Уй-жой бозори таҳлили: Яшнободдаги ўсиш ва «Янги Тошкент» омили

18:03 · 21.05.2026

Ўзбекистонда хорижий компаниялар сони 20 мингтага яқинлашди

17:32 · 21.05.2026

Солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифати яхшиланади

13:36 · 21.05.2026

Марказий банк ипотека омонати механизмини ишлаб чиқмоқда

10:24 · 21.05.2026

Солиқ базасини кўчмас мулк объектлари бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби белгиланди

15:27 · 20.05.2026

Ипотека кредити бўйича солиқ имтиёзлари автоматик равишда қайтарилади

12:46 · 20.05.2026

Рақобат ва реклама қоидабузарлиги ҳақида хабар берганларни пул мукофоти билан рағбатлантириш таклиф этилмоқда

11:05 · 20.05.2026

2025 йилда банкоматлардан пул ечишда 290 мингта муаммоли ҳолат кузатилган

9:53 · 20.05.2026

Креатив иқтисодиёт учун солиқ имтиёзлари назарда тутилган қонун маъқулланди

19:24 · 19.05.2026

Ўзбекистонда ер ижара шартномасини узайтириш тартиби тасдиқланди

19:15 · 19.05.2026

Ўзбекистонда Cobalt сотуви 30 фоизга пасайди, электромобилларга талаб ошди

10:04 · 19.05.2026

Ўзбекистонда маркетплейслар орқали товарларни реализация қилувчи чет эл юридик шахслар ҳам ҚҚС тўлаши белгиланмоқда

16:58 · 18.05.2026

Ўзбекистонда ипотекадаги уйда банк розилиги билан рўйхатдан ўтишга рухсат берилди

14:10 · 18.05.2026

Тошкентда уй-жой ижараси ўртача нархи ошди

10:23 · 18.05.2026

МБ банкларни мижозларни банкоматлардаги муаммолар билан «ёлғиз қолдирмасликка» чақирди

8:59 · 18.05.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:02 · 16.05.2026

1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади

14:58 · 15.05.2026

Марказий банк банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш сифатини оширишга чақирди

11:57 · 15.05.2026

Натижа фақат мақсад ва ҳаракатдан иборат эканини исботлаган миллиардер — Жек Ма муваффақияти

Же Ма мактабда деярли барча имтиҳонлардан йиқилган ва ишга жойлашиш бўйича ўнлаб суҳбатлардан рад жавобини олган. Аммо на бу ва на интернетга тақиқлар мавжуд мамлакатдаги ҳаёт унга Alibaba гигантини яратишга, шу орқали Хитойнинг энг бадавлат инсонларидан бирига айланишига халақит берган.

Натижа фақат мақсад ва ҳаракатдан иборат эканини исботлаган миллиардер — Жек Ма муваффақияти

Дунё миллиардерлари орасида Жек Ма каби ноодатий умр тарихига эга инсон бўлмаса керак. Ўз интервьюларининг бирида у яхши алоқалар, сиёсий ёки бойлик бўлмаса, Хитойда муваффақиятга эришиб бўлмаслигини айтганди. Унинг ўзида юқоридагиларнинг ҳеч бири бўлмаган. Аммо у Хитойнинг энг бадавлат инсонларидан бирига айланишга муваффақ бўлди. Бу орқали Жек ҳар қандай инсон истлаган натижага эришиши мумкинлиги, бунинг учун универсал рецепт, таълим, ота-онанинг жамиятдаги мавқеи ёки яна нимадирлар аҳамият касб этмаслиги, фақат мақсад қўйиб ва ҳаракат қилиш кераклигини исботлаб берди.

Манинг шахсий архивидаги сурат

Умуман олганда, Жек аслида Жек эмас. У 1964 йилда Хитойнинг Ханчжоу шаҳридаги қашшоқ оилада дунёга келган. Ричард Никсоннинг коммунистик Хитойга ташрифидан кейин икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар яхшилана бошлайди ва ёш Ма Юн инглиз тилини ўрганиш имкониятини қўлга киритади. У чет элликларга бепул экскурсиялар ташкил этиб, ўзининг тил билиш даражасини ошиб боради. Ўшанда Ма Юн Жекка айланади. Туристлар ўз гидининг исмини айтишга қийналарди, шу боис уни ғарбликларга хос исм — Жек дея чақиришни бошлайди.

Шу билан бирга, Манинг мактабдаги ўқишлари яхши эмасди: у бошланғич мактабда икки марта, ўрта мактабда уч мартда, институтга киришда эса икки марта йиқилади. Бу борада у Алберт Эйштейн, Уинстон Черчилл ва Авраам Линколн билан бир сафда дейиш мумкин. Гап унинг барча билимларни ўзгалаштиришга вақти йўқлигида эмасди. Ҳатто ҳозирги кунда ҳам Хитойнинг энг бадавлат инсонларидан бири ҳисобланувчи Жек Ма ҳисоб-китобда қийналади.

