ХВЖ Ўзбекистон валюта курси режимини “сузиб юрувчи” деб таснифлади. Бу нимани англатади?

10:26 · 17.07.2026

Энди нотурар объектлардан тушадиган ер ва мулк солиғининг 5 фоизи маҳалланинг ўзига берилади

9:18 · 17.07.2026

ЯИДХПда ўз номига расмийлаштирилган барча рақамлар ва банк карталарини кўриш мумкин бўлади

14:22 · 16.07.2026

Марказий банк сўрови: 61 фоиз иштирокчи қарзларини ўз вақтида қайтаришга қийналмоқда

12:25 · 16.07.2026

Ўзбекистонликлар ўз номига расмийлаштирилган телефон рақам ва банк карталарини текшириши мумкин бўлади

10:45 · 16.07.2026

Марказий банк ҳузурида Исломий молия кенгаши ташкил этилди

10:05 · 16.07.2026

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганларга ижтимоий солиқ тўлаш мажбурий бўлиши мумкин

17:20 · 15.07.2026

Марказий Осиёда энг қиммат бензин Ўзбекистонда сотилмоқда

14:34 · 15.07.2026

Ўзбекистонда 20 дан ортиқ банк ва микромолия ташкилоти жаримага тортилди

12:14 · 15.07.2026

Собиқ давлат хизматчилари учун ишга жойлашишда мажбурий коррупцияга қарши текширув жорий этилади

10:14 · 15.07.2026

Жамғариб бориладиган пенсия тизими ўзгаради

17:01 · 14.07.2026

Сурхондарёда жазирама сабаб оғир юк автомобиллари ҳаракати чекланади

16:44 · 14.07.2026

Марказий банк банклардан онлайн микроқарзлар бўйича суғурта шартларини очиқлашни талаб қилди

11:40 · 14.07.2026

Ўзбекистонда уй-жой нархлари пасайди, олди-сотди кўпайди

10:20 · 14.07.2026

Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин

18:43 · 13.07.2026

Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда

17:48 · 13.07.2026

«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади

14:47 · 13.07.2026

Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда

12:32 · 13.07.2026

Ўзбекистонда халқаро курьерлик жўнатмалари учун йиғим жорий этилмоқда. У қайси товарларга татбиқ этилади?

Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, йиғим барча халқаро курьерлик жўнатмаларига, шу жумладан, интернет-дўконлари — Amazon, AliExpress, Temu, Ozon, Wildberries ва бошқалардан буюртма қилинган товарларга нисбатан қўлланилади.

Ўзбекистонда халқаро курьерлик жўнатмалари учун йиғим жорий этилмоқда. У қайси товарларга татбиқ этилади?

2025 йил 31 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида» қарори қабул қилингани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, халқаро курьерлик жўнатмалари учун йиғимни жорий этилди. «Газета.uz»нинг ёзишича, Халқаро жўнатмалар учун йиғим 1 кг юк учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизини (7500 сўм) ташкил этади.

Янги йиғим нима учун жорий этилди?

Ҳозирги кунда фуқаролар учун бир календарь чораги давомида 1000 долларгача бўлган курьерлик жўнатмаларини божсиз олиб кириш меъёри амал қилмоқда (янги йиғимнинг жорий этилиши бу тартибни бекор қилмайди). Бу миқдор ошиб кетса, жисмоний шахслар бож тўлайди. Масалан, агар чорак давомида 1300 долларлик товарларга буюртма берилган бўлса, лимитдан ошиб кетган 300 доллар учун 30 фоиз (90 доллар) ягона божхона тўловини тўлаш керак бўлади.

Халқаро курьерлик жўнатмалари учун шу пайтгача қўшимча тўловлар ундирилмаган. Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, сўнгги йилларда бундай жўнатмалар ҳажми сезиларли даражада ошди, бу эса божхона инфратузилмасини модернизация қилиш ва ходимлар сонини кўпайтиришни талаб қилмоқда. 2019 йилда мамлакатга 541 мингта жўнатма олиб кирилган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич деярли 11 баробарга ошиб, 5 млн 736 минг жўнатмага етди.

1 кг жўнатма учун БҲМнинг 2 фоизи миқдоридаги янги йиғим ушбу юкларни қайта ишлаш ва божхона расмийлаштируви билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплашга йўналтирилган, деб тушунтирди қўмита.

«Йиғимни жорий этиш божхона пунктлари инфратузилмасини қуриш ва модернизация қилиш, ходимлар ишини таъминлаш ва техник жиҳозлаш ишларини молиялаштириш зарурати билан боғлиқ. Бу курьерлик компанияларининг божхона юк декларацияларини расмийлаштириш билан боғлиқ ходимларнинг ҳаракатлари, шунингдек, олиб кирилган жўнатмаларга нисбатан назоратни ўтказиш учун йиғимдир», — дейилади хабарда.

