Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 715 минг сўм деб белгиланди

15:40 · 05.03.2026

Бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича йўриқномага ўзгартириш киритилди

14:33 · 05.03.2026

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахсларга ҳам ипотека кредитларини ажратиш бошланади

12:11 · 05.03.2026

Энди «декрет» пули миқдорини онлайн билиб олиш мумкин

11:05 · 05.03.2026

Инвестицион тўловлар ҳисобидан Тошкентда 139,6 гектарлик янги яшил зоналар яратилади

14:44 · 04.03.2026

Ўзбекистон январда олтиннинг дунёдаги энг йирик харидорига айланди

14:19 · 04.03.2026

«Бу мажбурий талаб эмас» — МБ пластик картадан пул ўтказишга изоҳ бериш ҳақида

10:51 · 04.03.2026

“Валюта курсини ушлаб туриш имконсиз” — МБ раиси ўринбосари

10:01 · 04.03.2026

Аҳоли ва бизнесга ажратилган кредитлар миқдори кескин ошди

15:17 · 03.03.2026

Банкларда автокредитлар фоизи рекорд даражада пасайди

13:23 · 03.03.2026

Ўзбекистонда картадан картага пул ўтказишда тўлов мақсадини кўрсатиш талаб этилиши мумкин

12:22 · 03.03.2026

Ўзбекистон олтин захиралари бўйича дунёда 14 ўринни эгаллади

9:19 · 03.03.2026

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши зарбалари фонида олтин нархи ошмоқда

14:35 · 02.03.2026

Сўмдаги тижорат кредитларининг ўртача ставкалари 23 фоизга яқинлашди

10:11 · 02.03.2026

Ўзбекистонда январь ойида қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилгани маълум бўлди

8:57 · 02.03.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:06 · 28.02.2026

Январда сўмдаги омонатлар бўйича ўртача ставка 0,5 фоизга ошди

13:51 · 27.02.2026

Ўзбекистонда ягона солиқ ҳисобварағи жорий этилиши мумкин

12:35 · 27.02.2026

Банкларга кредит карталари шартларини тўлиқ очиқлаш мажбурияти юклатилиши мумкин

Марказий банк истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларда банклар фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритишга қаратилган ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқди.

Банкларга кредит карталари шартларини тўлиқ очиқлаш мажбурияти юклатилиши мумкин

Ҳужжат билан мижозларни хабардор қилиш талабларини кучайтириш белгиланган. Хусусан, кредит карталарини расмийлаштиришда ахборот варақасини тузиш амалиётини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Ахборот варақаси истеъмолчиларга кредит карта шартлари тўғисида тўғри ва тўлиқ маълумот бериш ҳамда кредит карта шартларини таққослаш имконини беради. Карта ёки кредитни расмийлаштиришда иловада варақани электрон форматда тузиш ва юклаб олиш мумкин бўлади.

Рўйхатга қуйидаги маълумотлар киради:

  • тўлов тизими (Visa, Mastercard, Humo ва бошқалар);
  • кредит лимити (минимум ва максимум миқдори);
  • харидлар, пул ўтказмалари, лимитни нақдлаштириш ва бошқа операциялар учун фоиз ставкалари;
  • тўлиқ йиллик фоиз ставкаси (APR);
  • фоизсиз (greys) давр, у амал қилувчи ва амал қилмайдиган операциялар;
  • ойлик минимал тўлов;
  • карта бўйича қарзни тўлаш санаси ёки уни аниқлаш тартиби;
  • операциялар бўйича кўчирма бериш санаси;
  • шартнома шартлари бажарилмаганлиги ва муддати ўтган тўловлар бўйича жарима ва пенялар;
  • карта бўйича таъминот (зарур бўлганда);
  • картани расмийлаштириш муддатлари;
  • лимитдан воз кечиш муддати;
  • доимий муддатли тўловлар (абонент тўлови ва ҳ.к.);
  • харидлар, ўтказмалар, нақдлаштириш ва бошқа операциялар, Ўзбекистондан ташқаридаги транзакциялар учун комиссиялар;
  • картани чиқариш ва қайта чиқариш учун тўлов.

Банклар томонидан қарз олувчиларга кредит тақдим этиш тўғрисидаги аризаси ижрога қабул қилинганлиги тўғрисида SMS-хабарнома юборилишини таъминлашлари керак бўлади.

Шунингдек, лойиҳа билан қуйидаги талабларни киритиш илгари сурилмоқда:

  • кредит шартномаларига қарздорнинг ҳисобварағларида ҳар қандай давр мобайнида маълум миқдордаги камаймайдиган пул маблағи қолдиғи ёки айланмаси мавжуд бўлиши юзасидан шарт киритилишини чеклаш;
  • кредит таъминотига қабул қилинган гаров мулкларини кредитнинг асосий қарзи қолдиғига мутаносиб равишда босқичма-босқич гаровдан чиқариш ёки гаров нарсасини алмаштириш бўйича шаффофликни таъминлаш;
  • банкнинг кредитор сифатидаги ҳуқуқлари суғурта қилувчига суброгация орқали ўтганда, бу тўғрисида қарздорни белгиланган тартибда хабардор қилиш;
  • банк ва гаровга қўювчи келишган ҳолда кредит қарздорлигини қоплаш учун гаровга қўйилган мол-мулкни суддан ташқари тартибда сотиш.

Марказий банкнинг қайд этишича, лойиҳа банкларнинг айрим инсофсиз амалиётларидан фойдаланишни чеклаш ва кредит аризаларини кўриб чиқишда уларнинг масъулиятини ошириш имконини беради.

Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 715 минг сўм деб белгиланди
Янгиликлар 15:40 · 05.03.2026
Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 715 минг сўм деб белгиланди
Бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича йўриқномага ўзгартириш киритилди
Янгиликлар 14:33 · 05.03.2026
Бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича йўриқномага ўзгартириш киритилди
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахсларга ҳам ипотека кредитларини ажратиш бошланади
Янгиликлар 12:11 · 05.03.2026
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахсларга ҳам ипотека кредитларини ажратиш бошланади
Энди «декрет» пули миқдорини онлайн билиб олиш мумкин
Янгиликлар 11:05 · 05.03.2026
Энди «декрет» пули миқдорини онлайн билиб олиш мумкин
Инвестицион тўловлар ҳисобидан Тошкентда 139,6 гектарлик янги яшил зоналар яратилади
Янгиликлар 14:44 · 04.03.2026
Инвестицион тўловлар ҳисобидан Тошкентда 139,6 гектарлик янги яшил зоналар яратилади
Ўзбекистон январда олтиннинг дунёдаги энг йирик харидорига айланди
Янгиликлар 14:19 · 04.03.2026
Ўзбекистон январда олтиннинг дунёдаги энг йирик харидорига айланди