Тошкентда 35 та бозор ва савдо комплекси сотувга чиқарилади (рўйхат)

17:22 · 30.07.2026

Банк омонатлари фоизларидан 5 фоизлик солиқ ундириш таклиф қилинмоқда

14:43 · 30.07.2026

Ўзбекистонда миллий тўлов свитчини 2027 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда

12:37 · 30.07.2026

Марказий банк Ўзбекистон иқтисодиётида «қизиб кетиш» аломатларини кузатди

10:20 · 30.07.2026

МБ: “Золотая Корона” орқали мигрантлар юборган пуллар фуқароларга одатдаги тартибда берилмоқда

15:13 · 29.07.2026

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

11:12 · 29.07.2026

Исломий банклар фаолиятини тартибга солувчи 10 та ҳужжат янгиланди

10:27 · 29.07.2026

Тошкент атрофида 1 млрд долларлик икки қаватли пулли айланма йўл қурилиши мумкин

9:07 · 29.07.2026

500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини паспортсиз харид қилиш мумкин бўлади

17:10 · 28.07.2026

«Уй-жой нархлари ошиши мумкин» — Адлия вазирлиги эскроу тизими жорий этилиши ҳақида

11:22 · 28.07.2026

Ўзбекистонда мансабдорларнинг ноқонуний қарори туфайли етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланди

10:31 · 28.07.2026

Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди

14:53 · 27.07.2026

Ўзбекистонда банклар ярим йилда қанча соф фойда кўргани очиқланди

11:37 · 27.07.2026

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 млн сўмдан ошди

9:48 · 27.07.2026

Аҳолининг банклардан қарздорлиги бир йилда 39 трлн сўмга ортди

8:44 · 27.07.2026

Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди

11:16 · 25.07.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:26 · 25.07.2026

Тошкентдаги Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланади

15:47 · 24.07.2026

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

Мамлакатда ҳар ўн минг аҳолига 29 нафар шифокор тўғри келади. Бу АҚШ, Буюк Британия, Финляндиядаги билан бир хил, Туркия ва Канададагидан эса кўп. Лекин бизда иш самарадорлиги, даволаш сифати зўр эмас.

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

Шавкат Мирзиёев раислигида 7 май куни тиббиётнинг бирламчи бўғини ва ихтисослашган муассасаларда хизматлар сифатини ошириш, дори истеъмолини тартибга солиш ҳамда тиббий таълимни такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Сўнгги 7 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилаётган маблағ 6 карра оширилди. Ҳудудлардаги шифохоналар моддий-техник жиҳатдан янгиланди. Илгари фақат пойтахтда бажарилган 400 дан ортиқ юқори технологик амалиёт вилоят ва туманларда ўтказилаяпти. Маҳалладаги бирламчи бўғин билан ихтисослашган хизматларни боғлайдиган тизим йўлга қўйилди.

Юртимизда ҳар ўн минг аҳолига 29 нафар шифокор тўғри келади. Бу АҚШ, Буюк Британия, Финляндиядаги билан бир хил, Туркия ва Канададагидан эса кўп. Лекин бизда иш самарадорлиги, даволаш сифати зўр эмас.

Масалан, маҳаллада бирламчи бўғин тўғри ишламагани учун туманларда касалланиш ва уларнинг оғир асоратлари камаймаяпти. Юқумли бўлмаган касалликлар мамлакатимиз иқтисодиётига ҳар йили 1 миллиард доллар атрофида зарар келтиряпти.

Тез тиббий ёрдамдаги жами чақирувларнинг тўртдан бири сурункали касаллиги бор беморларга тўғри келаяпти. Баъзи жойларда тез ёрдам худди поликлиникадек бўлиб қолган. Вилоят ва туман шифохоналарида ходимлар сони, ўринлар, маблағлар тўғри тақсимланмаган.

“Тиббий суғурта” тизимини жорий қилиш йилдан-йилга сурилиб келаяпти. Навбат ва хизматларни рақамлаштириш ҳам тўлиқ ишга тушгани йўқ.

