Шикастланган авторақамларни онлайн алмаштириш имкони яратилди

14:57 · 14.04.2026

Ўзбекистонда 2,2 млн киши ўзига кредит олишни тақиқлади

11:16 · 14.04.2026

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ўрта муддатли прогнозларини яхшилади

10:07 · 14.04.2026

Марказий банк 20 та банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади

16:39 · 13.04.2026

Тошкентда янги бинолардаги уйлар иккиламчи бозорга нисбатан қимматроқ нархланмоқда — МБ таҳлили

13:51 · 13.04.2026

Бен Франсис — гараждан миллиардлаб доллар келтирган брендгача бўлган йўл

12:42 · 13.04.2026

ОТБ Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ҳисобот берди

10:42 · 13.04.2026

Ўзбекистонликлар орасида пул жамғармайдиганлар улуши ортди

9:01 · 13.04.2026

Ўзбекистонда пулли автомобиль йўлларида йўл ҳақи қандай белгиланади?

10:11 · 11.04.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:11 · 11.04.2026

МБ: Аҳоли учун ойлик иш ҳақи асосий даромад манбаи бўлиб қолмоқда

15:56 · 10.04.2026

Миллий валютада чиқарилган суверен халқаро облигацияларнинг қандай афзалликлари бор?

12:12 · 10.04.2026

Заргарлик билан шуғулланувчи тадбиркорларга ҚҚСнинг бир қисмини қайтарилади

10:15 · 10.04.2026

Аҳоли ва тадбиркорларнинг 88 фоизи солиқларни ихтиёрий тўлаяпти — Солиқ қўмитаси

18:50 · 09.04.2026

«Барча расмий хабарлари фақат солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилади». Солиқ қўмитаси фуқароларни огоҳлантирди

11:43 · 09.04.2026

Банк иловалари учун янги қоидалар асосан янги мижозларга таъсир қилади — Марказий банк

9:06 · 09.04.2026

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 8,1 млрд долларга камайди

16:39 · 08.04.2026

Ўзбекистонда тадбиркорларга уч ойда қанча ҚҚС кешбэк сифатида қайтарилди?

14:07 · 08.04.2026

Пулни тежаш бўйича 10 та тавсия

«Тежаш» сўзини эшитган кўпчиликни яхши кайфият тарк этади. Қандай қилиб бир вақтнинг ўзида кам сарф-ҳаражатлар қилиб, тежамкорликдан яхши кайфиятни йўқотмаса бўлади? Қуйида бу борадаги энг муҳим маслаҳатлар билан бўлишамиз.

Пулни тежаш бўйича 10 та тавсия
male hands hold a purse. A wallet with little money in it. The concept of poverty and bankruptcy

Аввало одам ўзида тўғри муносабат шакллантириши керак: Иқтисод қилинган пуллар – ишлаб топилган пуллар! Бой одамлар нега бой? – чунки улар жуда тежамкор бўлади!

Арзонроқ сотиб олишингиз тежамкорликка кирмайди. Тежамкорлик – керак эмас нарсаларга сарф-ҳаражатлар қилмасликдир!

Тавсия №1

Кунлик даромад ва ҳаражатларингизни қайд этишни бошланг. Бу йўл орқали сиз қанча олишингиз ҳамда нима учун ҳаражатлар қилишингиз ҳақида аниқ тушунчага эга бўласиз.

Тавсия №2

  • Олдиндан тайёрланган рўйхатга асосан харидларингизни амалга оширинг ва унга амал қилинг. Бу кераксиз харидлардан сизни асрайди;
  • Дўконга бормоқчи бўлсангиз тўқ боринг. Оч қорин билан боришингиз, кераксиз харидларга сабаб бўлиб қолиши мумкин;
  • Пулингизни тежаш ҳамда экология зарар етказмаслик мақсадида ўзингиз билан озиқ-овқат пакетларини олиш эсингиздан чиқмасин;
  • Дўконга бормасликка ҳаракат қилинг. Ҳозир Ўзбекистондаги кўплаб гипермаркетларда уйга етказиб бериш хизматлари жуда машҳурдир. Бир ҳафталик энг керакли озиқ-овқат маҳсулотларини аниқлаб, рўйхатини тузиб чиқинг ва буюртма беринг. Бу эса кераксиз ҳаражатларни олдини олади, дўконга ташрифингиз билан сиз нимадирни кўриб, муҳим буюм бўлмаса ҳам, сотиб олишингиз мумкин.

Доим жамғарма ёки чегирма карталаридан фойдаланинг. Бундай карталардан 5 фоиздан 20 фоизгача иқтисод қилишингиз мумкин.

Тавсия №3

Коммунал харажатларини камайтиринг! Энергия тежайдиган лампалардан фойдаланинг, кир ва идиш-товоқ ювадиган машиналарни сотиб олинг.

Уйингизни тарк этишингиздан олдин барча электр жиҳозларингизни ўчириб чиқинг. Чироқлар, сув, газни фойдаланмаган пайтингизда ўчириб қўйинг. Ортиқча тўловлар амалга оширмаслик учун, коммунал хизматлар ҳисоблагичини ўрнатинг.

Тавсия №4

Нимадир харид қилишингизда сифатга аҳамият беринг. «Пулга қаттиқ одам – икки марта сарф қилади» деган ибора бор, одатда қиммат лекин сифатли буюмлар харид қилиш вақтида, уларни кўп вақт давомида хизмат қилиши ва тез-тез алмаштириш керак эмаслигига ишонасиз. Лекин шуни ёдда тутиш керакки, жуда қиммат брендлик буюмларни харид қилиш тавсия этилмайди. Ёдингизда тутинг, бренд учун катта сарф-харажатлар қилмасдан, эга бўлмаган яхши нарсалар ҳам сотиб олиш мумкин.

Тавсия №5

«Харидни эртага амалга оширинг!». Сиз дўконга ташриф буюрганизда йўлингизда яхши чегирмали маҳсулот кўриб қолсангиз, аммо рўйхатингизда ушбу маҳсулот бўлмаса, лекин шунда ҳам олиш кераклигига ишонсангиз, ушбу харидни эртанги кунга қолдиринг. Бу билан сизда ушбу буюм қанчалик сиз учун муҳимлиги тўғрисида ўйлаб кўриш имконияти бўлади. Статистика бўйича, одамлар маълум вақт давомида харид тўғрисида ўйлаб кўрганда, кўп ҳолатларда керак бўлмаган харидлардан воз кечади.

Тавсия №6

Кундалик овқатларингизни диққат билан режалаштиринг! Вақтингиз ва имкониятингиз бўлса, овқатни ўзингиз уйда тайёрланг.

Ярим тайёр маҳсулотлар қилиб қўйсангиз – нафақат пулингизни, балки вақтингизни ҳам тежайсиз.

Тавсия №7

Кредит шаклидаги қарз олишга пухта ўйлаб чиқиб кейин қарор қилинг. Ўзингизни буджетингизни яхшилаб таҳлил қилиб чиққанингиздан сўнг, кредит бўйича энг қулай таклифни аниқланг.

Бугунги кунда кредит карталари юртимизда тобора оммалашиб кетмоқда. Қанчалик таклифлар яхши туюлмасин, бундай карталарни расмийлаштиришга шошилманг, чунки кредит карталар кўпинча сизга кераксиз бўлган нарсаларни харид қилишга ундайди.

Тавсия №8

Доим иш ҳақингизнинг маълум бир қисмини сақлаб қўйишга ҳаракат қилинг. Бир ойда камида иш ҳақингизни 10 фоиз миқдорини сақлашни одат қилинг.

Шу билан бирга кутилмаган даромадингизни ҳам сақлаб қолишингизни тавсия қиламиз. Масалан, улар мукофот маблағи, туғилган кунга берилган пул ёки қайтарилган қарз маблағлари бўлиши мумкин.

Майда пуллар, танга ва қайтимларингизни ақчадонингизда сақланг, йилнинг охирига келиб сезиларли даражадаги пул маблағлар йиғилганига ишонч ҳосил қиласиз.

Тавсия №9

Иқтисод қилиб ҳордиқ олиш — бу ҳақиқат. Бунинг учун хориж сафарингизни олдиндан режалаштиринг, одатда вақтлироқ тўловларини амалга оширсангиз тур-пакет ва авиачипталарни арзон нархларда харид қилиш имкони пайдо бўлади.

Дам олишга четга чиққанингизда, «Барчаси мавжуд» тарифларидан фойдаланинг. Чунки меҳмонхоналар таркибига кирмайдиган хизматлар нархи қиммат бўлади.

Тавсия №10

Ўзингиз ва оила аъзоларингиз учун кийимларни интернет дўконлардан сотиб олишга ҳаракат қилинг. Бу билан сиз етарли маблағни иқтисод қилишингиз мумкин. Сабаб, бозор ва дўконларда ижара харажатлари эвазига сотувчилар асл нархларни юқорироқ белгилайди.

Шикастланган авторақамларни онлайн алмаштириш имкони яратилди
Авто, Янгиликлар 14:57 · 14.04.2026
Шикастланган авторақамларни онлайн алмаштириш имкони яратилди
Ўзбекистонда 2,2 млн киши ўзига кредит олишни тақиқлади
Янгиликлар 11:16 · 14.04.2026
Ўзбекистонда 2,2 млн киши ўзига кредит олишни тақиқлади
Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ўрта муддатли прогнозларини яхшилади
Янгиликлар 10:07 · 14.04.2026
Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ўрта муддатли прогнозларини яхшилади
Марказий банк 20 та банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади
Янгиликлар 16:39 · 13.04.2026
Марказий банк 20 та банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади
Тошкентда янги бинолардаги уйлар иккиламчи бозорга нисбатан қимматроқ нархланмоқда — МБ таҳлили
Янгиликлар 13:51 · 13.04.2026
Тошкентда янги бинолардаги уйлар иккиламчи бозорга нисбатан қимматроқ нархланмоқда — МБ таҳлили
Бен Франсис — гараждан миллиардлаб доллар келтирган брендгача бўлган йўл
Миллиардерлар, Янгиликлар 12:42 · 13.04.2026
Бен Франсис — гараждан миллиардлаб доллар келтирган брендгача бўлган йўл