Ҳатто корпоратив карьерада ҳам Манинг омади чопмайди. Тадбиркорнинг айтишича, унга ишга қабул қилишда ўттиз маротаба рад жавобини беришган, КФC 24 номзоддан 23 нафари қабул қилинган (фақат Жекдан ташқари). Ма компьютерни илк бор 1995 йилда, 31 ёшида, шунда ҳам АҚШга таржимон сифатида борганида кўрган. У «интернет» деган сўз ва унинг имкониятлари билан танишганида, биринчи бўлиб Ма «beer» (пиво) дея қидирув берган. Тизим чиқариб берган натижаларда Америка, Бельгия пиволари бўлиб, Хитойники йўқ эди. Шунда Ма Америка интернетида Хитой ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқлигини тушуниб етади ва ўз ватанига ҳам интернет кириб келишини истайди. Alibaba тарихи шундай бошланади. Ма ўзининг компаниясини «1001 хато» деб атайди.

Жек Ма China Pegas’даги фаолияти вақтида

Компания 1999 йилда Жек Ма ва унинг шериклари томонидан ташкил этилади. Компаниянинг дастлабки йилларида ижара уй офис хизматини бажарган. Унинг илк ходимлари эса мазкур ижара уйда 24/7 кун давомида ишлар, ухлар ва овқатларди.

Дастлаб компания малакали ишчиларга маош тўлашга қурби етмасди, шунинг учун Хитойнинг қишлоқ жойларидан ёш ва тажрибасиз одамларни ишга олишни маъқул кўради. Компания яратилишининг дастлабки босқичида 17 кишидан атиги 4 нафари IT’ни тушунган. Интернетни эндигина ўзлаштирган аҳолининг ўрта синфига эътибор қаратган Жек Ма эса унга таклиф қилинган ишланмаларнинг қарийб 90 фоизини рад этади.

Асосий сабаб — агар у тушунмаган бўлса, демак, IT’ ни тушунмайдиган бошқа фойдаланувчиларнинг ҳам тушуниши қийин бўлади. Дастлаб, Alibaba.com онлайн-дўкони яратилган бўлиб, у кичик ва ўрта бизнес савдо қилиш платформаси сифатида режалаштирилганди.

Дастлаб, бутун дунё бўйлаб харидорлар фақат хитойлик сотувчилардан товарлар сотиб олишлари мумкин эди, аммо кейинчалик бу қайта кўриб чиқилиб, бугунги кунда бошқа мамлакатлар сотувчилари ҳам бу ерда сотувларни амалга оширади.

Alibaba'нинг Ханчжоудаги штаб-квартираси

2013 йилда Alibaba бошқа 8 компания билан биргаликда Sainiao логистика корхонасини ташкил этади. 2014 йилда эса Жек Ма раҳбарлик қиладиган компания акциялари қиймати 25 миллиард долларга етади.

Шундан буён Alibaba йирик харидлар ва бошқа компанияларни қўшиб олиш ҳисобига кенгайиб бормоқда. Компания 2014 йилда Intime универмаги, 2015 йилда Liangua супермаркетлар тармоғи ва Suning техника дўконларини харид қилиш орқали офлайн савдога кириб боради. 2017 йилда Amazon Whole Foods озиқ-овқат тармоғига 13,7 миллиард доллар сармоя киритади, ярим йилдан кейин эса Манинг Alibabaʼси 2,9 миллиард долларга Хитойдаги озиқ-овқат дўконлари тармоғи оператори — Sun Art Retail’нинг учдан бир қисмини сотиб олади. Alibabaʼнинг барча дўконларида маълумотлар таҳлили ва янги технологиялар ҳисобига бизнес самарадорлиги ошириб келинади.

2017 йилда Alibaba Хитойдан ташқаридаги стартапларга ҳам фаол инвестиция киритишни бошлайди: Tokopedia, Lazada, Big Backer ва Paytm. Шунингдек, Alibaba иккиламчи бозордаги автомобиллар, овқат етказиб бериш, велошеринг каби сервисларга ҳам сармоя киритади. Ма ўзининг шахсий маблағларини ҳам сарфлашдан қўрқмайди. 2018 йилда Blue Pool Capital жамғармаси (Ма ва унинг шериги Жозеф Цаининг пулларининг бошқарувчи) Ҳарвард бизнес мактабининг икки талабаси томонидан 2009 йилда асос солинган Rent the Runway сервисига 20 миллион доллар инвестиция киритади. Ушбу стартапнинг асосий вазифаси — барча қизлар учун одатий бўлган кечки базм учун кўйлак танлаш муаммосини ҳал этишдан иборат. Аввалига сайт орқали фақат кийим-кечакларни ижрага олиш мумкин бўлган, ҳозир эса унинг сайтидан кундалик эҳтиёжларда ишлатиладиган барча нарсани топиш имкони бор.

