Энди электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик учун 15 суткагача қамалиш мумкин

10:59 · 12.03.2026

Тошкентдаги уй-жойларнинг ўртача нархларини онлайн кузатиш имкони яратилади

10:04 · 12.03.2026

«Эл-юрт умиди» стипендиатлари мажбуриятини бажармаган тақдирда маблағлар ундирилади

15:26 · 11.03.2026

Forbes дунёнинг энг бой инсонлар рўйхатини янгилади

11:23 · 11.03.2026

Ўзбекистонда IT виза бериш учун янги талаблар белгиланди

8:59 · 11.03.2026

Ўзбекистонда банк тизимида ликвидлик сезиларли ошди — Марказий банк

15:16 · 10.03.2026

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 77 млрд доллардан ошди

10:11 · 10.03.2026

Ўзбекистонга электромобиллар импорти олти баравар ошди

13:11 · 09.03.2026

Фермерлик фаолияти бўйича хавотирлар умумий манзарани ифодаламайди — таҳлил

11:18 · 09.03.2026

Дунёда нефть нархи 100 доллардан ошиб кетди

10:11 · 09.03.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

8:33 · 07.03.2026

Ўзбекистонда ипотека омонатлари тажриба тариқасида жорий этилади

12:42 · 06.03.2026

Ўзбекистонда чет элликларга ҚҚСни қайтариш йўлга қўйилади

11:04 · 06.03.2026

Тошкентда 10 март – Халқаро аёл судьялар кунига бағишланган тантанали учрашув бўлиб ўтди

22:18 · 05.03.2026

Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 715 минг сўм деб белгиланди

15:40 · 05.03.2026

Бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича йўриқномага ўзгартириш киритилди

14:33 · 05.03.2026

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахсларга ҳам ипотека кредитларини ажратиш бошланади

12:11 · 05.03.2026

Энди «декрет» пули миқдорини онлайн билиб олиш мумкин

11:05 · 05.03.2026

Ўзбекистонда уй-жойлар асл нархидан қимматми?

Марказий банк 2024 йилга оид Молиявий барқарорлик кўчмас мулк бозори қандай ўзгараётганини таҳлил қилди. Қайд этилишича, мамлакатда уй-жойлар нархи ўсиши тўхтаган бўлсада, қиймат ҳали ҳам юқори.

Ўзбекистонда уй-жойлар асл нархидан қимматми?

Уйлар асл нархидан қимматлигича қолмоқда

2024 йилда Ўзбекистонда уйлар нархлари кескин ўсмади, лекин бозордаги нархлар ҳали ҳам уйларнинг асли (фундаментал) қийматидан 17 фоиз юқори. Ўтган йили уй нархлари йиллик ўсиш суръати 18,2 фоизни ташкил этди, бироқ бу 2023 йилдагидан 14,2 фоизга кам.

Таҳлил қилинишича, банкларда ипотека кредити бериш шартлари қийинлашгани ва аҳолининг реал даромадига мос нархлар шакллана бошлаши туфайли талаб пасайган.

Йил давомида ипотека кредитлари қимматлашиб, фоизлари ошди. Қарзни тўлаш муддати қисқартирилгани ҳисобига ипотека кредитлари учун хизмат кўрсатиш харажатлари ўсган. Натижада ойлик тўлов қиймати кўтарилиб, одамларда кредитга уй олиш имкони торайган.

Йил давомида ўртача иш ҳақи 17,8 фоиз ўсган бўлса, ипотека тўловлари миқдори 44 фоизга кўтарилган. Бунинг таъсирида одамларнинг уй олиш қобилияти 27 фоизга пасайган.

Уй-жой сотиб олиш камайди

Ўтган йили республикада жами 329 мингта уй сотилган. Бу кўрсаткич 2023 йилдагига қараганда 2,2 фоиз кам. Мазкур пасайишга ипотека олишдаги чекловлар ва бозордаги нархларнинг қисман реаллашуви сабаб бўлган.

