Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025

Ўзбекистон ЖСТ аъзоси бўлишига узоғи 1 йил қолгани айтилди

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни 2005 йилда тўхтаб қолган, 2020 йил июл ойига келиб жараён ишчи гуруҳнинг 4-учрашуви билан расман қайта бошланган эди. Ундан кейин 2022 йил июнь, 2023 йил март ва 2023 йил ноябрь ойларида, шунингдек, 2024 йил май ойида ишчи гуруҳ йиғилишлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон ЖСТнинг 2026 йил Камерунда бўлиб ўтадиган вазирлар конференциясига қадар ушбу ташкилотга аъзо бўлиб киришни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон ЖСТ аъзоси бўлишига узоғи 1 йил қолгани айтилди

18-19 феврал кунлари Женевада Жаҳон савдо ташкилоти бош кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон президентининг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Уруновнинг маълум қилишича, йиғилишда ташкилот бош директори Нгози Оконджо-Ивеала 2024 йилда Тимор-Лесте ва Комор ороллари ЖСТ аъзоси бўлишгани, эндиликда 2026 йил 26-29 март кунлари Камерунда бўлиб ўтадиган ЖСТ саммитига қадар Ўзбекистон, Босния ва Герцеговина ҳамда Эфиопиянинг ташкилотга қўшилишига эътибор қаратишни таклиф этган.

Бу масала юзасидан ЖСТнинг 26 аъзоси ўз фикрини билдирган. Хусусан, 16 аъзо мамлакат Ўзбекистонни аниқ ва қатъий қўллаб-қувватлашини таъкидлаган.

Азизбек Урунов ушбу мамлакатларга миннатдорчилик билдириб, уларнинг рўйхатини келтирди: Аргентина, Бразилия, Ботсвана, Хитой, Ҳиндистон, Индонезия, Корея, Малайзия, Покистон, Филиппин, Жанубий Африка, Туркия, Буюк Британия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон.

“Қарор қатъий, 2026 йилга кўп вақт қолмади”, дея ёзди Урунов LinkedIn саҳифасида.

“Дунё” ахборот агентлигининг хабар беришича, 20 феврал куни Азизбек Уруновнинг Лондонга ташрифи доирасида Буюк Британия Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини тўлиқ қўллаб-қувватлашини тасдиқлаган. Ташриф давомида Британия бизнес ва савдо вазирининг ўринбосари Гарет Томас, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти ва экспертлар даражасида музокаралар бўлиб ўтди.

Учрашувларда Британия Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги энг муҳим шерикларидан бири сифатида кўриши ва расмий Тошкент билан ҳар томонлама алоқаларни янада жадаллаштиришдан манфаатдор экани таъкидланди. Томонлар халқаро савдодаги замонавий тенденцияларни муҳокама қилди, – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Британия Жаҳон банки кўмагида амалга оширилаётган иқтисодий ўсиш ва ривожланиш дастури орқали Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнига техник ёрдамни кенгайтириш, дастур доирасида мутахассисларнинг институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш, уларнинг халқаро савдо соҳасидаги билим ва кўникмаларини оширишга келишиб олинди.

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш сари қадамлари

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни 2005 йилда тўхтаб қолган, 2020 йил июл ойига келиб жараён ишчи гуруҳнинг 4-учрашуви билан расман қайта бошланган эди. Ундан кейин 2022 йил июн, 2023 йил март ва 2023 йил ноябр ойларида, шунингдек, 2024 йил май ойида ишчи гуруҳ йиғилишлари бўлиб ўтди.

Ўтган йили май ойидаги йиғилишда Ўзбекистон илк бор ташкилотга аъзо бўлиш муддати борасидаги мақсадини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотининг 2026 йил Камерунда бўлиб ўтадиган вазирлар конференциясига қадар ушбу ташкилотга аъзо бўлиб киришни режалаштирмоқда.

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлишидан кутилаётган афзалликлар

Ўзбекистон 1994 йилдан бери Жаҳон савдо ташкилоти аъзолигига интилиб келмоқда. ЖСТга қўшилиш мамлакат учун бир қатор иқтисодий ва сиёсий имтиёзлар яратиши мумкин. Қуйида асосий афзалликларни кўриб чиқамиз:

Экспорт имкониятларининг кенгайиши

  • Ўзбекистон маҳсулотлари учун глобал бозорлар очилади – ЖСТ аъзолари ўртасида савдо тарифлари ва божлар пасайтирилган бўлади;
  • Маҳсулотлар рақобатбардошлиги ошади – ЖСТ қоидаларига мос ишлаб чиқариш ва сифат стандартлари қўлланилиши натижасида экспорт ҳажми ўсиши мумкин.

Четдан инвестициялар ҳажмининг ошиши

  • ЖСТга аъзолик хорижий инвесторлар учун Ўзбекистон иқтисодиётига бўлган ишончни оширади;
  • Бизнес юритиш шароитлари яхшиланади, чунки ЖСТ қоидаларига мувофиқ, давлат аралашуви ва протекционистик чора-тадбирлар камаяди.

Ички бозор ривожланиши ва нархларнинг барқарорлашиши

  • Товар ва хизматлар бозори очиқроқ бўлади, рақобат ошади, бу эса маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни сифатни яхшилашга ундайди;
  • Нархлар пасайиши мумкин, чунки ЖСТ қоидаларига кўра сунъий божхона тўсиқлари камаяди ва истеъмолчилар кўпроқ танловга эга бўлади.

Ҳукумат сиёсати ва қонунчиликни модернизация қилиш

  • ЖСТга қўшилиш учун Ўзбекистон иқтисодий қонунларни ЖСТ стандартларига мослаштириши керак, бу эса мамлакат иқтисодий тизимини янада шаффоф қилади;
  • Ташқи савдо тартиб-қоидалари соддалаштирилади, коррупцияга қарши кураш самаралироқ бўлиши мумкин.

ЖСТ аъзоларидан ҳуқуқий ҳимоя олиш

  • ЖСТ аъзоси сифатида Ўзбекистон халқаро савдо келишмовчиликларида ҳуқуқий ҳимояга эга бўлади;
  • ЖСТнинг махсус механизмлари орқали адолатли савдо шартлари бузилганда чора кўриш имконияти яратилади.

Камчиликлар ва қийинчиликлар

  • ЖСТ талабларига мослашиш учун баъзи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар қийналиши мумкин, чунки улар хорижий компаниялар билан рақобатга дуч келади;
  • Давлат импорт тарифларини камайтириши керак бўлади, бу эса айрим тармоқлар учун вақтинчалик қийинчиликлар туғдириши мумкин;
  • Иқтисодий ислоҳотлар жадаллашади, бу эса қисқа муддатли мураккабликларга олиб келиши мумкин.
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади