Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин

18:43 · 13.07.2026

Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда

17:48 · 13.07.2026

«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади

14:47 · 13.07.2026

Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда

12:32 · 13.07.2026

Ўзбекистонда кредитга тақиқ хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 млн дан ошди

10:51 · 13.07.2026

Ўзбекистонда аҳолининг умумий қарз юки пасайди — Марказий банк

19:12 · 10.07.2026

Ўзбекистонда эҳтиёжманд шахс ва оилаларни аниқлаш тартиби белгиланади

16:49 · 10.07.2026

«Ўзбекнефтгаз»да дизел ва мазут ишлаб чиқариш режаси бажарилмагани сабаби маълум қилинди

15:44 · 10.07.2026

Ўзбекистонда фильм суратга оладиган хорижий компанияларга харажатларининг 25 фоизигача қайтариб берилади

13:45 · 10.07.2026

Ўзбекистонда кўмир нархи тартибга солиш бекор қилингач 2,1 баробар ошди

10:25 · 10.07.2026

Ўзбекистонда ипотека облигациялари бўйича биринчи биржа битими амалга оширилди

18:44 · 09.07.2026

Ўзбекистонда кўчмас мулк бозорида фаоллик ошди

17:57 · 09.07.2026

Сенат Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

15:38 · 09.07.2026

Қорақалпоғистондаги махсус майнинг зонаси резидентларини рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди

12:51 · 09.07.2026

Anorbank’ка реклама қонунчилигини бузгани учун жарима қўлланди

11:38 · 09.07.2026

Ўзбекистонда 30 йилдан ошган эски автомобиллар эгалари учун жарима жорий этилмайди

10:34 · 09.07.2026

Ўзбекистонда 1 фоизлик кешбэкни бекор қилиш таклиф қилинди

20:53 · 08.07.2026

Минскда Ўзбекистон Савдо уйи очилди

18:04 · 08.07.2026

Ўзбекистон банк секторини глобал трансформациялар кутмоқда – таҳлил

KPMG томонидан тайёрланган ҳисоботга кўра, Ўзбекистонда ёшлар аҳолининг ярмидан кўпини ташкил қилади. Бироқ банкларнинг аксарияти бу сегмент билан тизимли ишламаяпти. Фақат 4-5 та банк молиявий тарбия ва ёшлар учун мослаштирилган маҳсулотларни таклиф қилмоқда.

Ўзбекистон банк секторини глобал трансформациялар кутмоқда – таҳлил

KPMG томонидан тайёрланган Global Digital Banking Trends & Insights 2025 ҳисоботида рақамлаштириш, мижозлар талабининг ошиши ва финтех рақобати Ўзбекистон банклари фаолиятига таъсир ўтказаётгани келтириб ўтилган.

Ҳисоботга кўра, 2018 – 2023 йилларда хизмат кўрсатиш нархи ошган бўлсада, мижозлар тажрибаси сифати пасайган. KPMG экспертлари мижозлар эҳтиёжининг ўсишини асосий глобал тренд сифатида қайд этган. Энди фойдаланувчилар банклардан фақат тезкор хизмат эмас, балки эмпатия, шаффофлик ва шахсий ёндашувни ҳам кутишмоқда.

Ўзбекистонда бу борадаги ўзгаришлар энди бошланяпти: банк иловалари интерфейси янгиланмоқда, учинчи томон карталари қўллаб-қувватланмоқда. Экспертлар фикрича, банклар индивидуал хизмат сценарийларига ўтиши зарур.

Банк соҳасида ёшлар омили

KPMG прогнозига кўра, 2030 йилгача дунёда 30 ёшгача бўлганлар даромади 400 фоизга ошади. Бу қатламга ўша пайтда 84 триллион долларга яқин капитал ўтади. Шу сабабли, youth banking концепцияси банклар учун стратегик йўналишга айланмоқда.

Ўзбекистонда ёшлар аҳолининг ярмидан кўпини ташкил қилади. Бироқ банкларнинг аксарияти бу сегмент билан тизимли ишламаяпти. Фақат 4-5 та банк молиявий тарбия ва ёшлар учун мослаштирилган маҳсулотларни таклиф қилмоқда.

Мутахассислар фикрича, ёшларга мўлжалланган банк маҳсулотлари, ўргатувчи модуллар, мослаштирилган интерфейслар орқали бу аудиторияни эрта босқичда жалб этиш ва уларнинг содиқлигини таъминлаш мумкин.

Сунъий интеллектнинг банк тизимидаги ўрни

KPMG The Intelligent Bank 2025 ҳисоботида қайд этилишича, банкларнинг 80 фоиздан ортиғи сунъий интеллектни стратегик актив деб баҳоламоқда. СИ ёрдамида қарор қабул қилиш, фирибгарликни аниқлаш, мижозга шахсий таклифлар бериш каби функциялар автоматлаштирилмоқда.

Ўзбекистонда эса СИ технологиялари ҳали кенг жорий этилмаган. 2024 йилда давлат даражасида СИ стратегияси қабул қилинган бўлсада, банклар бу борада суст ҳаракат қилмоқда. Асосий тўсиқлар – эски IT тизимлар, интеграцияланмаган маълумотлар ва етарли мутахассислар йўқлиги.

Шунга қарамай, Ўзбекистон банкларида катта имконият мавжуд. Мижозларнинг рақамли фаоллиги ва транзакциялар ҳажми ортиб бораётган бир пайтда, СИ технологияларини қўллаш орқали хизмат сифати, тезлиги ва хавфсизлигини сезиларли даражада ошириш мумкин.

Ҳисоботга кўра, Ўзбекистон банклари учун муваффақият калити — мижозга йўналтирилган ёндашув, сунъий интеллект, ёшлар билан тизимли ишлаш ва инновацияларни тез жорий этиш. Банклар бу ўзгаришларга тайёр бўлиши шарт, акс ҳолда бозор улушини йўқотиш хавфи ортади.

Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин
Янгиликлар 18:43 · 13.07.2026
Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин
Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда
Янгиликлар 17:48 · 13.07.2026
Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда
«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади
Янгиликлар 14:47 · 13.07.2026
«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади
Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда
Янгиликлар 12:32 · 13.07.2026
Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда
Ўзбекистонда кредитга тақиқ хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 млн дан ошди
Янгиликлар 10:51 · 13.07.2026
Ўзбекистонда кредитга тақиқ хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 млн дан ошди
Ўзбекистонда аҳолининг умумий қарз юки пасайди — Марказий банк
Янгиликлар 19:12 · 10.07.2026
Ўзбекистонда аҳолининг умумий қарз юки пасайди — Марказий банк