Уй-жой бозори таҳлили: Яшнободдаги ўсиш ва «Янги Тошкент» омили

18:03 · 21.05.2026

Ўзбекистонда хорижий компаниялар сони 20 мингтага яқинлашди

17:32 · 21.05.2026

Солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифати яхшиланади

13:36 · 21.05.2026

Марказий банк ипотека омонати механизмини ишлаб чиқмоқда

10:24 · 21.05.2026

Солиқ базасини кўчмас мулк объектлари бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби белгиланди

15:27 · 20.05.2026

Ипотека кредити бўйича солиқ имтиёзлари автоматик равишда қайтарилади

12:46 · 20.05.2026

Рақобат ва реклама қоидабузарлиги ҳақида хабар берганларни пул мукофоти билан рағбатлантириш таклиф этилмоқда

11:05 · 20.05.2026

2025 йилда банкоматлардан пул ечишда 290 мингта муаммоли ҳолат кузатилган

9:53 · 20.05.2026

Креатив иқтисодиёт учун солиқ имтиёзлари назарда тутилган қонун маъқулланди

19:24 · 19.05.2026

Ўзбекистонда ер ижара шартномасини узайтириш тартиби тасдиқланди

19:15 · 19.05.2026

Ўзбекистонда Cobalt сотуви 30 фоизга пасайди, электромобилларга талаб ошди

10:04 · 19.05.2026

Ўзбекистонда маркетплейслар орқали товарларни реализация қилувчи чет эл юридик шахслар ҳам ҚҚС тўлаши белгиланмоқда

16:58 · 18.05.2026

Ўзбекистонда ипотекадаги уйда банк розилиги билан рўйхатдан ўтишга рухсат берилди

14:10 · 18.05.2026

Тошкентда уй-жой ижараси ўртача нархи ошди

10:23 · 18.05.2026

МБ банкларни мижозларни банкоматлардаги муаммолар билан «ёлғиз қолдирмасликка» чақирди

8:59 · 18.05.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:02 · 16.05.2026

1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади

14:58 · 15.05.2026

Марказий банк банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш сифатини оширишга чақирди

11:57 · 15.05.2026

«Чўнтагимда 500 доллар қолган эди» — Uber’да ишлайдиган ўзбекистонлик IT-мутахассис билан суҳбат

АҚШда яшаб, Uber компаниясида iOS дастурчиси бўлиб ишлаётган Дархонбек Маматалиев чет элга кетиши, АҚШдаги ҳаёт ва Ўзбекистондаги IT соҳаси ҳақида сўзлаб берди. Унинг фикрича, Ўзбекистонда дастурчиларнинг маоши жуда тез ўсмоқда.

«Чўнтагимда 500 доллар қолган эди» — Uber’да ишлайдиган ўзбекистонлик IT-мутахассис билан суҳбат

АҚШга кетиб Uber компаниясида iOS дастурчиси бўлиб ишлаётган ўзбекистонлик 25 ёшли IT-мутахассис Дархонбек Маматалиев IT Park’га интервью берди. Kommers.uz суҳбатнинг бир қисмини тақдим қилади.

Чет элга келишингиз тарихи ҳақида сўзлаб берсангиз.

Дархонбек АҚШга 2019 йилда кўчиб келган.

«Green card ютганимдан сўнг резюмеларимни АҚШ компанияларига жўната бошладим. IT соҳасида иш топгач бу ерга кўчиб ўтдим», – дейди у.

Унинг айтишича, унинг кўчишдан мақсади иккита эди: 1 – молиявий; 2 – дастурчи сифатида техник билимларни ошириш.

«АҚШ, хусусан, Силикон водийси барча технологик компанияларининг маркази ҳисобланади. Дунё бўйлаб энг йирик компанияларининг ярмидан кўпи шу ерда жойлашган. IT-мутахассис учун кўп нарсаларни ўрганишингиз мумкин бўлган тажрибали мураббийга эга бўлиш жуда муҳимдир. Бундан ташқари, устида ишлашингиз мумкин бўлган катта маҳсулотларга эга бўлиш ҳам жуда муҳим ўрин тутади, чунки катта, мураккаб техник муаммоларга дуч келмасангиз, уларни қандай ҳал қилишни ўрганмайсиз.»

Дархонбек эслашича, кўчиш ва ишга жойлашиш билан боғлиқ муаммолар бўлмаган, чунки «Green card» ишлашга рухсат беради. Аммо келгандан кейин баъзи қийинчиликлар пайдо бўлди.

«АҚШга кўчиб ўтганимда, мен деярли барча пулларни чиптага ва уй-жойга сарфладим. Чўнтагимда 500 доллар қолган эди. Бу маблағ билан мен Америка Қўшма Штатларида ҳаётимни ва ишимни бошладим ва мен тез орада маош оламан деб умид қилдим, чунки менда бошқа пул йўқ эди.»

Боз устига, яқинлари ёнида эмаслиги Дархонбек учун янада қийин бўлган.

«Кўпчилик айтади: чет элга бор, у ерда ҳамма нарса осон, ҳаёт гўзал, деб.  Аслида, унинг ҳам ўзига яраша қийинчиликлари мавжуд. Янги мамлакатга кўчганингизда, барчасини қайта бошлашингиз керак. Ёнингизда на дўстларингиз, на танишларингиз, оилангиз, на обрў-эътиборингиз, на таниш-билиш бўлади. Янгидан дўстлар ва танишлар доирасини тузиш керак, шунинг баробарида, ўзга маданият ва урф-одатларга мослашиш лозим».

Нега айнан АҚШ?

Ҳозирда Дархонбек «Uber eats», турли давлатларда фаолият олиб борадиган таом ҳамда дўконлардан озиқ-овқат етказиб бериш иловасини дастурлаш устида иш олиб бормоқда. «uber eats» мазкур соҳа бўйича дунёдаги энг йирик компания ҳисобланади.

Нега айнан АҚШни танладингиз дея берилган саволга Дархонбек молиявий нуқтайи назардан Америкада дастурчиларга энг юқори маош  берилади, дея жавоб берди.

«Канада ва Европа мамлакатлари билан АҚШда бериладиган маошни таққослаганда, Америкада у юқорироқ экан. Қолаверса, бу ерда барча шароитлар мужассам: юқори тезликдаги интернет тармоғи, техник ускуналарни сотиб олиш имконияти. Мисол учун, ривожланаётган мамлакатларда ноутбук сотиб олиш учун одамлар ойлаб пул йиғади. Бу ерда эса одамлар ойлаб пул тўпламасдан осонликча шартта бориб сотиб олишади.»

Салоҳият нуқтайи назаридан, бу ерда нафақат IT-компаниялар, балки бошқа соҳаларда ҳам, масалан, суғурта, тиббиёт, банк ва молия соҳаларида ҳам дастурчи-мутахассислар керак.

«Бундан ташқари, юқорида айтиб ўтганимдек, бу ерда йирик компаниялар, йирик маҳсулотлар жуда кўп. 10 мингта фойдаланувчи ишлатадиган иловани яратиш бошқа, 100 миллион фойдаланувчи ишлатадиган иловани ишлаб чиқиш бошқа. Иш кўлами, ёндашувлар ҳар хил. Қолаверса, мамлакатда турли IT-конференциялар ўтказиб келинади. Тадбирларда машҳур дастурчилар, дастурлаш тиллари, технологиялар муаллифларини учратиш мумкин. Ушбу мутахассислардан кўп нарсани ўрганса бўлади.»

Ўзбекистон IT соҳасини қандай баҳолайсиз?

Дархонбек ҳар қандай давлатнинг IT соҳаси ривожланишини қуйидаги мезонларга кўра баҳолайди: молия, инфратузилма, ўсиш ва инсон салоҳияти.

«Молиявий нуқтаи назардан, тан оламан, мен ҳайратдаман. Ўзбекистонда дастурчиларнинг маоши жуда тез ўсиб бормоқда, бу қисман йирик глобал компанияларнинг Ўзбекистон бозорига кириб келгани билан боғлиқ. Шунингдек, мутахассислар хориж компанияларида қандай ишлаш мумкинлиги ҳақида ўйлай бошладилар ва дастурчилар касбининг ўзига хос хусусияти шундаки, сиз дунёнинг исталган нуқтасидан исталган ишни бажаришингиз мумкин».

Ҳозир, дея давом этади мутахассис, ўзбекистонлик кадрлар халқаро ва хорижий лойиҳаларни излаб, яхши маош олишни ўргана бошлади.

Инфратузилмага келсак, меҳмонимиз тармоқ сифатини назарда тутган ҳолда, Тошкентда бу борада ҳеч қандай муаммо йўқлигини таъкидлади. Бундан ташқари, пойтахт ўз бизнесингизни хавфсиз олиб боришингиз мумкин бўлган коворкинг майдонларига тўла. Бироқ, пойтахт ташқарисида, мутахассис фикрича, аҳвол бошқача.

«Мен ўзим ангренликман. Интернетнинг ёмонлиги сабабли у ерда ишлаш деярли мумкин эмас, коворкинг ҳақида эса гап бўлиши ҳам мумкин эмас, улар шунчаки мавжуд эмас. Ҳудудларда ҳам худди шундай муаммо бор. Лекин мен биламанки, IT Park одамлар ўқиш ва ишлаш учун келишлари мумкин бўлган филиаллар ва IT марказларини вилоятларда ҳам очмоқда».

