Аҳолини рўйхатга олиш: Нега муҳим ва қандай ўтади?

8:34 · 06.12.2025

Россия Марказий банки хорижга пул ўтказмалари бўйича чекловларни бекор қилади

17:33 · 05.12.2025

Алишер Темиров GHWP’нинг Регулятор органлари бўйича раис ўринбосари лавозимига сайланди

13:51 · 05.12.2025

Робин Зенг — дунёдаги энг катта батарея империясини қурган қишлоқ боласи

11:18 · 05.12.2025

Ўзбекистонда болаларга банк карталарини очишда муаммолар юзага келяптими?

16:05 · 04.12.2025

Wildberries Ўзбекистонда 142 млн долларлик йирик логистика марказини очади

12:31 · 04.12.2025

Ўзбекистон олтиннинг энг йирик харидорларидан бири бўлди

17:56 · 03.12.2025

ҚҚС тушумларининг бир қисмини ҳудудлар бюджетига ўтказилиши мумкин

15:12 · 03.12.2025

Ўзбекистоннинг узоқ муддатли кредит рейтинглари яхшиланди

11:20 · 03.12.2025

Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллалар 2 млрд сўмгача рағбатлантирилади

12:00 · 02.12.2025

Манбалар: “Humans” қарзлари бўйича вазият кутилганидан оғирроқ

10:52 · 02.12.2025

Ўзбекистонликлар тўлаётган солиқлари нималарга сарфланаётганини кузатиши мумкин бўлади

9:04 · 02.12.2025

Ўзбекистонда инфляция кетма-кет иккинчи ой кўп йиллик энг паст кўрсаткични янгилади

15:24 · 01.12.2025

Ўзбекистонликларга маош оладиган банкни танлаш ҳуқуқи берилади

11:08 · 01.12.2025

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақаларни оширишга қанча пул ажратилади?

10:12 · 01.12.2025

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 44 млрд долларга яқинлашди

9:08 · 01.12.2025

Ўзбекистонда кўчмас мулк ва автотранспорт учун ижара тўлови энг кам ставкалари оширилиши мумкин

14:03 · 28.11.2025

Марказий банк ҳузурида стартап лойиҳаларни молиялаштирадиган венчур фонд ташкил этилади

11:03 · 28.11.2025

Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»

Германиянинг Hugo Boss бренди бутун дунёда машҳур. У юқори сифат, яхши дид ва нафис услубнинг яширин рамзи ҳисобланади. Бренднинг барча кийим коллекциялари дунё даражасидаги дизайнерлар томонидан ишлаб чиқилади, компания юзи сифатида эса мусиқа ва кино индустриясининг юлдузлари танланади. Бироқ бу бор-йўғи танганинг бир томони холос...

Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»

Кўпчилик билмайди, лекин атиги 50 йил олдин Hugo Boss бренди мода оламидан четлатилган эди, ва бунинг сабаби унинг асосчиси — Хуго Фердинанд Босснинг обрўси билан боғлиқ эди. Айрим маълумотларга кўра, Адольф Гитлер ҳокимиятга келишидан олдин ҳам Хуго Босс Германия Миллий-социалистик ишчилар партияси (НСДАП) аъзоси бўлган. Иккинчи жаҳон уруши даврида эса унинг фабрикаси штурмовиклар ва СС учун форма тикишга ихтисослашган. Энг ёмони, ишчи кучи сифатида Босс поляк, француз ва Болтиқбўйи давлатларининг ҳарбий асирларидан фойдаланган.

Хуго Фердинанд Босс 1885 йил 8 июл куни Германия империясининг жануби-шарқий қисмида жойлашган Метцинген шаҳрида туғилган. У Луиза Мюнзенмайер ва Генрих Босснинг оиласида дунёга келган — уларнинг Хуго (энг кичиги)дан ташқари яна тўрт нафар фарзанди бор эди. Келажакдаги мода саноати «юлдузи»нинг ота-онаси Метцинген марказида кичик мато дўконига эга бўлиб, бу уларга фаровон ҳаёт кечириш имконини берган.

Хуго яхши таълим олган: у аввал халқ мактабида ўқиган, 1899 йилгача Реал мактабда таълим олган ва сўнгра Бад-Урахда савдогарлик соҳасида ўқишни давом эттирган.