Йиғим қайси товарларга татбиқ этилади?

Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, йиғим барча халқаро курьерлик жўнатмаларига, шу жумладан, интернет-дўконлардан (Amazon, AliExpress, Temu, Ozon, Wildberries ва бошқалар) буюртма қилинган товарларга нисбатан қўлланилади.

Шунингдек, бир жисмоний шахсдан бошқасига жўнатма юборилганда ҳам тўлов ундирилади. Масалан, фуқаро ўз қариндошларига (танишларига) жўнатма ёки совға юборса, курьерлик компанияси (DHL, FedEx, UPS ва бошқалар) йиғимни тўлаши керак бўлади.

Қўмита «камситиш бўлмаслиги» учун барча халқаро курьерлик жўнатмаларига йиғим жорий этилаётганини тушунтирди.

Йиғимни ким тўлайди?

Қўмита вакили сўзларига кўра, йиғимни тўлаш курьерлик компаниялари зиммасига юкланади, улар жўнатмалар тўғрисидаги маълумотларни божхона органларига тақдим этади. Бу шуни англатадики, хориждан товарларни буюртма қилган фуқаролар йиғимни бевосита тўламайди, лекин у курьерлик хизматлари нархига киритилиши мумкин.

«Курьерлик компаниялари юридик шахс сифатида ушбу йиғимни тўлаши шарт. Улар буни ўз хизматлари нархига қўшадими ёки йўқми, бу уларнинг тижорат сиёсатига боғлиқ», — дея тушунтириш берди вакил.

Қўмита маълумотларига кўра, ўтган йили курьерлик жўнатмаларининг 70 фоизи 1 килограммгача, 22 фоизи эса 5 килограммгача бўлган. Шундан келиб чиқсак, ушбу йиғим миқдори курьерлик ташкилотларининг молиявий харажатларига жиддий таъсир этмайди, деб ҳисобламоқда идора.

Яширин импортга қарши кураш

Таъкидланишича, йиғимнинг жорий этилиши курьерлик жўнатмаларини расмийлаштиришни тезлаштириш ва сифатини яхшилашдан ташқари, шахсий эҳтиёжлар ниқоби остида тижорат товарларини ноқонуний олиб киришга чек қўйишга ҳам қаратилган.

«Шунингдек, божхона органлари томонидан 2025 йилда халқаро курьерлик жўнатмаларининг тез ва сифатли божхона назоратидан ўтказилишини таъминлаш мақсадида янги ахборот дастурларини ишлаб чиқиш, тегишли божхона постларини замонавий назорат техник воситалари билан жиҳозлаш ва янги инфратузилма яратиш ҳамда фуқаролар учун жўнатмаларни кузатиш ва хавфсиз қабул қилиш тизимини жорий қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда», — дейилади қўмита хабарида.

ХВЖ Ўзбекистон валюта курси режимини “сузиб юрувчи” деб таснифлади. Бу нимани англатади?
Молия, Янгиликлар 10:26 · 17.07.2026
ХВЖ Ўзбекистон валюта курси режимини “сузиб юрувчи” деб таснифлади. Бу нимани англатади?
Энди нотурар объектлардан тушадиган ер ва мулк солиғининг 5 фоизи маҳалланинг ўзига берилади
Янгиликлар 9:18 · 17.07.2026
Энди нотурар объектлардан тушадиган ер ва мулк солиғининг 5 фоизи маҳалланинг ўзига берилади
ЯИДХПда ўз номига расмийлаштирилган барча рақамлар ва банк карталарини кўриш мумкин бўлади
Янгиликлар 14:22 · 16.07.2026
ЯИДХПда ўз номига расмийлаштирилган барча рақамлар ва банк карталарини кўриш мумкин бўлади
Марказий банк сўрови: 61 фоиз иштирокчи қарзларини ўз вақтида қайтаришга қийналмоқда
Иқтисодиёт, Янгиликлар 12:25 · 16.07.2026
Марказий банк сўрови: 61 фоиз иштирокчи қарзларини ўз вақтида қайтаришга қийналмоқда
Ўзбекистонликлар ўз номига расмийлаштирилган телефон рақам ва банк карталарини текшириши мумкин бўлади
Янгиликлар 10:45 · 16.07.2026
Ўзбекистонликлар ўз номига расмийлаштирилган телефон рақам ва банк карталарини текшириши мумкин бўлади
Марказий банк ҳузурида Исломий молия кенгаши ташкил этилди
Янгиликлар 10:05 · 16.07.2026
Марказий банк ҳузурида Исломий молия кенгаши ташкил этилди