Ўзбекистонда ярим йилда газ, нефть ва кўмир қазиб олиш сезиларли даражада камайди

17:03 · 05.08.2026

Эндиликда банклар ва микромолия ташкилотлари ўз фаолиятини исломий банк фаолиятига ўзгартириши мумкин

17:03 · 05.08.2026

Ўзбекистон ярим йилда 41 тонна олтин харид қилди

14:06 · 05.08.2026

Ўзбекистон автомобиль бозори июнь ойида ўсди — ИТИМ

10:29 · 05.08.2026

Давлат хизматчилари учун 11 разрядли ягона иш ҳақи тизими жорий этилиши таклиф қилинди

17:45 · 04.08.2026

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш учун тўловнинг энг юқори миқдори белгиланди

15:47 · 04.08.2026

Ўзбекистонда банклар мижозлар мурожаатларининг сабабларини ҳам бартараф этиши шарт бўлади

15:21 · 04.08.2026

Ўзбекистонда валюта биржасидаги савдолар вақти узайтирилади

12:14 · 04.08.2026

Йўлларда тезликни белгиланган меъёрдан соатига 80 км дан оширган ҳайдовчиларни “права”дан маҳрум қилиш таклиф этилди

11:12 · 04.08.2026

Газ етиб бормаган ҳудудларда электр учун имтиёзли тариф жорий қилиниши мумкин

10:11 · 04.08.2026

Ўзбекистонда 2028 йилдан углерод солиғини жорий этиш таклиф қилинди

14:51 · 03.08.2026

Ўзбекистон сўнгги икки ой ичида олтин экспортини тўхтатди

11:25 · 03.08.2026

Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳолининг 48 фоизи норасмий ишламоқда — тадқиқот

9:56 · 03.08.2026

Ўзбекистонда ярим йилда кўчмас мулк савдоси 25 фоизга ошди

9:06 · 01.08.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

8:16 · 01.08.2026

Банкоматдаги муаммо учун жарима, бир қисми қопланадиган автокредитлар ва бепул бухгалтерия хизматлари. Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?

14:59 · 31.07.2026

Бюджет сўровларидаги асоссиз харажатлар қисқартирилади

11:59 · 31.07.2026

Ўзбекистонда аҳоли даромадлари ярим йилда 9,2 фоизга ўсди

10:15 · 31.07.2026

Ҳар ўнинчи дастурчи — «арвоҳ». Иш жойида амалий фойда келтирмайдиган дастурчилар баҳоланди

Стэнфорд университети тадқиқотчиларига кўра, дастурчиларнинг 9,5 фоизи, яъни деярли ҳар ўнинчиси, иш жойида амалий фойда келтирмайди. Бундай ходимлар энг минимал вазифаларни бажаради, лекин барибир маош олади.

Ҳар ўнинчи дастурчи — «арвоҳ». Иш жойида амалий фойда келтирмайдиган дастурчилар баҳоланди

Тадқиқот муаллифи Егор Денисов-Бланк уларни «муҳандис-арвоҳлар» деб атаган. Улар ҳам масофавий, ҳам офисда ишловчи ходимлар орасида учрайди. Олимлар, агар бундай ишчилар ишдан бўшатилса, бу иш самарадорлигига таъсир қилмаслиги ва маош харажатларини тежашга ёрдам бериши мумкин, деб ҳисобламоқда.

Тадқиқот доирасида Стэнфорд университети мутахассислари бир неча юзта компаниядан (уларнинг рўйхати ошкор қилинмаган) 50 мингдан ортиқ дастурчининг иш самарадорлигини таҳлил қилган. Бундай таҳлил учун компаниялар ўзларининг ички репозиторийларига, масалан, GitHub’даги маълумотларга, тадқиқотчиларга кириш имконини берган. Дастурчиларнинг самарадорлигини баҳолаш учун олимлар ўзлари ишлаб чиққан махсус алгоритмдан фойдаланган.

