Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин

18:43 · 13.07.2026

Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда

17:48 · 13.07.2026

«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади

14:47 · 13.07.2026

Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда

12:32 · 13.07.2026

Ўзбекистонда кредитга тақиқ хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 млн дан ошди

10:51 · 13.07.2026

Ўзбекистонда аҳолининг умумий қарз юки пасайди — Марказий банк

19:12 · 10.07.2026

Ўзбекистонда эҳтиёжманд шахс ва оилаларни аниқлаш тартиби белгиланади

16:49 · 10.07.2026

«Ўзбекнефтгаз»да дизел ва мазут ишлаб чиқариш режаси бажарилмагани сабаби маълум қилинди

15:44 · 10.07.2026

Ўзбекистонда фильм суратга оладиган хорижий компанияларга харажатларининг 25 фоизигача қайтариб берилади

13:45 · 10.07.2026

Ўзбекистонда кўмир нархи тартибга солиш бекор қилингач 2,1 баробар ошди

10:25 · 10.07.2026

Ўзбекистонда ипотека облигациялари бўйича биринчи биржа битими амалга оширилди

18:44 · 09.07.2026

Ўзбекистонда кўчмас мулк бозорида фаоллик ошди

17:57 · 09.07.2026

Сенат Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

15:38 · 09.07.2026

Қорақалпоғистондаги махсус майнинг зонаси резидентларини рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди

12:51 · 09.07.2026

Anorbank’ка реклама қонунчилигини бузгани учун жарима қўлланди

11:38 · 09.07.2026

Ўзбекистонда 30 йилдан ошган эски автомобиллар эгалари учун жарима жорий этилмайди

10:34 · 09.07.2026

Ўзбекистонда 1 фоизлик кешбэкни бекор қилиш таклиф қилинди

20:53 · 08.07.2026

Минскда Ўзбекистон Савдо уйи очилди

18:04 · 08.07.2026

Ўзбекистонликлар қайси банк хизматларидан мамнун ва қайсиларидан норози?

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази аҳолининг банк хизматлари сифатига бўлган муносабатини ўрганди. Тадқиқотда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан 1100 нафардан ортиқ банк хизматларидан фойдаланувчилар иштирок этди.

Ўзбекистонликлар қайси банк хизматларидан мамнун ва қайсиларидан норози?

Унда мижозларнинг кредитлаш ва депозит хизматларидан тортиб рақамли воситалар ва маслаҳат ишларигача бўлган турли йўналишлардаги хизматларга муносабати таҳлил қилинди.

Натижаларга кўра, респондентларнинг 94 фоизи камида битта фаол банк картасига эга бўлиб, кўпчилик бир вақтнинг ўзида бир нечта банк картасидан фойдаланади.

Банклар хизмат кўрсатиш муддатларига риоя этилиши ва муаммолар тез ҳал қилиниши мос равишда 80 фоиз ва 82,4 фоиз иштирокчилар томонидан ижобий баҳоланган.

Депозит хизматларидан умумий қониқиш даражаси 90 фоизни ташкил этди, норози бўлганлар улуши эса 4 фоиз атрофида. Респондентларнинг 64 фоизи иш ҳақи картасига хизмат кўрсатадиган банкда омонот очган.

Шу билан бирга, 51 фоиз иштирокчи кредит мажбуриятларига эга. Қарз олувчиларнинг 55 фоизи иш ҳақи картасига хизмат кўрсатадиган банкдан кредит олган.

Кредит олганларнинг 77 фоиздан ортиғи ўз банкидаги кредит шартлари ва хизматларидан тўлиқ мамнун. Бошқа банклар мижозлари орасида эса ушбу кўрсаткич 82 фоиздан юқори.

Иштирокчиларнинг 38 фоизи кредит хизматлари, 25 фоизи тўлов хизматлари, 11 фоизи пул ўтказмалари ҳамда ҳар бири 9 фоиздан депозитлар ва валюта операцияларини яхшилаш зарурлигини билдирган.

