Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

8:33 · 07.03.2026

Ўзбекистонда ипотека омонатлари тажриба тариқасида жорий этилади

12:42 · 06.03.2026

Ўзбекистонда чет элликларга ҚҚСни қайтариш йўлга қўйилади

11:04 · 06.03.2026

Тошкентда 10 март – Халқаро аёл судьялар кунига бағишланган тантанали учрашув бўлиб ўтди

22:18 · 05.03.2026

Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 715 минг сўм деб белгиланди

15:40 · 05.03.2026

Бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича йўриқномага ўзгартириш киритилди

14:33 · 05.03.2026

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахсларга ҳам ипотека кредитларини ажратиш бошланади

12:11 · 05.03.2026

Энди «декрет» пули миқдорини онлайн билиб олиш мумкин

11:05 · 05.03.2026

Инвестицион тўловлар ҳисобидан Тошкентда 139,6 гектарлик янги яшил зоналар яратилади

14:44 · 04.03.2026

Ўзбекистон январда олтиннинг дунёдаги энг йирик харидорига айланди

14:19 · 04.03.2026

«Бу мажбурий талаб эмас» — МБ пластик картадан пул ўтказишга изоҳ бериш ҳақида

10:51 · 04.03.2026

“Валюта курсини ушлаб туриш имконсиз” — МБ раиси ўринбосари

10:01 · 04.03.2026

Аҳоли ва бизнесга ажратилган кредитлар миқдори кескин ошди

15:17 · 03.03.2026

Банкларда автокредитлар фоизи рекорд даражада пасайди

13:23 · 03.03.2026

Ўзбекистонда картадан картага пул ўтказишда тўлов мақсадини кўрсатиш талаб этилиши мумкин

12:22 · 03.03.2026

Ўзбекистон олтин захиралари бўйича дунёда 14 ўринни эгаллади

9:19 · 03.03.2026

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши зарбалари фонида олтин нархи ошмоқда

14:35 · 02.03.2026

Сўмдаги тижорат кредитларининг ўртача ставкалари 23 фоизга яқинлашди

10:11 · 02.03.2026

«Ўзбекистонда IT бўйича қилинадиган ишлар ҳали кўп» — россиялик мутахассис билан суҳбат

Россиялик IT-мутахассис Ўзбекистондаги шароит келажакда БААдагидек бўлиши, таксиларга талаб етарли эмаслиги ва кўп сонли биноларга шубҳа билан қарагани ҳақида сўзлаб берди.

«Ўзбекистонда IT бўйича қилинадиган ишлар ҳали кўп» — россиялик мутахассис билан суҳбат

IT Park Ўзбекистонга ишлаш мақсадида келган IT-мутахассислар билан суҳбатлар эълон қилмоқда. Бу сафар Россиянинг Нижний Новгород шаҳридан Ўзбекистонга келган Александр Бакланов билан суҳбат ўтказилди. Kommers.uz суҳбатнинг бир қисмини тақдим этади.

Александр IT Solutions, Россиядаги «RUS2» МЧЖ ва «R2» технологик компанияси ҳамда Тошкентдаги «Technology-Р2» МЧЖ ва «Meta-R2» компанияларининг эгаси ва асосчиси ҳисобланади. Бундан ташқари, 20 август куни Александр ва унинг жамоаси бутун мамлакат бўйлаб «Meta-R2» томонидан амалга ошириладиган дизайн лойиҳасини ишга туширишни режалаштирмоқда.

IT Solutions — бу, асосан, йирик лойиҳалар, маълум бозорда дастурий таъминот ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган компания, яъни аҳолининг маълум бир сегменти билан ишлайди.

RUS2 — оммавий бренд, кучли маҳсулот компанияси бўлиб, у бир неча хизматларни ўзида жамлаган маҳсулотлар «қутиси»га, масалан, веб-сайтларни бепул яратиш, ойлик қўллаб-қувватлаш, ҳар қандай тадбиркор ёки шахс буюртма бериши мумкин бўлган федерал лойиҳалар кабиларга эга.  

Ўзининг кучли тажрибаси туфайли RUS2 Нижний Новгород вилоятида соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш ва унинг ижобий имиджини яратиш бўйича ваколат марказларидан биридир. Бугунги кунга келиб, RUS2 томонидан ишлаб чиқилган ушбу лойиҳалар Нижний Новгород вилоятидаги соғлиқни сақлаш муассасаларининг 100 фоизида амалга оширилди. 