Энг кўп «арвоҳ» ишчилар масофавий режимида ишловчилар орасида аниқланган — уларнинг улуши 14 фоизни ташкил қилади. Доимий равишда офисга келадиган ходимлар ўз ишига жиддийроқ ёндашади — бу тоифада фойдасиз дастурчилар улуши атиги 6 фоизни ташкил қилган. Гибрид иш формати қабул қилинган компанияларда эса тадқиқотчилар ўз вазифаларини бажармайдиган 9 фоиз дастурчини аниқлаган.

Олимлар LinkedIn’даги маълумотлар асосида IBM, Microsoft, Oracle, Google ва Amazon каби 13 йирик компаниядаги ходимлар сонини ҳам таҳлил қилган. Тадқиқотчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, «арвоҳ» дастурчиларни ишдан бўшатиш технология гигантларига йилига тахминан 11,6 миллиард доллар тежаш имконини берар эди (агар ўртача йиллик маош 150 минг доллар деб ҳисобланса). Бундан ташқари, 12 та компаниянинг умумий бозор капитализацияси 465 миллиард долларга ошиши мумкин, иш унумдорлиги эса камаймайди.

Business Insider нашрига берган интервьюсида Егор Денисов-Бланк жамоа бу тадқиқотни дастурчилар меҳнат унумдорлигини баҳолашнинг энг яхши усулини топиш мақсадида бошлаганини таъкидлаган. «Дастурий таъминот ишлаб чиқариш – бу қора қутига ўхшайди», — дейди у. «Ҳеч ким дастурчилар иш самарадорлигини қандай ўлчашни аниқ билмайди. Мавжуд методлар ишончсиз, чунки улар бир хил ишни турлича баҳолайди».

Денисов-Бланкнинг сўзларига кўра, бир дастурчи биргина қаторли коддан иборат жуда мураккаб ўзгартириш киритиши мумкин. Бошқа бир дастурчи эса минглаб қатор код ёзиш орқали мукофотланади, бироқ бу ўзгариш маҳсулотга минимал таъсир кўрсатади.

Тадқиқотчилар ишлатган алгоритм бу муаммони ҳал қилишга ҳаракат қилади. У фақат код ҳажмини эмас, балки бошқа параметрларни ҳам баҳолайди. Масалан, у муаммони қай даражада мураккаб ечгани, шунингдек, кодни жорий қилиш ва қўллаб-қувватлаш қанчалик осонлигини ҳисобга олади.

Ўзига хос жиҳати шундаки, мазкур тадқиқот ҳали расман эълон қилинмаган. Денисов-Бланк фақат унинг натижаларини X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида баҳам кўрган. Иш ҳали бошқа олимлар томонидан рецензиядан ўтмаган. Аммо 404 Media нашрининг таъкидлашича, технологик компанияларнинг бундай тадқиқотда қатнашишга рози бўлиши уларнинг ходимларни офисга қайтариш ва «ортиқча бандлик» билан курашиш ғоясига қанчалик жиддий эътибор қаратаётганини кўрсатади. Яъни айрим дастурчилар бир вақтнинг ўзида бир нечта тўлиқ ставкадаги ишда меҳнат қилиб, бу ҳақда иш берувчиларига маълумот бермаслик ҳолатлари кузатилмоқда.

Business Insider журналисти Кэтрин Лонгнинг фикрича, «арвоҳ» дастурчилар сони 9,5 фоиз деб кўрсатилиши эҳтимолдан юқори бўлиши мумкин. Чунки тадқиқотда фақат ўзи ихтиёрий равишда иштирок этган компаниялар қатнашган. Балки уларда аввалдан ходимлар самарадорлиги пастлиги ҳақида гумонлар мавжуд бўлган. Шунинг учун, бутун соҳа бўйича бу кўрсаткич анча паст бўлиши мумкин.

