«Askiya» bozori hududi bo‘yicha auksion g‘olibi aniqlandi

17:42 · 25.12.2024

Qishloq xo‘jaligi mahsulotlari narxining bir oylik o‘zgarishlari

13:49 · 24.12.2024

Kaliforniya 2035-yildan faqat elektromobillarni sotishga ruxsat beradi

16:21 · 23.12.2024

Soliq imtiyozlari, nufuzli mehmonxona brendlari, YAIM bo‘yicha rejalar: prezidentning tadbirkorlar bilan muloqotida nimalar haqida so‘z bordi?

18:29 · 20.12.2024

O‘zbekistonda ko‘chmas mulk bozori mustahkamlanib bormoqda

14:14 · 19.12.2024

O‘zbekiston Afg‘onistonga elektr energiyasi eksportini 2026-yilgacha uzaytirdi

12:21 · 19.12.2024

Raqobat qo‘mitasi Uzbekistan Airways va Silk Avia kompaniyalarini bozor liderlari deb topdi

16:02 · 17.12.2024

Endi oilaviy korxonalarga 300 million so‘mgacha garovsiz kredit ajratiladi

18:54 · 16.12.2024

Farg‘onada AI-80 benzinini ulgurji sotgan zapravkaning birja savdosidagi ishtiroki vaqtincha to‘xtatildi.

13:17 · 16.12.2024

O‘zbekistonlik yoshlarning IELTS bo‘yicha natijalari e’lon qilindi

12:29 · 14.12.2024

Ayrim qishloq xo‘jaligi texnikalari bojxona boji va utilizatsiya yig‘imidan ozod qilinadi

12:09 · 14.12.2024

O’zbekistonda yashil energetika loyihalari ishga tushiriladi

9:56 · 14.12.2024

Prezident ijtimoiy himoya sohasida yig‘ilish o‘tkazdi — asosiy ma’lumotlar

14:31 · 13.12.2024

Markaziy bank asosiy stavkani 13,5% darajasida saqlab qoldi

16:09 · 12.12.2024

Endi fuqarolar o‘z nomiga kredit rasmiylashtirilishini taqiqlashlari mumkin

14:00 · 12.12.2024

Yunusobod bozori tomida yangi ekobozor va savdo markazlari quriladi

13:01 · 12.12.2024

Timur Ishmetov Markaziy bank raisi lavozimini egallashi mumkin

15:32 · 11.12.2024

Toshkent viloyatiga 2025-yilda $5 milliard miqdorida investitsiya jalb qilinishi rejalashtirilmoqda

14:18 · 11.12.2024

Хитойлик миллиардерлар ва мамлакат ҳукумати ўртасидаги можаро: бунга нима сабаб бўлди?

Хитойлик миллиардерлар учун 2022 йил охирги ўн йилликдаги энг ёмон йил бўлди. Пандемия билан боғлиқ чекловлар ва хусусий бизнеснинг қаттиқ назорати туфайли деярли барча ўсиш потенциалини йўқотди ва бу хитойлик энг бадавлат инсонларнинг умумий бойлиги рекорд даражада пасайишига олиб келди

Хитойлик миллиардерлар ва мамлакат ҳукумати ўртасидаги можаро: бунга нима сабаб бўлди?
Фото: Financial Times

Коронавирус чекловлари ва хусусий компаниялар устидан ўрнатилган қаттиқ назорат туфайли хитойлик миллиардерларнинг умумий бойлиги рекорд даражада пасайди.

Маълумотларга кўра, мамлакат раҳбарияти секинлашаётган иқтисодиётни рағбатлантириш учун кўплаб қаттиқ чораларни қисқартираётган бўлса-да, бу енгиллик вақтинчалик бўлиши мумкин. Ҳукуматнинг бизнесга дўстона стратегияси 2023 йилдаёқ якунланиши таҳлилчилар томонидан таҳмин қилинди.

Гонконг университетининг молиявий менежмент ўқитувчиси Чэнь Чжиу иқтисодий шароитлар барқарорлашганидан сўнг 2022 йил ноябргача бўлган барча ҳолатлар яна қайтиб келиши мумкинлигини таъкидлаган. Шунингдек, Чэнь мамлакатнинг энг йирик технология гигантлари даромадларининг ўсиш даражасини деярли йўқотгани ҳамда кредит олиш қийинлиги сабабли кўчмас мулкда дефолтларни келтириб чиқарган ҳукуматнинг таъқибини эслаб ўтган.

Эндиликда иқтисодиёт кескин секинлашиб, ишсизлик даражаси янги чўққиларга кўтарилиб, мафкура ва назоратнинг эски ёндашувидан воз кечилди. Бироқ расмийлар бунга ҳеч қандай нуқта қўймади ва яқинда бунга аниқ ишора қилди. Яъни давлатга яқин тузилмалар Alibaba ва Tencent интернет гигантлари маҳаллий бўлинмаларининг олтин акцияларини сотиб олишга қарор қилишди. Бундай механизм орқали олинган капитал улушлари одатда кичик (тахминан, 1 фоиз), лекин улар мансабдор шахсларга муҳим ички қарорлар қабул қилиш жараёнига таъсир қилиш имконини берадиган махсус ҳуқуқларни беради.

Джек Ма (Фото Marlene Awaad / Bloomberg via Getty Images)
Фото: Getty Images

Бироқ Пекин ўз мақсадларининг оптимал мувозанатини қидираётган бир пайтда миллиардерлар осон нафас олишлари мумкин. Шундай қилиб, 2023 йил бошидан бери яқиндагина Таиландда омма олдида кўринган Жек Манинг бойлиги 2,3 миллиард долларга ошиб, 25,6 миллиард долларга етди, гарчи бу 2021 йилдаги кўрсаткичнинг деярли ярмини ташкил этади.

Бундан ташқари, ниҳоят расмийлар Жек Мага тегишли Ant Group’нинг 1,5 миллиард доллар миқдорида маблағ йиғиш режасини маъқуллади, аммо бундан олдин Хитой банк тизими Ма томонидан кескин танқид қилгани учун улар fintech гигантининг фонд бозори листингини 2020 йил охирида – капиталлашув 35 миллиард долларга етиши мумкин бўлган бир вақтда олиб ташлашганди.

Ant Group ва интернет-тижорат гиганти Alibaba’га бир неча ўн йиллар аввал асос солган 58 ёшли миллиардер компаниянинг «корпоратив бошқарувни янада соддалаштириш» ҳақидаги даъвосидан сўнг Ant Group’даги овоз бериш улушини 50 фоиздан 6,2 фоизга камайтиришга рози бўлди. Ташкилот акциядорлари таркибидаги ўзгаришлар энди фонд бозорига қайта кириш учун янада кўпроқ вақт талаб қилишини англатади. Шанхайнинг А тоифасидаги (юанда сотиладиган) акциялар бозори қоидаларига кўра, эгалик ҳуқуқи ўзгарган компаниялар IPO’га қадар уч йил кутишлари керак. Шанхай STAR Market’и, Американинг Nasdaq’ига, бир оз ўхшаш, кутиш муддати икки йил, Гонконг фонд биржасида эса атиги бир йил кутиш керак бўлади.

«Технология компаниялари яқинда амалга оширилган операцияларни соддалаштиришни мамнуният билан қабул қиладилар, аммо улар монополия давлат қўлида бўлган тармоқлар, яъни контент яратиш ва тўловларни қайта ишлаш соҳалари билан шуғулланишни давом эттиришлари керак. Шундай қилиб, технология саноати ва ҳукмрон партия ўртасидаги яна бир тўқнашув муқаррар бўлади. Кўчмас мулкда, агар назоратни юмшатиш ишласа, уй нархлари яна кўтарилади ва қарзлар даражаси ўсишда давом этади. Вақт ўтиши билан марказий ҳукумат тескари йўналишда айланишига тўғри келади», — деди Сан-Диегодаги Калифорния университетининг сиёсий иқтисод кафедраси доценти Виктор Ши.

Таҳлилчиларнинг айтишича, режимнинг юмшатилиши кўчмас мулк саноати учун ҳам қисқа муддатли бўлиши кутилмоқда, ваҳоланки, кўпчилик расмийлар «уч қизил чизиқ» сиёсатини соддалаштириш ҳақида ўйлаётганини айтишганди. Ушбу ёндашув дастлаб 2020 йилда қарз маблағларини чеклаш учун қўлланилган, аммо бу тактика уй-жой сотишнинг кескин пасайишига ва кўчмас мулк секторида дефолт тўлқинига олиб келганди.

Таъкидланишича, ташаббус аллақачон қабул қилинган қўллаб-қувватловчи чораларга қўшимча бўлади, масалан, кредитни тўлаш муддатларини узайтиришга рухсат бериш ва юзлаб миллион долларлик янги кредитлар олиш имконини беради. Бундай шароитда баъзи кўчмас мулк агентликларининг котировкалари кескин кўтарилди, масалан, йил бошидан бери миллиардер Longfor Group асосчиси У Яцзюнь 282 миллион долларга бойиб кетди, Country Garden бошқарув кенгаши раиси  Ян Хуэйянь эса 465 миллион доллар ишлаб олди.

«Кўчмас мулкда, агар назоратни юмшатиш ишласа, уй нархлари яна кўтарилади ва қарзлар даражаси ўсишда давом этади. Вақт ўтиши билан марказий ҳукумат тескари йўналишда айланишга мажбур бўлади», — дея қўшимча қилди Калифорния университетининг сиёсий иқтисод кафедраси доценти Ши.

Бироқ таҳлилчиларга кўра, бозор эҳтиёжларига эътибор қаратиш Хитой иқтисодиётини юксалтиришга ёрдам беради. Декабрь ойида Nomura молиявий фирмаси иқтисодчиси Тин Лу бу йилги ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш прогнозини 4 фоиздан 4,8 фоизгача қайта кўриб чиқди ва сиёсий эслатмасида ҳукумат буни COVID-19 тарқалишига қарши кураш чораларини юмшатиш орқали амалга оширишга мажбур бўлганлигини айтди. Бундан ташқари, у кўчмас мулк соҳасини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ҳокимиятнинг хусусий тадбиркорларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш кераклигини таъкидлаган.

Хитойлик ишбилармонлар ҳам яқинда ички иқтисодиёт учун ижобий прогнозлар билан чиқишди. Ўтган ҳафта олдин таниқли раҳбарлар Хитой марказий телевидениеси CCTV’га мамлакатнинг тез ўсиши истиқболларига оптимистик қарашларини айтишган, студия меҳмонлари орасида Alibaba бош директори Дэниел Чжан, миллиардер Wahaha Group президенти Цзун Цинхоу ва миллиардер Chjejiang Chint Electrics асосчиси Нань Цуньхуэй ҳам бор эди.

Фото: Getty Images

Бироқ 9 январь куни коррупцияга қарши кураш бўйича расмийлар билан учрашувда президент Си Цзиньпин сиёсий экотизим асосларини ёки иқтисодий ривожланиш муҳитини бузадиган сиёсатга капиталнинг ҳар қандай кириб келишидан огоҳлантирди ва Хитойнинг энг йирик коррупцияга қарши кураши устидан назоратни амалга ошириш ниятида эканлигини таъкидлади.

Нью-Йорк шаҳар университетининг сиёсатшунослик бўйича ўқитувчиси Ся Миннинг тушунтиришича, мамлакатнинг ҳозирги раҳбарияти иқтисодиётни бошқаришда давлат компанияларига таянишда давом этмоқда, бу эса мамлакатда умумий инвестиция муҳитини ёмонлаштирмоқда. Айни пайтда бизнес вакиллари ҳали келажакка ишончни ҳис қилишмаяпти.

«Партия ва марказий ҳукумат, айниқса, сўнгги бир неча йил ичида хусусий секторни бўйсундиришга ҳаракат қилмоқда. Ҳеч ким ҳукуматнинг талабларини рад этишга журъат эта олмайди ва хусусий бизнес энди давлатга ишонмайди», — дейди Гонконг университети ходими Чэнь.

«Askiya» bozori hududi bo‘yicha auksion g‘olibi aniqlandi
Иқтисодиёт 17:42 · 25.12.2024
«Askiya» bozori hududi bo‘yicha auksion g‘olibi aniqlandi
Qishloq xo‘jaligi mahsulotlari narxining bir oylik o‘zgarishlari
Иқтисодиёт, Таҳлил 13:49 · 24.12.2024
Qishloq xo‘jaligi mahsulotlari narxining bir oylik o‘zgarishlari
Kaliforniya 2035-yildan faqat elektromobillarni sotishga ruxsat beradi
Янгиликлар 16:21 · 23.12.2024
Kaliforniya 2035-yildan faqat elektromobillarni sotishga ruxsat beradi
Soliq imtiyozlari, nufuzli mehmonxona brendlari, YAIM bo‘yicha rejalar: prezidentning tadbirkorlar bilan muloqotida nimalar haqida so‘z bordi?
Бизнес, Иқтисодиёт, Янгиликлар 18:29 · 20.12.2024
Soliq imtiyozlari, nufuzli mehmonxona brendlari, YAIM bo‘yicha rejalar: prezidentning tadbirkorlar bilan muloqotida nimalar haqida so‘z bordi?
O‘zbekistonda ko‘chmas mulk bozori mustahkamlanib bormoqda
Иқтисодиёт, Таҳлил 14:14 · 19.12.2024
O‘zbekistonda ko‘chmas mulk bozori mustahkamlanib bormoqda
O‘zbekiston Afg‘onistonga elektr energiyasi eksportini 2026-yilgacha uzaytirdi
Янгиликлар 12:21 · 19.12.2024
O‘zbekiston Afg‘onistonga elektr energiyasi eksportini 2026-yilgacha uzaytirdi