Бу ишларда сусткашликка йўл қўйгани учун соғлиқни сақлаш вазирининг икки ўринбосари вазифасидан озод қилинди, яна бирига огоҳлантириш берилди.

Йиғилишда соҳанинг бирламчи бўғинини яхшилаш, касалликларнинг олдини олиш, тиббиёт ходимларининг билимини ва даволаш сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Аҳоли қамрови, касалликлар таҳлили ва мурожаатлар туридан келиб чиқиб, янгича иш тартиби белгиланди.

Аввало, бирламчи бўғин ислоҳ қилиниб, тиббиёт бригадаси ҳамда унга бириктирилган аҳоли ўртасида икки томонлама шартнома тузилади. Энди аҳоли оилавий шифокорни эркин танлайди, бу жараёнга хусусий шифокорлар ҳам жалб этилади.

Тиббий ёрдамнинг кафолатланган пакети тасдиқланади ва пакет доирасида тиббий хизмат ва дори воситалари тўлиқ бюджетдан қопланади.

Бирламчи бўғинда барча шифокор ва ҳамширалар фақат тўлиқ ставкада ишлайди. Поликлиникада акушер-гинекологлар сони 2 баробар кўпайтирилади. Ҳар 3 минг нафар бола учун биттадан педиатр штати янгидан қўшилади.

Туманлардаги шифокорлик пунктлари ва оилавий поликлиникалар фаолияти қамров жиҳатидан мақбуллаштирилади. Марказий поликлиника эса туман шифохонасининг маслаҳат-диагностика бўлимига айлантирилади. Барча тор соҳа мутахассислари шу ерда ишлайди.

Бу поликлиникаларда оилавий шифокорнинг базавий ойлик маоши 500 доллар, ҳамшираники 300 доллар эквиваленти миқдорида бўлади. Улар малака сертификати олса, яна шунча устама тўланади. Агар улар маҳаллада юриб, сурункали беморларни касаллик билан яшаш ва уни бошқаришга ўргатса, онкология, диабет, инсульт, инфаркт каби хасталикларни эрта аниқлаб, оғир асоратларнинг олдини олса, маоши янада ошади. Яъни, оилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар эквивалентида ойлик оладиган тизим бўлади.

Мазкур тизим бу йил 15 та туман ва шаҳарда, келгуси йилдан Самарқанд вилоятининг барча ҳудудларида синовдан ўтказилади.

Шу билан бирга, оилавий шифокор ва ҳамшираларнинг масъулияти ҳам оширилади. Энди маҳаллада инфаркт, инсульт, оналар ва болаларнинг эрта ўлими, сурункали касаллик туфайли орттирилган ногиронлик бўлса, фавқулодда ҳолат саналади.

Ногиронликни белгилашда шифокорлик-маслаҳат комиссиялари деган коррупцион тизимдан тўлиқ воз кечилади. Энди бу оилавий шифокор расмийлаштирган ҳужжат асосида тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси томонидан белгиланади.

Соҳа мутасаддилари ва вилоят ҳокимларига “Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури асосида шифо масканларида кутиш жойлари ҳамда йўлакларни тартибга келтириш, тозалик ва маданиятни ошириш топшириғи берилди. Таълим ва барча ижтимоий муассасаларда “Тоза қўллар” дастури татбиқ этилиб, санитар-гигиена шароити яхшиланиши айтилди.

Йиғилишда ихтисослашган тиббий хизматлар масаласи ҳам таҳлил қилинди.

Энди республика тиббиёт марказларида бюджет ҳисобидан фақат юқори технологияли мураккаб амалиётлар ўтказилиши белгиланди.

“Электрон йўлланма” бериш ва тақсимлаш тизими ҳам тубдан ўзгаради. Унга киритилган касалликлар рўйхати ва ягона базавий нархи тасдиқланади.

Беморга республика даражасида даволаниш учун берилган йўлланма ягона электрон майдончага жойлаштирилиб, уни барча давлат ва хусусий клиникалар кўриб туради. Уларнинг таклифлари асосида бемор ўзига энг маъқул шифохонани танлайди.