Бироқ Лонгга кўра, «арвоҳ» категориясига фақат медиан кўрсаткичлардан 10 фоиз паст ишлаган ходимлар киритилган. Лекин 11–12 фоиз натижага эга ходимлар ҳам компания фаолиятига катта ҳисса қўшмайди.

X ижтимоий тармоғида ҳам Стэнфорд тадқиқотчилари баҳолаш усули тўғрилигига шубҳа билдирилди. Фойдаланувчилардан бири дастурчи муҳандис (software engineer) самарадорлигини фақат ёзилган код ҳажми орқали баҳолаш нотўғри эканини таъкидлади. Унинг вазифаси маҳсулотнинг тижорат қийматини минимал ўзгаришлар билан максимал даражада оширишдир. Бироқ шу билан бирга, у тадқиқот усули код ёзиш жараёнини баҳолаш учун тўғри эканини тан олди.

Тадқиқот муаллифи Егор Денисов-Бланк ушбу танқидларга қўшилди. Лекин у код ёзмасдан муаммоларни ҳал қилиш ғояси фақат назарий жиҳатдан жозибадор эканини, реал иш жараёнида эса у самарали ишламаслигини айтди. Шунингдек, у ўз ҳамкасблари билан ишлаб чиққан самарадорлик баҳолаш усули универсал эмаслигини, бироқ у дастурий таъминот билан шуғулланувчи компаниялардаги воқеликни яхшироқ тушунишга ва асосли қарорлар қабул қилишга ёрдам беришини таъкидлади.

404 Media нашрига берган изоҳида тадқиқотчи алгоритм барча дастурчиларни баҳоламаганини ҳам қўшимча қилди. Компаниялар Денисов-Бланк жамоасига фақат код ёзиш билан чегараланмаган ходимларни таҳлилдан чиқаришни сўраб, махсус рўйхатларни тақдим этишган.

Шунингдек, тадқиқот ходимларни офисга қайтариш самаралилигини аниқ баҳолай олмайди. Ҳозир кўп компаниялар айнан шу саволга жавоб изламоқда. Business Insider таъкидлашича, тадқиқот натижаларига кўра, энг самарали дастурчилар айнан масофавий ишлайдиганлар бўлган. Айрим ходимлар самарадорлиги ўз ҳамкасбларининг медиан кўрсаткичларидан беш баробар юқори экани аниқланган.

Ўзбекистонда ярим йилда газ, нефть ва кўмир қазиб олиш сезиларли даражада камайди
Янгиликлар 17:03 · 05.08.2026
Ўзбекистонда ярим йилда газ, нефть ва кўмир қазиб олиш сезиларли даражада камайди
Эндиликда банклар ва микромолия ташкилотлари ўз фаолиятини исломий банк фаолиятига ўзгартириши мумкин
Иқтисодиёт, Янгиликлар 17:03 · 05.08.2026
Эндиликда банклар ва микромолия ташкилотлари ўз фаолиятини исломий банк фаолиятига ўзгартириши мумкин
Ўзбекистон ярим йилда 41 тонна олтин харид қилди
Янгиликлар 14:06 · 05.08.2026
Ўзбекистон ярим йилда 41 тонна олтин харид қилди
Ўзбекистон автомобиль бозори июнь ойида ўсди — ИТИМ
Авто, Янгиликлар 10:29 · 05.08.2026
Ўзбекистон автомобиль бозори июнь ойида ўсди — ИТИМ
Давлат хизматчилари учун 11 разрядли ягона иш ҳақи тизими жорий этилиши таклиф қилинди
Янгиликлар 17:45 · 04.08.2026
Давлат хизматчилари учун 11 разрядли ягона иш ҳақи тизими жорий этилиши таклиф қилинди
Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш учун тўловнинг энг юқори миқдори белгиланди
Авто, Янгиликлар 15:47 · 04.08.2026
Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш учун тўловнинг энг юқори миқдори белгиланди