Мактабдан сўнг Хуго Босс мажбурий ҳарбий хизматни ўтаб, 1903 йилда Констанц шаҳри яқинида жойлашган тўқувчилик фабрикасига ишга жойлашган. У кийим-кечак яратиш ва ишлаб чиқариш жараёнини ҳар томонлама ўрганишни хоҳларди, чунки айнан шу соҳани ўз ҳаёти билан боғлашни ният қилган эди. 1908 йилда у ота-онасидан айрилади ва кутилмаганда Метцингендаги оилавий мато дўконининг меросхўрига айланади. Шу йилнинг ўзида Хуго Анна Катарина Фрайзингерга уйланади ва уларнинг Гертруда исмли қизи дунёга келади.

Тўқувчилик фабрикасидан олган билим ва тажрибаси, шунингдек, улкан интилиш туфайли Хуго Босс Метцингендаги кичик оилавий дўконни гуллаб-яшнаётган бизнесга айлантиради. Бироқ у ўз меҳнати самарасидан тўлиқ баҳра олишга улгурмайди: 1914 йил июлда Биринчи жаҳон уруши бошланади ва Германияда умумий сафарбарлик эълон қилинади. Шу боис тадбиркор дўконини ёпишга ва минглаб ватандошлари каби фронтга жўнаб кетишга мажбур бўлади.

Хуго Босс Биринчи жаҳон урушида тўлиқ қатнашиб, 1918 йилда армиядан захирага бўшатилади. У уйига — ўзининг севимли шаҳри Метцингенга қайтганида, ота-онаси бошлаб берган ишни давом эттиришга қатъий қарор қилган эди. Бироқ йиллар давомида урушдан заифлашган Германия иқтисодиёти унга буни амалга оширишга деярли йўл қўймади.

Йиқилган Германия империяси ўрнини эгаллаган Веймар Республикаси репарациялар тўлашга мажбур бўлган ва бу мамлакатни қаттиқ иқтисодий ҳамда ижтимоий инқирозга олиб келган. Шу сабабли Хуго Босс ўзининг мато ишлаб чиқариш орзусини вақтинча четга суришга мажбур бўлади ва оиласини боқиш учун энг оғир ишларни ҳам бажаришга киришади.

Босс учун «ўйинга қайтиш» 1923 йилда амалга ошади — у Метцингенда ўз тўқув компаниясини ташкил қилади ва у ерга бор имкониятини тикади. Аслида, бу ғоя аввалига жуда умидбахш кўринган. 1924 йилнинг ўзидаёқ у ҳақиқий фабрика очишга муваффақ бўлади — фабрика ишчилар учун кийим-кечак, эркаклар кўйлаклари, курткалар ва плашлар тикишга ихтисослашган эди. Аммо… бу бахт узоққа чўзилмайди. 1930 йилга келиб, Босснинг компанияси деярли банкротлик ёқасига келиб қолади. У ишлаб чиқаришни тўхтатишга ва қарзларни тўлаш учун ускуналарини кредиторларга топширишга мажбур бўлади.

1931 йилда, яъни Адольф Гитлер ҳокимиятга келишига ҳали икки йил қолганида, Хуго Босс Германия миллий-сотсиалистик ишчи партияси (NSDAP) сафига қўшилади. У бу қарорини шундай изоҳлаган: мавжуд тузум ва унинг тарғиботдаги кўп ваъдаларидан (яшаш даражасини яхшилаш, ишсизликни камайтириш) кўнгил совуганди.

Бироқ Германиянинг нуфузли илмий ташкилоти Gesellschaft für Unternehmensgeschichte (Корпоратив тарих жамияти) ўтказган тадқиқотларга кўра, Босснинг партияга киришига аслида асосий сабаб — катта давлат буюртмасини қўлга киритиш истаги бўлган.

Ҳақиқатан ҳам шундай эди. Хуго Босс томонидан ташкил этилган фабрика аввал СА ва СС қўшинлари учун, сўнгра эса Учинчи рейхнинг почта хизмати ва темир йўл ходимлари учун форма тикишни бошлади. 1939 йилда Иккинчи жаҳон уруши бошланганидан сўнг, Хуго Босс фабрикаси стратегик аҳамиятга эга ҳарбий корхона мақомини олади ва бу ерда Вермахт (Германия қўшинлари) учун форма ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Фабрика формани ўзи ишлаб чиқмаган, балки олдиндан тасдиқланган андозалар асосида тикиб берган.

1940 йилда ишчи кучи етишмай қолади ва фабрикага меҳнат резерви сифатида асосан аёллардан иборат асирларни олиб кела бошлашади. Корхона ёнида улар учун махсус лагерь қурилади. Аслида бу одамлар «ишчи» сифатида эмас, балки қаттиқ ва шафқатсиз шароитда сақланувчи маҳкумлар эди.

