Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:14 · 23.05.2026

Ўзбекистонда ҳайдалган автомобиллар ва янги «иномарка»лар сотуви камайди

16:03 · 22.05.2026

Ўзбекистонда импорт материаллардан маҳсулот чиқариш учун божлар камайтирилади

13:34 · 22.05.2026

Олтин қазиб олиш бўйича етакчи давлатлар маълум қилинди

10:34 · 22.05.2026

Уй-жой бозори таҳлили: Яшнободдаги ўсиш ва «Янги Тошкент» омили

18:03 · 21.05.2026

Ўзбекистонда хорижий компаниялар сони 20 мингтага яқинлашди

17:32 · 21.05.2026

Солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифати яхшиланади

13:36 · 21.05.2026

Марказий банк ипотека омонати механизмини ишлаб чиқмоқда

10:24 · 21.05.2026

Солиқ базасини кўчмас мулк объектлари бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби белгиланди

15:27 · 20.05.2026

Ипотека кредити бўйича солиқ имтиёзлари автоматик равишда қайтарилади

12:46 · 20.05.2026

Рақобат ва реклама қоидабузарлиги ҳақида хабар берганларни пул мукофоти билан рағбатлантириш таклиф этилмоқда

11:05 · 20.05.2026

2025 йилда банкоматлардан пул ечишда 290 мингта муаммоли ҳолат кузатилган

9:53 · 20.05.2026

Креатив иқтисодиёт учун солиқ имтиёзлари назарда тутилган қонун маъқулланди

19:24 · 19.05.2026

Ўзбекистонда ер ижара шартномасини узайтириш тартиби тасдиқланди

19:15 · 19.05.2026

Ўзбекистонда Cobalt сотуви 30 фоизга пасайди, электромобилларга талаб ошди

10:04 · 19.05.2026

Ўзбекистонда маркетплейслар орқали товарларни реализация қилувчи чет эл юридик шахслар ҳам ҚҚС тўлаши белгиланмоқда

16:58 · 18.05.2026

Ўзбекистонда ипотекадаги уйда банк розилиги билан рўйхатдан ўтишга рухсат берилди

14:10 · 18.05.2026

Тошкентда уй-жой ижараси ўртача нархи ошди

10:23 · 18.05.2026

Мустақил китоб дўконлари учун Amazonʼга қарши муқобил платформа — Bookshop муваффақияти

Bookshop — мустақил китоб дўконларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йилда ишга туширилган онлайн китоб бозори бўлиб, сўнгги йилларда у сезиларли ўсишга эришди. 2023 йилга келиб, платформа орқали маҳаллий дўконлар 33 миллион доллардан ортиқ даромад кўрди. 2025 йил январь ойида эса Bookshop электрон китоблар сотишни бошлади, бу орқали китоб дўконлари мижозларга тўғридан-тўғри электрон китобларни сотиш имкониятига эга бўлиб, барча даромадни ўзлари олишмоқда.

Мустақил китоб дўконлари учун Amazonʼга қарши муқобил платформа — Bookshop муваффақияти

Онлайн-китоб дўкони Bookshop, мустақил китоб дўконларини карантин шароитида қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилган лойиҳа, АҚШда атиги олти ой ичида улкан муваффақиятга эришгач, Буюк Британияда ҳам ўз фаолиятини бошлаган. Бир ҳафта ичида платформа ўз тармоғига 150 та Британия китоб дўконини қўшган. Ишга тушганининг биринчи кунидаёқ ритейлернинг Буюк Британиядаги даромади 85 минг долларни ташкил этди, шундан 21 минг доллар ушбу дўконлар фойдасига ўтказилган.

Лойиҳа қандай бошланди?

Bookshop асосчиси Энди Хантер The Guardian нашрига берган интервьюсида дастлаб Британия бозорига 2021 йилда ёки ундан ҳам кечроқ киришни режалаштирганини айтган. Бироқ АҚШда платформа кутилганидан ҳам самаралироқ ишлагани сабабли, у бу жараённи тезлаштиришга қарор қилган.

«Агар Рождествога қадар бу ерга келмасак ва одамлар мустақил китоб дўконларини қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлмаса, бу дўконлар учун ҳақиқий фалокат бўлиши мумкин. Шу сабабли биз имкон қадар тезроқ ишга тушдик», — дейди Хантер.

Британиянинг мустақил китоб дўконлари Bookshop платформасини катта қизиқиш билан кутиб олган. Rossiter Books китоб дўкони эгаси Энди Росситер ушбу ташаббусни қуйидагича изоҳлаганди:

Мустақил китоб сотувчиси бўлиш йиллар давомида Голиафга қарши курашаётган Давид бўлиш билан баробар эди – баъзан қўлларинг тушиб кетади. Аммо энди бизнинг оддий тошотаримиз ўрнига базука беришди.

Dialogue Books нашриёти асосчиси Шармеин Лавгрейв ҳам The Guardian учун ёзган шарҳида Bookshopънинг Буюк Британияга келишини ижобий баҳолаган. Унинг фикрича, мамлакатдаги 870 та мустақил китоб дўкони ҳали ҳам ўз веб-сайтларига эга эмас, шу боис янги карантин чекловлари жорий қилинганда, мижозлар улардан китоб харид қилиш имкониятидан маҳрум бўлишган.

Bookshop қандай ишлайди?