Энг оғриқли муаммо – болалар онкогематологияси. Афсуски, юртимизда бундай касалликларнинг 75 фоизи сўнгги босқичларда аниқланаяпти.

Шу боис, худди онкологияда бўлгани каби, болалар саратонига қарши курашиш бўйича ҳам беш йиллик дастур ишлаб чиқилади. Бунга камида 110 миллион доллар йўналтирилади.

Дори истеъмолини тартибга солиш жуда долзарб масала. Ривожланган давлатлар “далилларга асосланган тиббиёт”га таяниб, кенг миқёсда ўтказилган клиник тадқиқотлар орқали самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқ дорилардан фойдаланади. Юртимизда самарадорлиги исботланмаган дориларнинг импортдаги улуши 42 фоиз. Шифокорлар уларни ҳамон тавсия этаётгани сабабли аҳоли истеъмол қилмоқда.

Шу боис соғлиқни сақлаш вазирига халқаро манбаларда “самарасиз ёки самараси ўрганилмаган” деб топилган воситаларни клиник протоколлардан чиқариш вазифаси қўйилди.

Барча тиббиёт муассасалари, биринчи навбатда, болалар шифохоналарида антибиотикларни асосли қўллаш бўйича тафтиш ўтказиш топшириғи берилди.

Йиғилишда соҳадаги таълим сифатига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Сўнгги етти йилда тиббиёт йўналишларига қабул кўпайиб, йилига 25 минг талаба ўқишга кираяпти. Уларнинг 40 фоизи хусусий олийгоҳларда ўқимоқда. Лекин бу соҳада билим ва кўникмаларни баҳоловчи шаффоф тизим йўқ.

Шу боис энди тиббиёт олийгоҳлари ва техникум битирувчиларини замонавий диагностика ва даволаш усулларини ўзлаштириши шаффоф тизим асосида алоҳида баҳоланади. Бунинг учун Тиббиёт соҳасини баҳолаш миллий маркази ташкил қилинади. Бу тизим ҳозирда ишлаётган шифокор ва ҳамшираларга ҳам татбиқ этилади.

Давлат ва хусусий клиникалар эса аккредитациядан ўтади. Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш вазифаси давлат ва хусусий тиббиёт олийгоҳлари, ихтисослашган марказлар ва вилоят муассасаларига берилади.

Соҳада дуал таълимни тўлиқ жорий қилиш, мавжуд клиникаларни уларнинг тасарруфига ўтказиб, олийгоҳларга молиявий мустақиллик бериш зарурлиги қайд этилди.

Умуман, мутасаддиларга тиббиёт тизимида маблағларни тўғри ишлатиш, рақамлаштириш ва суғуртани жорий этиш, тартиб-интизом ўрнатиб, одамларни рози қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Тошкентда 35 та бозор ва савдо комплекси сотувга чиқарилади (рўйхат)
Янгиликлар 17:22 · 30.07.2026
Тошкентда 35 та бозор ва савдо комплекси сотувга чиқарилади (рўйхат)
Банк омонатлари фоизларидан 5 фоизлик солиқ ундириш таклиф қилинмоқда
Янгиликлар 14:43 · 30.07.2026
Банк омонатлари фоизларидан 5 фоизлик солиқ ундириш таклиф қилинмоқда
Ўзбекистонда миллий тўлов свитчини 2027 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда
Янгиликлар 12:37 · 30.07.2026
Ўзбекистонда миллий тўлов свитчини 2027 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда
Марказий банк Ўзбекистон иқтисодиётида «қизиб кетиш» аломатларини кузатди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 10:20 · 30.07.2026
Марказий банк Ўзбекистон иқтисодиётида «қизиб кетиш» аломатларини кузатди
МБ: “Золотая Корона” орқали мигрантлар юборган пуллар фуқароларга одатдаги тартибда берилмоқда
Янгиликлар 15:13 · 29.07.2026
МБ: “Золотая Корона” орқали мигрантлар юборган пуллар фуқароларга одатдаги тартибда берилмоқда
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Янгиликлар 11:12 · 29.07.2026
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди