Энди хориждан юборилган жўнатмаларни Ягона портал орқали кузатиш мумкин бўлади

14:19 · 26.05.2026

Кичик ва ўрта бизнеснинг молиявий хизматлардан фойдаланиши осонлаштирилади

11:02 · 26.05.2026

Дунё иқтисодий харитаси қандай ўзгаради?

8:42 · 26.05.2026

Ўзбекистонда касблар кесимида ойликлар қандай ўзгаряпти?

11:56 · 25.05.2026

Чет элликлар Ўзбекистонда махсус солиқ режимига ўтиш учун 50 минг доллар тўлайди

10:30 · 25.05.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:14 · 23.05.2026

Ўзбекистонда ҳайдалган автомобиллар ва янги «иномарка»лар сотуви камайди

16:03 · 22.05.2026

Ўзбекистонда импорт материаллардан маҳсулот чиқариш учун божлар камайтирилади

13:34 · 22.05.2026

Олтин қазиб олиш бўйича етакчи давлатлар маълум қилинди

10:34 · 22.05.2026

Уй-жой бозори таҳлили: Яшнободдаги ўсиш ва «Янги Тошкент» омили

18:03 · 21.05.2026

Ўзбекистонда хорижий компаниялар сони 20 мингтага яқинлашди

17:32 · 21.05.2026

Солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифати яхшиланади

13:36 · 21.05.2026

Марказий банк ипотека омонати механизмини ишлаб чиқмоқда

10:24 · 21.05.2026

Солиқ базасини кўчмас мулк объектлари бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби белгиланди

15:27 · 20.05.2026

Ипотека кредити бўйича солиқ имтиёзлари автоматик равишда қайтарилади

12:46 · 20.05.2026

Рақобат ва реклама қоидабузарлиги ҳақида хабар берганларни пул мукофоти билан рағбатлантириш таклиф этилмоқда

11:05 · 20.05.2026

2025 йилда банкоматлардан пул ечишда 290 мингта муаммоли ҳолат кузатилган

9:53 · 20.05.2026

Креатив иқтисодиёт учун солиқ имтиёзлари назарда тутилган қонун маъқулланди

19:24 · 19.05.2026

Ўзбекистон прогрессив солиқ шкаласига ўтиши керак — ХВЖ

Шунингдек, Халқаро валюта жамғармаси инвестиция имтиёзларини қисқартириш, солиқ имтиёзларини қайта кўриб чиқиш ва самарасиз имтиёзларни бекор қилишни тавсия қилди.

Ўзбекистон прогрессив солиқ шкаласига ўтиши керак — ХВЖ
Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Ўзбекистон жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС) бўйича прогрессив шкалага ўтиши зарур. Ҳозирда бу солиқ ставкаси 12% миқдорида белгиланган. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) хабарида маълум қилинган.

Ташкилот Ўзбекистонга солиқ базасини кенгайтириш ва солиқ тушумларининг ЯИМга нисбатини камайтириш тенденциясини ортга қайтаришни тавсия қилди.

«2025 йилги буджет умуман олганда солиқ имтиёзларини кенгайтиради ва мавжудларини узайтиради. Бу эса солиқ базасининг ўсишини секинлаштиради ҳамда солиқ тушумларининг ЯИМга мутаносиб равишда ўсиш имкониятини чеклайди», дея таъкидланади ҳисоботда.

ХВЖ ҳукуматга келгуси уч йил мобайнида даромадларни оширишнинг ўрта муддатли стратегиясини ишлаб чиқишни ва солиқ тизимини янада адолатлироқ қилишни маслаҳат берди. Хусусан, бу 2020 йилдан бошлаб ялпи ички маҳсулотнинг 2%лик нуқтаси йўқотилишини қоплашга кўмаклашади.

ХВЖнинг техник ёрдам бўйича тавсияларида қуйидаги таклифлар мавжуд:

  • инвестиция имтиёзларини қисқартириш;
  • даромадларга асосланган солиқ имтиёзлари ва фойда солиғидан озод қилишни қайта кўриб чиқиш;
  • божхона божлари бўйича самарасиз имтиёзларни бекор қилиш ва янги енгилликлар беришни тўхтатиш.

«Солиқ тизимини янада адолатли қилиш учун даромад солиғининг жорий текис ставкасини прогрессив ставкага алмаштириш керак», — дея хулоса қилди ХВЖ.

2024 йил май ойида Солиқ қўмитасининг стратегик режалаштириш бошқармаси бошлиғи Тимур Исмоилов Ўзбекистонда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини (ЖШДС) прогрессив шкалага қайтариш мумкинлигини билдирганди. У ўшанда солиққа тортишнинг текис шкаласидан воз кечиш учун «мустаҳкам солиқ тизимини шакллантириш» зарурлигини таъкидлаган ва аксарият хорижий мамлакатларда прогрессив тизим қўлланилаётганини қайд этган эди.

Энди хориждан юборилган жўнатмаларни Ягона портал орқали кузатиш мумкин бўлади
Янгиликлар 14:19 · 26.05.2026
Энди хориждан юборилган жўнатмаларни Ягона портал орқали кузатиш мумкин бўлади
Кичик ва ўрта бизнеснинг молиявий хизматлардан фойдаланиши осонлаштирилади
Янгиликлар 11:02 · 26.05.2026
Кичик ва ўрта бизнеснинг молиявий хизматлардан фойдаланиши осонлаштирилади
Дунё иқтисодий харитаси қандай ўзгаради?
Янгиликлар 8:42 · 26.05.2026
Дунё иқтисодий харитаси қандай ўзгаради?
Ўзбекистонда касблар кесимида ойликлар қандай ўзгаряпти?
Янгиликлар 11:56 · 25.05.2026
Ўзбекистонда касблар кесимида ойликлар қандай ўзгаряпти?
Чет элликлар Ўзбекистонда махсус солиқ режимига ўтиш учун 50 минг доллар тўлайди
Янгиликлар 10:30 · 25.05.2026
Чет элликлар Ўзбекистонда махсус солиқ режимига ўтиш учун 50 минг доллар тўлайди
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 10:14 · 23.05.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?