2018 йил сентябрда Жек Ма 54 ёшида нафақага чиқишини ва хайр-саховат билан шуғулланишини эълон қилади. Bloombergʼга берган интервьюсида бойлиги ўша вақтда 40 миллиард долларни ташкил этган Ма Билль Гейтсдан ўрганиши керак бўлган нарсалари кўплиги ҳақида гапиради.

Alibaba муваффақиятининг асосий сирларидан бири мижозларнинг кенг доирадаги манфаатларини қондиришга қаратилган ноёб маркетинг сиёсатидан фойдаланиши ҳисобланади. Компания бутун дунё бўйлаб фойдаланувчиларга товарларни рақобатбардош нархларда сотиб олиш имкониятини тақдим этади — бугунги кунда Alibaba.com дунёдаги энг йирик B2B платформаси ҳисобланади.

Яъни, Business-to-business тушунчаси олди-сотди жараёни бўлиб, унда шартнома муносабатларининг субъекти сифатида тижорат фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар ёки тадбиркорлар иштирок этади. Тадбиркорларнинг 73 фоиздан ортиғи платформада оммавий харидларни амалга оширади.

Alibaba Group нафақат товарларни сотишга имкон беради, балки ўз мижозларига қулайлик яратиш учун электрон платформаларини мамлакатлар, маҳсулот ассортименти ва мақсадли аудитория бўйича ажратади.

Хитой ҳукумати билан зиддият

2020 йил октябрда Жек Ма ХХР ҳукуматини молиявий соҳаларга инновацияни жорий этишга уринмаётганликда айблаб, давлат банкларини танқид қилади ва бозорнинг янги ўйинчиларини камбағал инсонларга гаров эвазига қарз ажратишга чақиради. Шундан кейин Ма Хитойда қийинчиликларга дуч келади: регуляторлар Ant Group’нинг Ҳонконг ва Шанхай биржаларига чиқишини тўхтатиб қўяди (IPO’дан кейин компания қиймати 315 миллиард долларга чиқиши керак эди, аммо у 78,5 миллиард долларгача тушиб кетади), 2021 йил апрелда эса Alibaba антимонополия қонунчилигини бузгани учун 2,8 миллиард доллар жаримага тортилади. 2023 йил июлда Хитой ҳукумати Ant Group’га нисбатан терговларини якунлайди: компания корпоратив бошқарув ва истеъмолчиларининг молиявий хизматлар ҳимоясини бузишда айбдор деб топилади. Ўша йилнинг январида Ма Ant Group бошқарувини қўлдан бой беради. Bloomberg ҳисоб-китобларига кўра, Ant Group ва Alibaba ҳукумат билан келишмовчилик оқибатида 850 миллиард доллардан ортиқ маблағ йўқотган.

2023 йил март ойида Alibaba бизнесини олтита алоҳида компанияга бўлишга қарор қилади. Шундан сўнг Манинг ўзи бир неча ой оммага кўриниш бермай юради. Financial Times Ма оиласи билан Токиода яшагани, кейинроқ яна Хитойга қайтгани ҳақида ёзган эди.

Жек Ма рафиқаси Чжан Ин билан университетида ишлаб юрганида танишган. Бизнесмен ўз оиласи ҳақида гапиришни ёмон кўради. Business Insider маълумотларига кўра, унинг икки фарзанди бор: ўғил ва қиз.

Уй-жой бозори таҳлили: Яшнободдаги ўсиш ва «Янги Тошкент» омили
Таҳлил, Янгиликлар 18:03 · 21.05.2026
Уй-жой бозори таҳлили: Яшнободдаги ўсиш ва «Янги Тошкент» омили
Ўзбекистонда хорижий компаниялар сони 20 мингтага яқинлашди
Янгиликлар 17:32 · 21.05.2026
Ўзбекистонда хорижий компаниялар сони 20 мингтага яқинлашди
Солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифати яхшиланади
Янгиликлар 13:36 · 21.05.2026
Солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифати яхшиланади
Марказий банк ипотека омонати механизмини ишлаб чиқмоқда
Янгиликлар 10:24 · 21.05.2026
Марказий банк ипотека омонати механизмини ишлаб чиқмоқда
Солиқ базасини кўчмас мулк объектлари бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби белгиланди
Янгиликлар 15:27 · 20.05.2026
Солиқ базасини кўчмас мулк объектлари бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби белгиланди
Ипотека кредити бўйича солиқ имтиёзлари автоматик равишда қайтарилади
Янгиликлар 12:46 · 20.05.2026
Ипотека кредити бўйича солиқ имтиёзлари автоматик равишда қайтарилади