Дастурий таъминот тизимлари, веб-сайтлар, ботлар — ҳар бир муассасада  маҳсулотлардан бири мавжуд. Энди Александр жамоаси 2022 йил август ойи охиригача муассасаларнинг 100 фоизи маҳсулотдан 100 фоиз фойдаланишини таъминлашни мақсад қилган.

Александр Нижний Новгород вилояти соғлиқни сақлаш вазирининг маслаҳатчиси ва RUS2 Нижний Новгород вилояти ҳукуматининг бошқа тузилмалари, масалан, Горкий сунъий интеллект марказининг вазифаларини амалга оширади.

R2 технология компанияси — бу кичик ва ўрта бизнес сегментида тайёр маҳсулотлар, эксклюзив ечимлар билан шуғулланадиган компания.

Ўзбекистонга кўчиб ўтиш ҳақида

Бакланов эслашича, Ўзбекистонга кўчиб ўтиш ғояси дабдурустдан пайдо бўлган:

«Россия Федерациясида жорий қилинган санкциялар туфайли банк хизматлари билан боғлиқ маълум қийинчиликлар юзага келди, биз эса нафақат мамлакат ичида, балки ташқи бозор билан ҳам иқтисодий алоқаларга эга бўлганимиз учун банклараро бозор сезиларли даражада зарар кўришини англадик. Аввалига биз бу ерга фақат шахсий ҳисоб очиш учун келишни ўйлагандик. Аммо кейин Нижний Новгород вилояти губернаторининг Telegram-каналида Ўзбекистонга кўргазмага келгани ҳақидаги хабарни кўрдим. Делегация аъзоларидан бири билан боғландим, ҳол-аҳвол сўрадим, у жавоб берди: келинг, кўрасиз».

Бакланов май ойида кичик делегация билан Тошкентга келган эди. Улар IT Park Uzbekistan офисига ташриф буюриб, уларга солиқ имтиёзлари ва преференциялар ҳақида сўзлаб берилган.

«Биз бу ерда компания очишга қарор қилдик. IT Park’ни қўллаб-қувватлаш дастуридан фойдаланиб, компанияни рўйхатдан ўтказиш ва IT Park резиденти мақомини олиш учун ҳужжатларни тақдим этдик. Айтганча, биринчиси ҳам, иккинчиси ҳам тез ва осон кечди».

Шундан сўнг улар Ўзбекистон бозорини ўрганишга киришдилар, унинг истиқболлари, тадбиркорларнинг муносабати, ўзини ижобий томондан кўрсатган маҳсулотларни баҳолади:

«Бозор бизни шунчалик ҳайратда қолдирдики, статистик маълумотларни олганимдан кейин эртаси куни мен қарор қилдим: биз шу ерда офис очамиз. Ўша куни биз офис учун жой топдик ва мебель сотиб олдик. Уч кундан кейин офис тўлиқ ишлай бошлади. Ҳозиргача 60 дан ортиқ шартнома тузилган ва 60-70 га яқин музокаралар олиб борилмоқда». 

Унинг таъкидлашича, қоғозбозлик билан боғлиқ муаммолар бўлмади, ҳамма нарса жой-жойида, мутахассислар барча босқичларда фаол ишладилар, алоқа билан ҳам муаммо юзага келмаган:

«IT Park бизга бухгалтерия ҳисоби аутсорсинги бўйича компания топишга ҳам ёрдам берди. Мамлакатда сизга ёрдам беришга доим тайёрлар, бу эса яхши».

Ўзбекистоннинг IT соҳаси ҳақида

Александрнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда IT соҳаси ҳали энди ривожланмоқда.

«Ўзбекистон ҳукумати тараққиёт учун қўлидан келган барча ишни қилмоқда, тадбиркорлар ўзгаришлар борлигини кўриб, талаб борлигини, ривожланиш суръатлари юқори, лекин мамлакатда ҳали қилинадиган ишлар кўп эканини тушунмоқда».

