Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганларга ижтимоий солиқ тўлаш мажбурий бўлиши мумкин

17:20 · 15.07.2026

Марказий Осиёда энг қиммат бензин Ўзбекистонда сотилмоқда

14:34 · 15.07.2026

Ўзбекистонда 20 дан ортиқ банк ва микромолия ташкилоти жаримага тортилди

12:14 · 15.07.2026

Собиқ давлат хизматчилари учун ишга жойлашишда мажбурий коррупцияга қарши текширув жорий этилади

10:14 · 15.07.2026

Жамғариб бориладиган пенсия тизими ўзгаради

17:01 · 14.07.2026

Сурхондарёда жазирама сабаб оғир юк автомобиллари ҳаракати чекланади

16:44 · 14.07.2026

Марказий банк банклардан онлайн микроқарзлар бўйича суғурта шартларини очиқлашни талаб қилди

11:40 · 14.07.2026

Ўзбекистонда уй-жой нархлари пасайди, олди-сотди кўпайди

10:20 · 14.07.2026

Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин

18:43 · 13.07.2026

Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда

17:48 · 13.07.2026

«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади

14:47 · 13.07.2026

Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда

12:32 · 13.07.2026

Ўзбекистонда кредитга тақиқ хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 млн дан ошди

10:51 · 13.07.2026

Ўзбекистонда аҳолининг умумий қарз юки пасайди — Марказий банк

19:12 · 10.07.2026

Ўзбекистонда эҳтиёжманд шахс ва оилаларни аниқлаш тартиби белгиланади

16:49 · 10.07.2026

«Ўзбекнефтгаз»да дизел ва мазут ишлаб чиқариш режаси бажарилмагани сабаби маълум қилинди

15:44 · 10.07.2026

Ўзбекистонда фильм суратга оладиган хорижий компанияларга харажатларининг 25 фоизигача қайтариб берилади

13:45 · 10.07.2026

Ўзбекистонда кўмир нархи тартибга солиш бекор қилингач 2,1 баробар ошди

10:25 · 10.07.2026

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 47 млрд долларга етди: пуллар қаерга сарфланяпти?

Давлат ташқи қарзининг 22,3 млрд доллари халқаро молия институтларидан олинган. Жумладан, энг йирик кредитор Жаҳон банки бўлиб турибди — 9,04 млрд доллар.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 47 млрд долларга етди: пуллар қаерга сарфланяпти?
Фото: «123ru.net»

2026 йил I чораги якунида Ўзбекистоннинг давлат қарзи (кредитлари) 47 млрд долларга етди. Бу 2025 йил мос даврига нисбатан 4,4 млрд долларга кўп.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат кафолати остида олинган кредитларнинг 39,8 млрд доллари (85 фоизи) ташқи, 7,2 млрд доллари (15 фоизи) ички қарз эканини очиқлади. Олинган қарзлар миқдорининг асосий ўсиши ташқи қарз ҳиссасига тўғри келган (4,2 млрд доллар).

Ташқи қарз тақсимоти

Давлат ташқи қарзининг 19,7 млрд доллари бюджет тақчиллигини қоплашга сарфланган. Вазирлик таҳлилига кўра, қолган маблағлар қуйидаги соҳаларга йўналтирилган:

  • Ёқилғи-энергетика саноатига — 5,6 млрд доллар;
  • Транспорт — 3 млрд доллар;
  • Қишлоқ ва сув хўжалиги — 3,3 млрд доллар;
  • Уй-жой коммунал хўжалиги — 3,2 млрд доллар;
  • Соғлиқни сақлаш, таълим, ахборот ва коммуникация технологиялари ҳамда бошқа секторлар — 3,6 млрд доллар.

Ўз навбатида тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга 624 млн доллар, кимё саноатини ривожлантиришга 607 млн доллар берилгани билдирилган.

Энг йирик қарз берувчилар

Давлат ташқи қарзининг 22,3 млрд доллари (56 фоизи) халқаро молия институтларидан олинган. Жумладан, энг йирик кредитор Жаҳон банки бўлиб турибди — 9,04 млрд доллар. Кейинги навбатда мамлакатнинг Осиё тараққиёт банкидан қарз қолдиғи 8,3 млрд долларни ташкил этган.

Шу билан бирга Ўзбекистон Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкидан 2,3 млрд доллар, Ислом тараққиёт банкидан 1,1 млрд доллар қарздор.

Давлат ташқи қарзининг 11,6 млрд доллари (29 фоизи) хорижий ҳукуматларнинг молия ташкилотларидан жалб қилинган. Хусусан, республикага Хитой банклари 3,9 млрд доллар, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ва бошқа ташкилотлари 3,1 млрд доллар ажратган.

Қарзларнинг 5,8 млрд доллар облигациялар чиқариш орқали инвесторлардан олинган.

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганларга ижтимоий солиқ тўлаш мажбурий бўлиши мумкин
Янгиликлар 17:20 · 15.07.2026
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганларга ижтимоий солиқ тўлаш мажбурий бўлиши мумкин
Марказий Осиёда энг қиммат бензин Ўзбекистонда сотилмоқда
Янгиликлар 14:34 · 15.07.2026
Марказий Осиёда энг қиммат бензин Ўзбекистонда сотилмоқда
Ўзбекистонда 20 дан ортиқ банк ва микромолия ташкилоти  жаримага тортилди
Янгиликлар 12:14 · 15.07.2026
Ўзбекистонда 20 дан ортиқ банк ва микромолия ташкилоти жаримага тортилди
Собиқ давлат хизматчилари учун ишга жойлашишда мажбурий коррупцияга қарши текширув жорий этилади
Янгиликлар 10:14 · 15.07.2026
Собиқ давлат хизматчилари учун ишга жойлашишда мажбурий коррупцияга қарши текширув жорий этилади
Жамғариб бориладиган пенсия тизими ўзгаради
Янгиликлар 17:01 · 14.07.2026
Жамғариб бориладиган пенсия тизими ўзгаради
Сурхондарёда жазирама сабаб оғир юк автомобиллари ҳаракати чекланади
Авто, Янгиликлар 16:44 · 14.07.2026
Сурхондарёда жазирама сабаб оғир юк автомобиллари ҳаракати чекланади