҳисобламайди, аммо дўконга таъмирлаш учун ташлаб кетилган Lerow & Blodgett тикув машинасини модификацияси устида ўйланиб кўришни сўрайди.

Зингер тикув машинасини фойдаланиш учун нисбатан қулайлаштиришга қарор қилади. У мокини горизонталь ҳолатда жойлаштиради ва иплар чалкашмай қўяди, мато учун тахта ва игнани тутиб турадиган оёқча ўрнатади — натижада тикиш узлуксиз давом этади, шунингдек, у машинага узатма учун тепки ҳам ўрнатади — бу тикиш вақтида матони икки қўллаб ушлаш имконини беради. Ушбу учта янгиликнинг ўзи кийим-кеча ишлаб чиқаришни енгиллаштириш учун етарли эди.

1851 йилда Зингер ўз ихтиросини патентлайди, аммо тикув машиналарини оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун яна бир кеча йил керак бўларди — ихтирочи билан бирга тикув машиналарини такомиллаштириш патентларига бир нечта ишлаб чиқарувчи даъвогарлик қиларди. Улар бир-бирига юридик жиҳатдан эътироз билдирмасликка келишиб олганидан кейин, Исаак Зингер I.M. Singer & Co компаниясига асос солиб, ўзининг тикув машиналарини чиқаришни бошлайди.

1856 йилда 2564 дона тикув машинаси ишлаб чиқарилади: улар 100 долларда сотиларди — ҳозирги курс бўйича 2880 доллар.

Одамларда уй шароитида қўлда тикмаслик имконияти пайдо бўлади: янги машиналар дақиқасига профессионал тикувчи каби 40 та эмас, 900 та чок туширарди. Энди битта кўйлакни тикиш учун 15 соат эмас, бир соат етарди холос.

1860 йилда Зингернинг Нью-Йоркдаги заводида 13 мингда тикув машинаси ишлаб чиқарилади. Янги саноат ривожланади: уй шароитда ишлайдиган тикувчилар учун андазалар пайдо бўлади, қашшоқ оиладан бўлган аёллар тикувчиликни ўрганишни бошлайди. Вақт ўтиши билан тикув машиналари арзонлашади — улар олдингидек 100 эмас, 10 долларга тушади.

Исаак Зингернинг шахсий ҳаёти фавқулодда чигал эди. У илк бор 19 ёшида уйланади — 15 ёшли Кэтрин Марии Хейлига. Уларнинг никоҳидан икки бола туғилади, шундан кейин Исаак Зингер оиласини тарк этиб, артистлар труппасига қўшилади. Расман никоҳ 1860 йилда Кэтриннинг хиёнати сабаб бузилади, аммо бу вақтга келиб Зингер бошқа аёл билан яшаётган эди.

Яна бир рафиқасининг исми Мэри-Энн Спонслер эди. Ўз ихтироси Зингерга пул келтиришни бошлаганидан кейин у Нью-Йоркдаги Бешинчи авенюдан кошона сотиб олади, Мери-Энн ва фарзанадлари билан янги уйга кўчиб ўтади — жуфтликдан жами 10 нафар бола дунёга келади, аммо икки нафари туғуруқ вақтида нобуд бўлади.

Улар ўртасидаги муносабат 1860 йилда, бир сафар Мери-Энн Бешинчи авенюда эри фабрика ишчиси Мэри Макгонигал билан машинасида кетаётганини кўриб қолганидан сўнг якунланади.

Маълум бўлишича, улар Заллақачон беш нафар фарзандли бўлиб, болаларнинг барчаси Зингер ҳали биринчи никоҳни бузмаган вақтдаёқ туғилган эди. Мэри-Энн эрини қўшхотинликда айблайди, у билан алоқаларини узади ва Макгонигал билан бирга Лондонга кўчиб кетади. Кейинроқ Зингернинг яна бир рафиқаси борлиги ойдинлашади — Мэри Иствуд Уолтерс, уларнинг бир нафар қизи бор эди.

1863 йилда Исаак Зингер яна бир бор уйланади. Бу сафарги умр йўлдоши франциялик Изабел Буайе эди — қиз 25 ёшда, эркак эса 55 да. Уларнинг никоҳидан олти нафар бола дунёга келади.

1871 йилда Исаак Зингер Англиянинг Девонидан 100 хонали кошона сотиб олади ва сўнгги рафиқаси билан у ерга кўчиб ўтади. Унинг уйи атрофини «Зингертон» деб атай бошлашади. Ихтирочи 1875 йилда вафот этади. Ундан 13 миллион доллар мерос қолади ва маблағлар 20 нафар фарзанди ўртасида тақсимланади. Ажрашиш вақтида онаси томонида бўлган биринчи никоҳидаги ўғилларидан бирига эса Зингер 500 долларгина мерос қолдиради.

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 10:14 · 23.05.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Ўзбекистонда ҳайдалган автомобиллар ва янги «иномарка»лар сотуви камайди
Авто, Янгиликлар 16:03 · 22.05.2026
Ўзбекистонда ҳайдалган автомобиллар ва янги «иномарка»лар сотуви камайди
Ўзбекистонда импорт материаллардан маҳсулот чиқариш учун божлар камайтирилади
Янгиликлар 13:34 · 22.05.2026
Ўзбекистонда импорт материаллардан маҳсулот чиқариш учун божлар камайтирилади
Олтин қазиб олиш бўйича етакчи давлатлар маълум қилинди
Янгиликлар 10:34 · 22.05.2026
Олтин қазиб олиш бўйича етакчи давлатлар маълум қилинди
Уй-жой бозори таҳлили: Яшнободдаги ўсиш ва «Янги Тошкент» омили
Таҳлил, Янгиликлар 18:03 · 21.05.2026
Уй-жой бозори таҳлили: Яшнободдаги ўсиш ва «Янги Тошкент» омили
Ўзбекистонда хорижий компаниялар сони 20 мингтага яқинлашди
Янгиликлар 17:32 · 21.05.2026
Ўзбекистонда хорижий компаниялар сони 20 мингтага яқинлашди