2023 йил якунида Ўзбекистонда жами 7,5 миллионта уй-жой бўлган. Бу аҳолининг ҳар 5 нафарига 1 та уй тўғри келишини англатади.

2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, банклардаги кредитларнинг 13 фоизи ипотекага тўғри келган. Марказий банк шарҳига қараганда, бу кўрсаткич банклар учун катта хатар яратмайди.

Ипотека кредитлари билан боғлиқ вазият

Ўтган йили аҳолига ажратилган ипотека кредитлари миқдори 17,1 трлн сўмни ташкил этди. Шундан 92 фоизи уй-жой сотиб олишга сарфланган. Йил давомида ажратилган ипотека кредитлари сони 58,9 мингтани ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 14 фоизга камайган.

«Мамлакатнинг меҳнатга лаёқатли ёшдаги доимий аҳолиси таркибида ипотека кредити мавжуд жисмоний шахслар улушининг ўсиш суръатида ҳам секинлашиш кузатилган. Жумладан, 2024 йил якунида ҳар мингта меҳнатга лаёқатли ёшдаги доимий аҳолига тўғри келадиган ипотека кредити олувчилар сони 18 кишини ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 7 фоизга ўсган. Шунингдек, 2024 йилда ҳар мингта меҳнатга лаёқатли ёшдаги доимий аҳолига тўғри келадиган ипотека кредити олувчилар сонининг ўсиш суръати 2023 йилга нисбатан 4 фоиз бандга камайган», дея маълум қилган Марказий банк.

Ўтган йилда аҳолига ажратилган ипотека кредитларининг ўртача миқдори 291 млн сўмни ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 18 фоизга ошди. Бунда уй-жой бозор нархларининг ўсиши ажратилган ипотека кредитлари ўртача миқдорининг ортишига таъсир кўрсатди.

«Банклар томонидан ипотека кредити ажратиш стандартлари бироз қатъийлашди. 2024 йилда ажратилган ипотека кредитларининг ўртача тортилган сўндириш муддати 16,6 йилни ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 0,8 йилга қисқарди», дея қайд этган регулятор.

Ҳисоб-китобларга қараганда, 2024 йилда ўртача тортилган ипотека кредити фоиз ставкаси 0,5 фоизга ортиб, 19,8 фоизни ташкил этган.

Шарҳланишича, банклар ипотека бериш талабларини қатъийлаштиргани икки томонлама таъсир қилмоқда. Бир томондан, кредит олиш ва уни тўлаш қийинлашгани учун одамлар учун уй олиш имконияти камайди. Иккинчи томондан, шундай қатъий талаблар банклар учун хавфни (яъни одамлар кредитни тўламай қўйиши эҳтимолини) камайтиради.

Энди электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик учун 15 суткагача қамалиш мумкин
Янгиликлар 10:59 · 12.03.2026
Энди электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик учун 15 суткагача қамалиш мумкин
Тошкентдаги уй-жойларнинг ўртача нархларини онлайн кузатиш имкони яратилади
Янгиликлар 10:04 · 12.03.2026
Тошкентдаги уй-жойларнинг ўртача нархларини онлайн кузатиш имкони яратилади
«Эл-юрт умиди» стипендиатлари мажбуриятини бажармаган тақдирда маблағлар ундирилади
Янгиликлар 15:26 · 11.03.2026
«Эл-юрт умиди» стипендиатлари мажбуриятини бажармаган тақдирда маблағлар ундирилади
Forbes дунёнинг энг бой инсонлар рўйхатини янгилади
Миллиардерлар, Янгиликлар 11:23 · 11.03.2026
Forbes дунёнинг энг бой инсонлар рўйхатини янгилади
Ўзбекистонда IT виза бериш учун янги талаблар белгиланди
Технология 8:59 · 11.03.2026
Ўзбекистонда IT виза бериш учун янги талаблар белгиланди
Ўзбекистонда банк тизимида ликвидлик сезиларли ошди — Марказий банк
Янгиликлар 15:16 · 10.03.2026
Ўзбекистонда банк тизимида ликвидлик сезиларли ошди — Марказий банк