Дархонбекнинг кузатишларига кўра, Ўзбекистонда касбий ўсиш истагида бўлганлар кўп. Ёшлар IT соҳаси истиқболли эканлигини, бу орқали яхши пул ишлаш мумкинлигини тушунишади. Ижобий тренд кузатилаётгани, шубҳасиз, қувонарли ҳолат. У ҳозир кўраётган ягона муаммо Ўзбекистонда йирик маҳсулотлар кам. Ўрганмоқчи бўлганлар бор, лекин уларга ўргатадиган ҳеч ким йўқ. Яъни, талабага тажриба етишмайди, йўл-йўриқ кўрсатадиган устоз йўқ.

«Инсон капитали қийинроқ масала. Ўзбекистон аҳолиси 30 миллиондан ортиқ, уларнинг орасида IT соҳасига қизиқувчилар салмоқли. Аммо муаммо шундаки, ҳозир дастурчиларимиз сифат жиҳатидан жаҳон даражасидаги дастурчилар билан рақобатлаша олмайди. Катта маҳсулотлар устида ишлай оладиган жаҳон миқёсидаги мутахассислар бармоқ билан санардек. Қолганларида эса бундай билим ва тажриба йўқ, жаҳон стандартларига жавоб бермайди».

Шунинг учун, ҳикоямиз қаҳрамони ҳам олий таълим ўқув юртларида, ҳам ўқув курсларида берилаётган таълим сифатини ошириш муҳим эканлигига урғу берди.

«Аминманки, тўғри ёндашув билан Ўзбекистон тез орада янги босқичга кўтарилади. Биз одамларга бошқача фикрлашни – тадбиркорликни ривожлантиришга ёрдам беришимиз керак. Фақат бирор бир IT-компанияда ишламасдан, каттароқ нарсалар ҳақида, ўз корхонангизни қандай яратиш ҳақида ўйлаб кўринг».

«Ватанга қайтиш ниятингиз борми?» деган саволга Дархонбек: «Мен деярли кетмадим десам ҳам бўлади», дея жавоб берди.

«Ўзбекистонга ҳар олти ойда келаман. Бу ерда мен университетларда, конференцияларда нутқ сўзлайман. Шунинг учун деярли кетмадим десам ҳам бўлаверади. Аммо жиддий олиб қараса, ҳозир мен дунёни ўрганяпман ва яқин йилларда саёҳат қилишни, турли мамлакатларни, уларнинг маданиятини ва бизнесини ўрганишни режалаштирмоқдаман. У ёки бу давлатда IT соҳаси қандай ишлайди, уларда қандай муаммолар бор, улар қандай ҳал қилинмоқда, қаерда қандай бизнесни бошлаш мумкинлиги мени қизиқтиради. Қайтаманми ёки йўқми, билмайман, вақт кўрсатади».

Ёш дастурчиларга қандай маслаҳат берасиз?

Дархонбек ёш мутахассисларга аниқ маслаҳатлар берди.

«Фаолиятингизнинг дастлабки йилларида бор эътиборингизни тажриба орттиришга қаратинг. Ҳаттоки пул тўланмайдиган амалиёт ўташингиз ҳам мумкин. Лойиҳаларни амалга оширинг ва портфолио яратинг.»

Шунингдек, у ёш дастурчиларга кўп ўқишни, ёмон одатлардан воз кечишни маслаҳат беради:

1. «Atomic habits» китобини тавсия қиламан. Унда ёмон одатлардан халос бўлиш ва яхши одатларни шакллантириш усуллари тасвирланган. Ушбу усуллар ўқув жараёнини осонлаштиради.

2. Дастурчилар ҳаракатсиз ҳаёт тарзига эга. Спорт билан шуғулланинг – спорт залига боринг, югуринг, велосипедда учинг.»

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиядан Ўзбекистонга ишлаш учун кўчиб келган IT-мутахассис Александр Бакланов билан ҳам суҳбат ўтказилганди.

Уй-жой бозори таҳлили: Яшнободдаги ўсиш ва «Янги Тошкент» омили
Таҳлил, Янгиликлар 18:03 · 21.05.2026
Уй-жой бозори таҳлили: Яшнободдаги ўсиш ва «Янги Тошкент» омили
Ўзбекистонда хорижий компаниялар сони 20 мингтага яқинлашди
Янгиликлар 17:32 · 21.05.2026
Ўзбекистонда хорижий компаниялар сони 20 мингтага яқинлашди
Солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифати яхшиланади
Янгиликлар 13:36 · 21.05.2026
Солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифати яхшиланади
Марказий банк ипотека омонати механизмини ишлаб чиқмоқда
Янгиликлар 10:24 · 21.05.2026
Марказий банк ипотека омонати механизмини ишлаб чиқмоқда
Солиқ базасини кўчмас мулк объектлари бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби белгиланди
Янгиликлар 15:27 · 20.05.2026
Солиқ базасини кўчмас мулк объектлари бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби белгиланди
Ипотека кредити бўйича солиқ имтиёзлари автоматик равишда қайтарилади
Янгиликлар 12:46 · 20.05.2026
Ипотека кредити бўйича солиқ имтиёзлари автоматик равишда қайтарилади