Пулни тежашнинг самарали йўллари борми?

13:24 · 12.07.2025

Ўзбекистонликларнинг 80%дан ортиғи тўй харажатларини яқинларининг ёрдами ва қарзлар ҳисобидан қоплайди — тадқиқот

11:22 · 12.07.2025

НКМК ярим йилда салкам 48 тонна олтин ишлаб чиқарди

11:53 · 11.07.2025

Ўзбекистонда июнь ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси маълум қилинди

10:10 · 11.07.2025

Силикон водийсидан сиёсатга: PayPal асосчиси ва Трампнинг ашаддий тарафдори Питер Тилнинг муваффақият йўли

13:16 · 10.07.2025

UzAuto Motors’нинг соф фойдаси нега кескин камайди?

10:49 · 10.07.2025

Бугундан ипотека кредити учун субсидияга ариза топшириш бошланди

9:15 · 10.07.2025

Ўзбекистонда хизматлар соҳасидаги ҚҚС ставкаси ҳисобга олиш ҳуқуқисиз пасайтирилиши мумкин

12:28 · 09.07.2025

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 6 ой ичида илк марта камайди

10:39 · 09.07.2025

Ўзбекистоннинг ярим йиллик макроиқтисодий кўрсаткичларлари эълон қилинди

11:55 · 08.07.2025

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 68,4 млрд долларга етди

10:10 · 08.07.2025

Безоснинг Венециядаги тўйи: пуллар, ҳашамат ва норозилик

12:37 · 07.07.2025

«Ўзбекистонда ҳамма ҚҚС тўловчиси бўлиши керак» — Солиқ қўмитаси раиси

11:06 · 07.07.2025

Ўзбекистон автомобиль импортининг ярмидан кўпини электромобиллар ташкил этмоқда

9:51 · 07.07.2025

IT релокантларининг 80 фоиздан ортиғи Ўзбекистонда қолишни хоҳлайди — сўровнома

12:29 · 04.07.2025

Марказий банк: ҳар учинчи ишлайдиган ўзбекистонлик камида битта кредитга эга

11:04 · 04.07.2025

Yandex Go ҳайдовчилари ва курьерлари олти ойда 340 млн доллар даромад олди

10:44 · 04.07.2025

Ипотека субсидияси учун аризалар қабули бошланади

19:32 · 03.07.2025

Марказий банк омонатларни кафолатлаш тизимидаги ўзгаришларга изоҳ берди

Регуляторнинг тушунтиришича, давлат 200 млн сўмгача бўлган омонатларни қоплайди, қонун кучга киргунга қадар очилган омонатлар тўлиқ ҳимояланади. Лимит катта миқдордаги маблағларни жойлаштириш имконини чекламайди, банклар жавобгарликни сақлаб қолади.

Марказий банк омонатларни кафолатлаш тизимидаги ўзгаришларга изоҳ берди
Фото: Марказий банк

Ўзбекистон Марказий банки 18 февраль куни президент томонидан имзоланган «Банклардаги омонатларини ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида»ги янги қонун билан киритилган ўзгартиришларга изоҳ берди.

2009 йилдан бери Ўзбекистонда инқироз даврида жорий этилган омонатларни 100 фоиз кафолатлаш тизими амал қилиб келмоқда. Бироқ бугунги кунда бундай тизим фақат Ўзбекистон, Туркманистон ва Беларусда сақланиб қолган. Аксарият мамлакатларда лимитлар ўрнатилган.

Энди Ўзбекистонда омонатлар бўйича кафолатнинг энг юқори миқдори бир банкдаги бир омонатчи учун 200 миллион сўмни (тахминан 15,4 минг доллар) ташкил этади.

Ушбу талаб қонун кучга киргандан кейин жойлаштирилган янги омонатларга нисбатан қўлланилади.

Агар сизнинг банкларда янги қонун кучга киргунга қадар қўйган муддатли ёки жамғарма омонатингиз бўлса, омонатларингиз миқдоридан қатъи назар тўлиқ кафолатланади. Агарда пулингиз 200 миллион сўмдан кам миқдорни ташкил этадиган бўлса, унда омонатингиз тўлиқ миқдорда кафолатланади, — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, лимит белгиланиши банкларни фуқаролик жавобгарлигидан озод қилмайди. Улар аввалгидек ўз активлари ва мол-мулки билан мижозлар олдида жавобгар бўлиб қолаверади. Яъни 200 миллион сўмни давлат қоплайди, қолган қисмини эса омонатчи банкдан талаб қилиши мумкин.