Унинг эътироф этишича, дастлаб Бакланов кўп сонли биноларга шубҳа билан қараган, у бу ерда ким учун бундай бинолар қурилганига ҳайрон бўлган, аммо улар тўлишига шубҳа йўқлигини энди англаб етган:

«Бу ерда мутлақо барча шароит ва имкониятлар мавжуд: бинолар, идоралар, муассислар учун қулай солиқлар ва даромад олишнинг фойдали тизими. Энг муҳими, ишлашни хоҳловчи ва тез ўрганадиган кадрлар бор. 

Бу ерда бир нечта тилларни билиш ривожланганини ҳам пайқадим, бу жуда кучли кўрсаткич. Ўзбекистоннинг янада фаол ривожланишига имкон бермайдиган ва умумий таассуротни бузадиган биргина камчилик бор: ўта қиммат нархлардаги ҳаво қатнови. Саёҳат қанчалик эркин ва арзон бўлса, шунча кўп битимлар амалга оширилиши мумкин. Агар бу муаммо ҳал этилса, мамлакат тезда IT-хабга айланади».

Александрнинг сўзларига кўра, Ўзбекистондаги шароит келажакда БААдагидек бўлади, аммо бу ерда ҳали кўп ишлар қилиниши керак.

«Шахсан мен ҳар қандай давлатни иккита кўрсаткич бўйича баҳолайман: биринчиси – қурилаётган кўчмас мулк миқдори. Бу шуни англатадики, талаб бор, чунки ҳеч ким ҳеч қачон сотилмайдиган нарсага миллионлаб сармоя киритмайди. Тошкентда ҳамма жойда қурилиш майдончалари бор, демак, иқтисодиёт ривожланмоқда, одамлар бу ерга келиб, мамлакат иқтисодига пул сарфлашади».

Унинг таъкидлаган иккинчи кўрсаткич – бу таксилар нархи, агар у паст бўлса, бу – ёмон кўрсаткич:

«Такси нархи таклифлар кўпу, талаб етарли даражада бўлмагандагина арзон бўлиши мумкин. Бу ёмон, чунки мамлакатнинг меҳнатга лаёқатли аҳолиси ўрганиш ва ривожланиш ўрнига такси ҳайдашни афзал кўради. Агар бошқа мамлакатлар ҳақида гапирадиган бўлсак, унда бу хизмат, аввало, сифат кўрсаткичи. Ҳайдовчи бошқа масала».  

Аммо Баклановнинг сўзларига кўра, буни тузатиш мумкин. Агар ҳукумат барча соҳаларни қўллаб-қувватлаб, сармоя киритишда давом этса, Ўзбекистоннинг келажаги энг гўзал ва муваффақиятли бўлишига ишонч билдиради:

«Ўзбекистон тўғри қадам ташлаётганига ишонаман. Ҳукумат солиқларни олиб ташлашга қарор қилгани ва IT компанияларининг бу ерга келишига ҳисса қўшганидан хурсандман. Бу эса маҳаллий аҳолининг юқори маошли ишларда иш билан таъминланишини ва ўз мамлакати ҳудудида пул сарфлашини англатади, бу эса иқтисодиётга куч беради».

Бакланов Ўзбекистонни ҳамкасб, ҳамкор ва бошқа танишларига тавсия этишга улгурганини айтди.

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 8:33 · 07.03.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Ўзбекистонда ипотека омонатлари тажриба тариқасида жорий этилади
Янгиликлар 12:42 · 06.03.2026
Ўзбекистонда ипотека омонатлари тажриба тариқасида жорий этилади
Ўзбекистонда чет элликларга ҚҚСни қайтариш йўлга қўйилади
Янгиликлар 11:04 · 06.03.2026
Ўзбекистонда чет элликларга ҚҚСни қайтариш йўлга қўйилади
Тошкентда 10 март – Халқаро аёл судьялар кунига бағишланган тантанали учрашув бўлиб ўтди
Янгиликлар 22:18 · 05.03.2026
Тошкентда 10 март – Халқаро аёл судьялар кунига бағишланган тантанали учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 715 минг сўм деб белгиланди
Янгиликлар 15:40 · 05.03.2026
Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 715 минг сўм деб белгиланди
Бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича йўриқномага ўзгартириш киритилди
Янгиликлар 14:33 · 05.03.2026
Бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича йўриқномага ўзгартириш киритилди