Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи пасайди

14:00 · 18.02.2026

Ўзбекистонда пенсиядан чегирмалар чекланади ва жамғариб бориладиган тизим ислоҳ қилинади

11:27 · 18.02.2026

Ўзбекистонда давлат қарзини бошқариш ваколати парламентга ўтади

10:26 · 18.02.2026

Имтиёзли ипотека кредитлари миқдори 15 фоизга оширилади

17:26 · 17.02.2026

Ўзбекистон 20 турдаги хомашё импорти учун божларни пасайтирди

16:16 · 17.02.2026

Касбий таълим педагогларига ойлик устама таклиф қилинди

12:41 · 17.02.2026

Ўзбекистонда бир йилда қайси маҳсулот ва хизматлар кескин қимматлашгани маълум қилинди

9:57 · 17.02.2026

Рақобат қўмитаси Рамазон ойида озиқ-овқат нархлари назоратини кучайтиради

12:54 · 16.02.2026

Ўзбекистонда қайси купюра энг кўп ишлатилади?

10:54 · 16.02.2026

Марказий банк январь ойида 7 банкни жаримага тортди

9:01 · 16.02.2026

Raqamli sud: Yangi O‘zbekistonda zamonaviy sud islohotlari

8:58 · 16.02.2026

Президент автокредит ставкасини пасайтиришни топширди

15:26 · 13.02.2026

Ўзбекистонда уй-жой нархлари ошишда давом этмоқда

15:22 · 13.02.2026

Кимлар даромад солиғини кам тўлайди?

14:20 · 13.02.2026

Тошкентда 2026 йил январида ижара нархлари ўтган йилга нисбатан 9 фоизга ошди

9:12 · 13.02.2026

Ўзбекистонда касбий таълим сифатини оширишга йўналтирилган субсидиялар жорий этилади

15:40 · 12.02.2026

Сўмнинг мустаҳкамланиши ташқи қарзга хизмат кўрсатиш харажатларини 6−7 фоизга қисқарди

13:00 · 12.02.2026

Ўзбекистон аҳолиси 2025 йилда банкларга валютани сотиб олганидан кўра фаолроқ сотди

11:03 · 12.02.2026

Давлат хизматчиларининг даромадини декларациялаш нимага керак?

Президент давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид қонун лойиҳасини тез фурсатда жамоатчилик муҳокамасига қўйиб, 1 апрелгача киритишни топширди. Бу борада хориж амалиёти қандай? Ўзи даромадларни декларациялаш тизими қаердан пайдо бўлган? Қуйида шу ҳақида маълумот берамиз.

Давлат хизматчиларининг даромадини декларациялаш нимага керак?

Давлат хизматчилари даромадларини декларациялаш тизими ўзининг замонавий шаклида Иккинчи жаҳон урушидан сўнг АҚШда ривожлана бошлаган. Давлат мансабдор шахсларининг даромадларини жамоатчиликка ошкор этиш зарурлиги ҳақидаги расмий баёнот илк бор 1951 йилда президент Трумэннинг Конгрессга мурожаатида янграган.

Бироқ, аввалига декларация қилиш ғояси амалиётга алоҳида штатлар даражасида жорий этила бошлаган. Фақат 1978 йилда АҚШ Конгресси ҳукуматда этика тўғрисидаги қонун (Ethics in Government Act)ни қабул қилади, у барча уч ҳокимият тармоғидаги маълум бир даражадан юқори бўлган давлат хизматчилари учун молиявий маълумотларни ошкор этиш мажбуриятини белгилайди. Декларациялаш ғоясининг амалиётда узоқ вақт давомида тўлиқ жорий этилмаслигининг асосий сабаби – жамиятда давлат ташкилотлари ходимлари томонидан шахсий ҳаётга оид маълумотларни ошкор этиш масаласида келиб чиққан тортишувлар эди. Буни 1970-йилларда ошкор этиладиган маълумотларнинг ҳажми ва хусусияти бўйича кўплаб суд ишларининг мавжуд бўлгани тасдиқлайди.

Буюк Британияда мансабдор шахслар даромадлари, мулки ва молиявий манфаатларини ошкор этиш талабини белгилаган Коррупциянинг олдини олиш тўғрисидаги қонун (Prevention of Corruption Act) 1889 йилда қабул қилинган. Қизиқарли жиҳати шундаки, Британия парламенти узоқ вақт давомида маълумотларни ошкор этиш бўйича қатъий талабларни қабул қилишдан тийилиб келган, буни ўз аъзоларининг ҳалоллиги ва ўзини тийиш хислати билан изоҳлаган. Фақат 1974 йилда Қуйи палата манфаатларни декларациялаш реестрини (Register of Interests) жорий этади.

Ғарбий Европада декларация қилиш тизимлари ўтган асрнинг 80-йилларида шакллана бошлаган. 80-йилларнинг охири ва 90-йилларнинг бошларидан, Шарқий ҳамда Марказий Европада демократик ислоҳотлар жараёнлари бошланган даврда, мансабдор шахслар томонидан даромад ва мулкни декларация қилиш амалиёти ушбу давлатларда ҳам қўлланила бошлайди. Мустақилликка эришган, собиқ Совет Иттифоқи таркибида бўлган мамлакатлар орасида декларациялаш талаби 1990-йилларда Беларус ва Украинада (1993 йил), Латвияда (1994), Эстонияда (1995), Қозоғистонда (1996), Грузия ва Литвада (1998) жорий этилади. Кейинчалик, 2000-йилларда бу тизим Қирғизистон (2004 й.), Озарбайжон (2005), Тожикистон (2006) ва Россияда (2008) ҳам жорий қилинади.

Давлат хизматчиларининг даромад ва мулкларини декларация қилиш бўйича илк халқаро келишувлар 1996 йилда қабул қилинган Коррупцияга қарши Америкааро конвенцияси (Inter-American Convention Against Corruption) ва 2003 йилда тасдиқланган Африка Иттифоқининг Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тўғрисидаги конвенцияси (African Union Convention on Preventing and Combating Corruption) бўлди. Европей Иттифоқида бу борадаги энг илк ҳужжат 2000 йилда қабул қилинган Вазирлар Кенгашининг давлат хизматчилари учун хулқ-атвор кодекси тўғрисидаги тавсияси бўлиб, у давлат хизматчиларининг даромад ва мулкларини декларация қилиш талабини белгилаган. Кейинчалик, Европей Иттифоқига қўшилган барча янги аъзо давлатлар аъзоликка киришдан олдин коррупциянинг олдини олиш чораларини, жумладан, декларация тизимларини жорий этган.

БМТнинг мезонлари

Ҳозирги вақтда давлат хизматчилари томонидан ўз молиявий ва мулкий ҳолатини декларациялаш глобал стандартга айланган. Бу 2003 йилда қабул қилинган БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясида ҳам ўз ифодасини топган. Конвенциянинг 8-моддасига мувофиқ, «ҳар бир иштирокчи давлат, ўз ички қонунчилигининг асосий принципларига мувофиқ ҳолда ва тегишли вазиятларда, давлат мансабдор шахсларини ўз хизмат фаолияти билан манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган хизматдан ташқари фаолият, шуғуланадиган ишлар, инвестициялар, активлар ҳамда катта қийматга эга совғалар ёки имтиёзлар тўғрисида декларация топширишга мажбурловчи чоралар ва тизимларни жорий этишга интилади».

БМТ Конвенциясини амалга ошириш бўйича техник қўлланма

2010 йилда қабул қилинган БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясини амалга ошириш бўйича техник қўлланма давлат мансабдор шахсларининг активлари ва улушлари бўйича маълумотларни ошкор этишда қуйидаги шартларга риоя қилишни тавсия этади:

  • Декларацияда келтирилган маълумотлар мансабдор шахслар ва уларнинг яқин қариндошларига тегишли барча муҳим даромад ва актив турларини қамраб олиши керак;
  • Маълумотларни тақдим этиш шакллари мансабдор шахсларнинг молиявий ҳолатидаги ўзгаришларни ўтган йиллар билан таққослаш асосида кузатиш имконини бериши лозим;
  • Декларация тақдим этиш тартиб ва қоидалари активларни яшириш имкониятларини имкон қадар олдини олиши керак;
  • Давлат мансабдор шахслари билан яқин алоқада бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг даромад ва активларини назорат қилишнинг ишончли тизимлари (масалан, солиқ ундириш ва мулкни рўйхатдан ўтказиш тизимлари) таъминланиши керак;
  • Мансабдор шахслар ўз даромадлари ва мулклари манбаларини асослаш/тасдиқлаш мажбуриятини қатъий бажариши лозим;
  • Кейинчалик ноқонуний бойликларни оқлаш мақсадида ишлатилиши мумкин бўлган «қоғозда мавжуд» активларни декларация қилишнинг олдини олиш чоралари кўрилиши керак;
  • Назорат органлари самарали текширув ўтказиш учун етарли кадрлар, малака, техник имкониятлар ва ваколатларга эга бўлиши зарур;
  • Декларация талабларини бузганлик учун қонунчиликда тегишли жазо чоралари белгилаб қўйилиши керак.

БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясида давлат хизматчилари томонидан маълумотларни ошкор этиш учун асосий мезон сифатида манфаатлар тўқнашуви кўрсатилади. Бу эса декларациялашнинг асосий мақсади мансабдор шахснинг хизмат мажбуриятлари ва шахсий манфаатлари ўртасида зиддият юзага келишининг олдини олиш эканлигини тасдиқлайди. Кўп ҳолатларда манфаатлар тўқнашувининг мавжудлиги давлат хизматчисининг жамоат манфаатларига зарар етказаётганини англатмайди. Аммо бундай ҳолатда амалдор шахсий манфаатлар йўлида жамоат манфаатларига қарши ҳаракат қилиш васвасасига тушиб қолиш хавфи мавжуд.

Ўзбекистонда даромадларни декларациялаш масаласи

Даромадлар тўғрисидаги декларация назарда тутадиган давлат хизмати тўғрисидаги қонунни 2017 йил сентябрь ойида қабул қилиш режалаштирилган эди, аммо бу муддат бир неча бор қолдирилган. Сана эса 2020 йил 1 январь ва 2021 йил 1 январь эди. 2023 йил май ойининг охирида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов президент давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини дедекларациялаш тизимини жорий этишни тезлаштириш тўғрисида кўрсатма берганини маълум қилганди.

2022 йилнинг август ойида Бурхонов қонун лойиҳаси ва давлат хизматчиларининг даромадларини декларациялаш тизими тайёр эканини таъкидлаган. Кейинчалик у қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар эътирозлари бўйича такомиллаштирилаётганини қўшимча қилганди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълумотларига кўра, қонун лойиҳаси 4 боб ва 24 моддадан иборат бўлиб, қуйидаги масалаларни тартибга солади:

  • давлат хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари даромадлари ва мол-мулкини декларациялашни тартибга солишнинг умумий қоидалари;
  • декларацияларни топшириш тартиби;
  • декларацияда акс эттирилиши керак бўлган маълумотлар;
  • декларацияни текшириш тартиби.

Шу билан бирга, ҳужжатда давлат хизматчиларининг даромадлари ва мулки декларациясини икки босқичда жорий этиш таклиф этилади:

  • 1-босқич — президент, Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат ва ҳукумат аъзолари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари;
  • 2-босқич — бошқа давлат хизматчилари (ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно).
Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи пасайди
Янгиликлар 14:00 · 18.02.2026
Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи пасайди
Ўзбекистонда пенсиядан чегирмалар чекланади ва жамғариб бориладиган тизим ислоҳ қилинади
Янгиликлар 11:27 · 18.02.2026
Ўзбекистонда пенсиядан чегирмалар чекланади ва жамғариб бориладиган тизим ислоҳ қилинади
Ўзбекистонда давлат қарзини бошқариш ваколати парламентга ўтади
Янгиликлар 10:26 · 18.02.2026
Ўзбекистонда давлат қарзини бошқариш ваколати парламентга ўтади
Имтиёзли ипотека кредитлари миқдори 15 фоизга оширилади
Янгиликлар 17:26 · 17.02.2026
Имтиёзли ипотека кредитлари миқдори 15 фоизга оширилади
Ўзбекистон 20 турдаги хомашё импорти учун божларни пасайтирди
Янгиликлар 16:16 · 17.02.2026
Ўзбекистон 20 турдаги хомашё импорти учун божларни пасайтирди
Касбий таълим педагогларига ойлик устама таклиф қилинди
Янгиликлар 12:41 · 17.02.2026
Касбий таълим педагогларига ойлик устама таклиф қилинди