Яна бир янгилик, эндиликда нафақат жисмоний шахсларнинг, балки юридик шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорларнинг омонатлари ҳам кафолатланади.

Омонатларни кафолатлаш нима учун зарур ва нима учун маълум лимитларни белгилаш муҳим?

Марказий банк маълумотларига кўра, янги қоидалар омонатчиларни ҳимоя қилиш учун зарур: агар банк тугатилса, омонатчилар ўз маблағларини қайтариб олиши мумкин бўлади.

Таъкидлаш жоизки, чекланган лимит омонатчиларни фақат юқори фоизларга эмас, балки банкларнинг молиявий барқарорлигини баҳолаб, уларни онгли равишда танлашга ундайди.

Бундан ташқари, бу банкларнинг молиявий интизомини мустаҳкамлайди, улар юқори ставкаларга эга хавфли депозит дастурлари орқали эмас, балки ишончлилик ва барқарорлик орқали рақобатлашиши керак бўлади.

Чекланмаган барча омонатларнинг тўлиқ кафолати инқироз ҳолатида сезиларли давлат харажатларини келтириб чиқариши мумкин. Лимитнинг жорий этилиши тизимни бошқарувчанлигини оширади ва иқтисодиёт учун хавфларни камайтиради.

Агар омонатингиз 200 миллион сўмдан ошса нима бўлади?

Марказий банкнинг билдиришича, белгиланган 200 миллион сўмлик кафолат миқдори банкка ундан кўпроқ маблағ қўйишни тақиқламайди. «Пулларни банкда сақлаш, уларни уйда сақлашдан анча хавфсиз ва манфаатли. Омонатни бу миқдорда кафолатлаш эса фақатгина банк тугатилган тақдирдагина қўлланилади, акс ҳолда банклар омонатлар бўйича ўз мажбуриятларини шартнома асосида бажараверади», — дея таъкидлади регулятор.

Бундан ташқари, ўзгартириш билан банк лицензияси чақириб олинганда компенсация тўлашни бошлаш муддати қонун кучга киргандан кейин 83 кундан 20 кунгача, 2026 йилдан эса 15 кунгача, 2027 йил 1 январдан 7 кунгача қисқартирилади.

Бу Омонатларни кафолатлаш агентлигига компенсация тўлаш учун кўпи билан 20 иш куни берилишини, аммо зарур тадбирлар амалга оширилса, тўловлар муддатидан олдин ҳам амалга оширилиши мумкинлигини англатади.

Агарда сиз компенсация тўлаб бериш учун белгиланган муддат ичида ўз маблағларингизни қайтариб олишга улгурмаган бўлсангиз ҳам хавотирга ўрин қолмайди, яъни ўз пулларингизни агентликдан исталган вақтда қайтариб олишингиз мумкин бўлади, — дейилади хабарда.

Пулни тежашнинг самарали йўллари борми?
Янгиликлар 13:24 · 12.07.2025
Пулни тежашнинг самарали йўллари борми?
Ўзбекистонликларнинг 80%дан ортиғи тўй харажатларини яқинларининг ёрдами ва қарзлар ҳисобидан қоплайди — тадқиқот
Янгиликлар 11:22 · 12.07.2025
Ўзбекистонликларнинг 80%дан ортиғи тўй харажатларини яқинларининг ёрдами ва қарзлар ҳисобидан қоплайди — тадқиқот
НКМК ярим йилда салкам 48 тонна олтин ишлаб чиқарди
Янгиликлар 11:53 · 11.07.2025
НКМК ярим йилда салкам 48 тонна олтин ишлаб чиқарди
Ўзбекистонда июнь ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси маълум қилинди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 10:10 · 11.07.2025
Ўзбекистонда июнь ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси маълум қилинди
Силикон водийсидан сиёсатга: PayPal асосчиси ва Трампнинг ашаддий тарафдори Питер Тилнинг муваффақият йўли
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:16 · 10.07.2025
Силикон водийсидан сиёсатга: PayPal асосчиси ва Трампнинг ашаддий тарафдори Питер Тилнинг муваффақият йўли
UzAuto Motors’нинг соф фойдаси нега кескин камайди?
Авто, Янгиликлар 10:49 · 10.07.2025
UzAuto Motors’нинг соф фойдаси нега кескин камайди?