Берти Форбс — Америка бойлигини ўлчаган шотланд

12:30 · 22.02.2025

Тошкентнинг савдо кўчмас мулк бозори кенгаймоқда: янги савдо марказлари, рақобат ва ижара нархлари

10:27 · 22.02.2025

Bybit биржасидан қиймати 1 млрд доллардан ошадиган криптовалюталар ўғирланди

8:13 · 22.02.2025

Пенсияга чиқишда иш стажи етмаса нима қилиш керак?

22:28 · 21.02.2025

Арзон нархлар ортидаги ҳақиқат — Temu’нинг сири нимада?

12:34 · 21.02.2025

Ўзбекистон ЖСТ аъзоси бўлишига узоғи 1 йил қолгани айтилди

10:02 · 21.02.2025

Банклар омонатларни ечишда маблағ манбасини талаб қилса, Марказий банкка боғланиш сўралмоқда

22:32 · 20.02.2025

Тадбиркорлар учун янгилик: уларнинг молиявий хизматлардан фойдаланиш имконияти кенгаяди

18:04 · 20.02.2025

Мустақил китоб дўконлари учун Amazonʼга қарши муқобил платформа — Bookshop муваффақияти

13:35 · 20.02.2025

Тошкентнинг офис бозори: нархлар пасайиши ва янги лойиҳалар кутиляпти

11:56 · 20.02.2025

Марказий банк фуқароларга фойдаланмаётган банк карталарини ёпишни тавсия қилди

9:48 · 20.02.2025

Марказий банк омонатларни кафолатлаш тизимидаги ўзгаришларга изоҳ берди

18:52 · 19.02.2025

Ўзбекистонда ўтган йили 1,1 млрд сўмлик «муробаҳа» хизматлари кўрсатилди

15:30 · 19.02.2025

Илон Маск «Ер юзидаги энг ақлли сунъий интеллект»ни тақдим этди

11:15 · 19.02.2025

Божхона тўловларини кечиктириб тўлаш муддати 20 иш кунидан 30 календарь кунгача узайтирилди

10:07 · 19.02.2025

Хитой Ўзбекистондаги корхоналари сони бўйича илк бор Россияни ортда қолдирди

20:55 · 18.02.2025

Хусусий секторда банд бўлган аёлларга қанча миқдорда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлангани очиқланди

17:27 · 18.02.2025

Tax Free тизими Ўзбекистон аэропортларида қандай ишлайди?

13:27 · 18.02.2025

Тадбиркорлар учун янгилик: уларнинг молиявий хизматлардан фойдаланиш имконияти кенгаяди

Факторинг объекти сифатида юридик шахсга ёки тадбиркорлик субъектига нисбатан келиб чиқадиган пул талабномасини белгилаш, пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш бўйича тақиқни бузганлик учун жавобгарликни бекор қилиш ва мижознинг контрагенти норезидент бўлганда факторинг операцияларини хорижий валютада амалга оширишга рухсат берилмоқда.

Тадбиркорлар учун янгилик: уларнинг молиявий хизматлардан фойдаланиш имконияти кенгаяди

Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлисида «Тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун муҳокама қилинди.

Қонунда бозор муносабатларини янада ривожлантириш шароитларида тадбиркорлик субъектларини молиялаштиришнинг янгича ва муқобил воситаларини ишлаб чиқиш, айниқса, тадбиркорлик субъектларига кафолат тарзида ёрдам кўрсатиш соҳасини кенгайтириш, банк кредитларига муқобил бўлган пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган нормалар белгиланмоқда.

Хусусан, мазкур қонунга кўра факторинг объекти сифатида юридик шахсга ёки тадбиркорлик субъектига нисбатан келиб чиқадиган пул талабномасини белгилаш, пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш бўйича тақиқни бузганлик учун жавобгарликни бекор қилиш ва мижознинг контрагенти норезидент бўлганда факторинг операцияларини хорижий валютада амалга оширишга рухсат берилади.

Факторингда қарздорнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш мақсадида молия агенти томонидан тўлов амалга ошириладиган давлат ва валюта тури ўзгартирилишига йўл қўйилмаслиги, шунингдек, факторингда фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш учун пул талабномасидан воз кечиш тўғрисидаги хабарномаларни гаров реестрида рўйхатга олишни йўлга қўйиш назарда тутилмоқда.

Мазкур ҳужжат билан тадбиркорлик субъектларига кредит ташкилоти олдидаги пул мажбуриятини бажариш бўйича кафолатлар (кафилликлар) бериш фаолиятини профессионал асосда амалга оширувчи, шунингдек, қонунчиликда назарда тутилган бошқа хизматлар кўрсатувчи кафолатлар бериш ташкилоти ҳамда факторинг хизматлари кўрсатишга ихтисослашган факторинг ташкилоти институтлари жорий этилмоқда.

Эндиликда қонунга асосан устав фондининг энг кам миқдори кафолатлар бериш ташкилоти учун 100 млрд сўм, факторинг ташкилотлари учун эса 2 млрд сўм этиб белгиланмоқда. Мазкур ташкилотлар Марказий банкда ҳисоб рўйхатидан ўтказилиши, уларнинг фаолияти Марказий банк томонидан тартибга солинади ва назорат қилинади.

Қонунда нобанк кредит ташкилотлари фаолиятига қўйилган айрим чекловларни юмшатиш ва такомиллаштириш назарда тутилиб, уларни акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилиши мумкинлиги, уларнинг устав фондидаги улушнинг 10 фоиздан 20 фоизгача бўлган қисмини бевосита ёки билвосита олганда Марказий банкни хабардор қилиш, 20 ва ундан ортиқ фоизини олганда эса Марказий банкнинг дастлабки рухсатномасини олиши шартлиги белгиланмоқда.

Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши тадбиркорлик субъектларининг молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларининг кенгайишига, бизнесни қўллаб-қувватлаш хизматлари турларининг ортишига, тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштиришнинг янги йўналишлари яратилишига хизмат қилади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Берти Форбс — Америка бойлигини ўлчаган шотланд
Янгиликлар 12:30 · 22.02.2025
Берти Форбс — Америка бойлигини ўлчаган шотланд
Тошкентнинг савдо кўчмас мулк бозори кенгаймоқда: янги савдо марказлари, рақобат ва ижара нархлари
Таҳлил, Янгиликлар 10:27 · 22.02.2025
Тошкентнинг савдо кўчмас мулк бозори кенгаймоқда: янги савдо марказлари, рақобат ва ижара нархлари
Bybit биржасидан қиймати 1 млрд доллардан ошадиган криптовалюталар ўғирланди
Янгиликлар 8:13 · 22.02.2025
Bybit биржасидан қиймати 1 млрд доллардан ошадиган криптовалюталар ўғирланди
Пенсияга чиқишда иш стажи етмаса нима қилиш керак?
Молия, Янгиликлар 22:28 · 21.02.2025
Пенсияга чиқишда иш стажи етмаса нима қилиш керак?
Арзон нархлар ортидаги ҳақиқат — Temu’нинг сири нимада?
Янгиликлар 12:34 · 21.02.2025
Арзон нархлар ортидаги ҳақиқат — Temu’нинг сири нимада?
Ўзбекистон ЖСТ аъзоси бўлишига узоғи 1 йил қолгани айтилди
Янгиликлар 10:02 · 21.02.2025
Ўзбекистон ЖСТ аъзоси бўлишига узоғи 1 йил қолгани айтилди