Bookshop «B корпорация» (B Corporation) мақомига эга бўлиб, бу унинг ижтимоий манфаатларни кўзлашини ва мустақил адабий муҳит ривожига хизмат қилишини англатади. Платформа ўз қоидаларига кўра, йирик ритейлерларга, жумладан, Amazon компаниясига сотилиши мумкин эмас.

Bookshop тизимига қўшилиш мустақил китоб дўконлари учун ҳеч қандай қўшимча молиявий сармоя талаб этмайди. Уларнинг ҳар бири платформада ўзининг онлайн витринасини яратиши ва унда сотувга қўйилган китобларини намойиш қилиши мумкин. Барча босиб чиқариш ва етказиб бериш жараёнлари платформа томонидан амалга оширилади.

Сотув жараёни қуйидагича ишлайди:

  • Мижоз Bookshop веб-сайти орқали китоб танлайди;
  • Буюртма «талаб бўйича чоп этиш» хизматини тақдим этувчи провайдерга юборилади;
  • Китоб 2-3 кун ичида харидорга етказиб берилади (АҚШда етказиб бериш Инграм, Буюк Британияда эса Гарднерс компаниялари томонидан амалга оширилади).

Маблағ тақсимоти қуйидагича:

  • 70 фоиз Bookshop платформасида қолади;
  • 30 фоиз китоб дўконига ўтказилади (агар буюртма дўконнинг саҳифаси орқали амалга оширилган бўлса).

Шундай қилиб, Bookshop дўконларга китобларни сақлаш ва етказиб бериш билан боғлиқ харажатларни камайтирган ҳолда даромад олиш имкониятини яратади. Мижозлар эса ҳақиқий китоб дўконларидаги жавонларни кўздан кечираётгандек ҳис қилишади, чунки бу ерда китобларни сунъий алгоритмлар эмас, балки ҳақиқий китоб дўкончилари тавсия қилади.

Amazonʼга қарши кураш қандай бошланди?

Энди Хантер 2019 йилда Bookshop платформасини яратиш ғоясини илгари сурган. Унинг асосий мақсади – Amazonʼнинг тезкор ўсиши фонида кичик китоб дўконларини қўллаб-қувватлаш эди.

Агар Amazon ҳар йили ҳозирги тезликда ўсишда давом этса, у мустақил китоб дўконларини бутунлай сиқиб чиқаради. Amazon ўз мезбонини ўлдираётган вирусга айланмоқда, – деган эди Хантер 2020 йил баҳорида.

Bookshop 2020 йил январь ойида ишга туширилганида, платформа ҳали тўлиқ ишламаган ва турли техник муаммоларга дуч келган. Хантер дастлаб бир неча ой ичида платформани синаб кўриш ва ёзга бориб тўлиқ ишга тушириш режасини тузган.

Бироқ март ойида АҚШда коронавирус пандемияси сабабли карантин бошлангач, Bookshop мустақил китоб дўконлари учун ягона онлайн муқобил савдо майдончасига айланган. Шу билан бирга, Amazon асосий эътиборини тиббий маҳсулотлар ва зарурий товарларни етказиб беришга қаратгани учун, Bookshop кутилмаган муваффақиятга эришади.

Бошланғич даврда Хантерга тўртта ходим ёрдам берган бўлса, 1 апрелдан у яна беш нафар масофавий ходим ёллайди. Ўша даврда Хантер Бруклиндаги кичик квартирада икки фарзанди билан яшаб, кун бўйи ишлаган ва кунига атиги олти соат ухлаган.

Натижада, Bookshop биринчи ойда 250 та китоб дўкони билан ишлаган ҳолда 50 минг доллар даромад қилади. Март ойида тушум 950 минг долларга етади, апрель ойида кунига 150 минг долларлик китоб сотилади, июнь ойида бу кўрсаткич 1 миллион долларга чиқади.

Карантиндан сўнг Хантер китоб дўконларига бериладиган улушни 30 фоизга оширади (дастлаб бу фоиз анча паст бўлган). Ҳозирда 900 та америкалик китоб дўкони платформада ишлайди ва улар жами 7,5 миллион доллар фойда кўради.

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 10:14 · 23.05.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Ўзбекистонда ҳайдалган автомобиллар ва янги «иномарка»лар сотуви камайди
Авто, Янгиликлар 16:03 · 22.05.2026
Ўзбекистонда ҳайдалган автомобиллар ва янги «иномарка»лар сотуви камайди
Ўзбекистонда импорт материаллардан маҳсулот чиқариш учун божлар камайтирилади
Янгиликлар 13:34 · 22.05.2026
Ўзбекистонда импорт материаллардан маҳсулот чиқариш учун божлар камайтирилади
Олтин қазиб олиш бўйича етакчи давлатлар маълум қилинди
Янгиликлар 10:34 · 22.05.2026
Олтин қазиб олиш бўйича етакчи давлатлар маълум қилинди
Уй-жой бозори таҳлили: Яшнободдаги ўсиш ва «Янги Тошкент» омили
Таҳлил, Янгиликлар 18:03 · 21.05.2026
Уй-жой бозори таҳлили: Яшнободдаги ўсиш ва «Янги Тошкент» омили
Ўзбекистонда хорижий компаниялар сони 20 мингтага яқинлашди
Янгиликлар 17:32 · 21.05.2026
Ўзбекистонда хорижий компаниялар сони 20 мингтага яқинлашди