Етарли озуқа йўқлиги, гигиена шарт-шароитининг умуман мавжуд эмаслиги, ётоқ жойларининг антисанитар ҳолати ва деярли тугашини билмайдиган оғир иш кунлари – бу меҳнатчилар учун кундалик ҳаётга айланган эди. Уруш даврида Босс фабрикасининг ишчи кучи 140 нафар мажбурий меҳнатга жалб қилинган одамлардан иборат бўлган, улар асосан Болиқбўйи, Польша, Чехословакиядан келтирилган, шунингдек 40 нафар француз ҳарбий асир ҳам ишлатилган.

Бундай вазият фақатгина ҳарбий ҳолат шароитида юз бериши мумкин эди. Шу боис, Учинчи рейх йиқилгани ва Германия шартсиз таслим бўлганидан сўнг, Хуго Босс яқинлашиб келаётган ўзгаришларни ҳис қилган ҳолда ўз ишлаб чиқаришини тинчлик давридаги фаолиятга қайта мослашга ва янги ҳукумат билан келишувга эришишга уринади. Бироқ бу уринишлари натижа бермайди…

Денацификация жараёнида Хуго Босс расман миллий-сотсиализм ғояларининг тарафдори ва қўлловчиси деб тан олинади. У деярли барча фуқаролик ҳуқуқларидан (шу жумладан тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан) маҳрум қилинади ва 80 минг марка жаримага тортилади. Гарчи кейинчалик ушбу қарор қайта кўриб чиқилиб, Босс миллий-сотсиализм тарафдорларининг енгилроқ тоифасига ўтказилган бўлса-да, у ҳеч қачон ўз ҳуқуқларини тўлиқ тиклай олмайди.

Бизнес билан шуғулланиш имконияти йўқ бўлгани учун, Хуго Босс ўз ишини қизи ва унинг эри — Ойген Холига топширади. Ойген Холи кейинчалик ушбу корхонани бошқариб, уни дунёдаги энг нуфузли брендлардан бирига айлантиради. Хуго Босс эса 1948 йил 9 август куни, 63 ёшида, тиш инфекцияси — абсцесс сабабли вафот этади. У ҳаётнинг охирги кунларигача ўз мақомини қайта кўриб чиқиш ва севган иши билан шуғулланиш ҳуқуқини қайтариш учун курашишдан тўхтамайди.

1950 йил Hugo Boss учун эсда қоларли йил бўлади — шу йили корхона ўзининг биринчи буюртмасини олади: услубли эркаклар костюмларини тикиш. Бу коллекция шунчалик омадли чиқдики, кейинги ўн йил давомида Hugo Boss фақатгина эркаклар костюмларини сотади.

XX асрнинг 70-йиллари охирига келиб, Hugo Boss аллақачон рўйхатдан ўтказилган савдо белгисига айланади ва ҳатто айрим машҳур Формула-1 ҳайдовчилари учун ҳомий сифатида ҳам намоён бўлади. 1985 йилдан бошлаб эса компания ўз атирларини ишлаб чиқара бошлайди.

Ҳозирги кунда компания 90 дан ортиқ давлатда фаолият юритиб, нафақат костюмлар, балки пайпоқларгача бўлган кенг маҳсулот турларини нафислик ва шон-шарафни қадрловчи мижозларга таклиф қилмоқда.

Аҳолини рўйхатга олиш: Нега муҳим ва қандай ўтади?
Янгиликлар 8:34 · 06.12.2025
Аҳолини рўйхатга олиш: Нега муҳим ва қандай ўтади?
Россия Марказий банки хорижга пул ўтказмалари бўйича чекловларни бекор қилади
Янгиликлар 17:33 · 05.12.2025
Россия Марказий банки хорижга пул ўтказмалари бўйича чекловларни бекор қилади
Алишер Темиров GHWP’нинг Регулятор органлари бўйича раис ўринбосари лавозимига сайланди
Янгиликлар 13:51 · 05.12.2025
Алишер Темиров GHWP’нинг Регулятор органлари бўйича раис ўринбосари лавозимига сайланди
Робин Зенг — дунёдаги энг катта батарея империясини қурган қишлоқ боласи
Миллиардерлар, Янгиликлар 11:18 · 05.12.2025
Робин Зенг — дунёдаги энг катта батарея империясини қурган қишлоқ боласи
Ўзбекистонда болаларга банк карталарини очишда муаммолар юзага келяптими?
Янгиликлар 16:05 · 04.12.2025
Ўзбекистонда болаларга банк карталарини очишда муаммолар юзага келяптими?
Wildberries Ўзбекистонда 142 млн долларлик йирик логистика марказини очади
Янгиликлар 12:31 · 04.12.2025
Wildberries Ўзбекистонда 142 млн долларлик йирик логистика марказини очади