Аҳолининг 63%и хизмат кўрсатувчи банк ўзлари яшайдиган ҳудудда жойлашганини қайд этган — бу банк хизматларининг юқори даражада маҳаллийлаштирилганидан далолат беради.

Банк танлашда респондентларнинг 32 фоизи хизмат сифати, 28 фоизи эса яқинлари ва танишлари тавсиясини асосий омил сифатида кўрсатган. Яна 21 фоиз мижоз учун хизматларнинг осон ва қулайлиги, 14 фоизи учун эса банкнинг ишончлилиги ва тезкорлиги муҳим бўлган.

Шунингдек, банк брендини танлашда 70 фоиз иштирокчи дўстларининг тавсияларига, 14 фоизи эса интернетдаги маълумотларга таянади.

Респондентларнинг 27 фоизи фақат нақд пулдан, 32 фоизи эса нақд ва нақдсиз тўлов усулларидан фойдаланади. Аҳолининг 40 фоизи даромадларини нақд шаклда олишини асосий сабаб сифатида кўрсатган. 35 фоиз иштирокчи масофавий хизматларга ишончсизлик, 12 фоизи эса қоғоз чек олиш зарурлиги туфайли нақд пулга устуворлик беради.

Таҳлил банк хизматларидан қониқиш даражаси юқори эканини кўрсатди. Кредитлаш ва депозит хизматлари бўйича респондентларнинг қарийб 80 фоизи ижобий фикрда. Уларнинг ярмидан кўпроғи хизмат сифатини «жуда яхши» деб баҳолаган, фақат 16 фоизи норози эканини билдирган.

Депозит маҳсулотларидан фойдаланганларнинг 80 фоизи хизматдан мамнун, улардан 60 фоизи хизмат сифатини юқори баҳолайди. Танқидий фикр билдирганлар улуши — 15 фоиз.

Иштирокчиларнинг 81 фоизи тўловлар, 66 фоизи валюта операциялари ва 78 ми пул ўтказмалари бўйича банк хизматларини юқори баҳолаган. Ҳар бир йўналишда салбий фикр билдирганлар улуши 14 фоиздан ошмаган.

Банк комиссияларига нисбатан 52 фоиз иштирокчи тўловларни адолатли деб билса, 28 фоизи қисман розилигини билдирган, 12 фоиз эса умуман норози.

Хизматлар хилма-хиллигини 55 фоиз респондент тўлиқ, 27 фоизи қисман ижобий баҳолаган. Фақатгина 9 фоизи банк хизматларини танлаш чекланган деб ҳисоблайди.

Ўрганишлар Ўзбекистон банк тизимида мижозлар қониқиш даражаси барқарор ошиб бораётганини кўрсатмоқда. Аксарият мижозлар кредитлаш, депозит, тўлов ва валюта операцияларидан мамнун, дея қайд этади ИТИМ.

Шу билан бирга, рақамлаштириш, депозит маҳсулотлари қамровини кенгайтириш ва хизмат шартларининг шаффофлигини ошириш бўйича ҳали ечилмаган муаммолар ҳам мавжуд.

Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин
Янгиликлар 18:43 · 13.07.2026
Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин
Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда
Янгиликлар 17:48 · 13.07.2026
Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда
«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади
Янгиликлар 14:47 · 13.07.2026
«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади
Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда
Янгиликлар 12:32 · 13.07.2026
Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда
Ўзбекистонда кредитга тақиқ хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 млн дан ошди
Янгиликлар 10:51 · 13.07.2026
Ўзбекистонда кредитга тақиқ хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 млн дан ошди
Ўзбекистонда аҳолининг умумий қарз юки пасайди — Марказий банк
Янгиликлар 19:12 · 10.07.2026
Ўзбекистонда аҳолининг умумий қарз юки пасайди — Марказий банк