Ўзбекистонда 1 фоизлик кешбэкни бекор қилиш таклиф қилинди

20:53 · 08.07.2026

Минскда Ўзбекистон Савдо уйи очилди

18:04 · 08.07.2026

ХВЖ Ўзбекистоннинг валюта курсини «сузиб юрувчи» тоифасига ўтказди

17:16 · 08.07.2026

Ўзбекистон ва Япония рақамли технологиялар соҳасида биргаликда мутахассис тайёрлайди

15:30 · 08.07.2026

Ўзбекистон ЯИМ таркибида хизматлар соҳаси энг катта улушга эга бўлди

14:44 · 08.07.2026

Ўзбекистонда замонавий юк автомобиллари импортига божхона имтиёзлари берилади

12:28 · 08.07.2026

BlackRock Ўзбекистонда газни суюқ ёнилғига айлантириш лойиҳасига сармоя киритишни режалаштирмоқда

11:34 · 08.07.2026

Сохта чеклар туфайли миллиардлаб сўмлик кешбэк тўловлари тўхтатилди

10:40 · 08.07.2026

Ўзбекистонда «E-bozor» ягона рақамли платформаси ишга туширилади

16:39 · 07.07.2026

IT Park резидентларининг ходимлари учун солиқ имтиёзлари узайтирилади

15:46 · 07.07.2026

Ўзбекистонда энди жарима майдончасидан автомобилни олиб чиқишга рухсат QR-код орқали берилади

12:47 · 07.07.2026

Ўзбекистон жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги 19 баробарга ўсди, ташқи қарз ўзгармади

11:35 · 07.07.2026

Тошкент шаҳри ва вилоятида бизнес кайфияти яхшиланди — Марказий банк

17:32 · 06.07.2026

Ўзбекистонда уч ойда 5,7 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратилди

15:06 · 06.07.2026

Июнь ойида инфляция энергия тарифлари ва кўмир нархи ошиши фонида тезлашди

11:49 · 06.07.2026

Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари рейтинги эълон қилинди

10:05 · 06.07.2026

Мақсадли ипотека депозитларини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилади

14:25 · 03.07.2026

«Маош қуллиги»ни бекор қилувчи тизим ишлаб чиқилди

12:14 · 03.07.2026

Креатив иқтисодиёт учун солиқ имтиёзлари назарда тутилган қонун маъқулланди

Сенаторлар бу чоралар хорижий мутахассисларни жалб қилиш ва миллий креатив маҳсулотларни халқаро бозорга олиб чиқишга хизмат қилишини таъкидлади.

Креатив иқтисодиёт учун солиқ имтиёзлари назарда тутилган қонун маъқулланди

19 май куни ўтказилган мажлис аввалида креатив иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган қонун муҳокама қилинди. Унга кўра, 2026–2030 йилларда креатив индустрия парки резидентлари ва Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси лойиҳаларига жалб этилган хорижий мутахассислар учун бир қатор солиқ имтиёзлари жорий этилади.

Хусусан, улар қўшилган қиймат солиғи, фойда солиғи ҳамда жисмоний шахслар даромад солиғидан озод қилинади. Сенаторлар бу чоралар хорижий мутахассисларни жалб қилиш ва миллий креатив маҳсулотларни халқаро бозорга олиб чиқишга хизмат қилишини таъкидлади.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлигига оид қонун ҳам кўриб чиқилди. Унга кўра, Агросаноатни ривожлантириш агентлиги мева-сабзавотчилик ва иссиқхона хўжаликлари манфаатларини ҳимоя қилиш учун судларга мурожаат қилганда давлат божидан озод этилади. Сенаторлар бу ўзгаришлар аграр соҳани қўллаб-қувватлаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилишини қайд этди.

Мажлисда «Ўзбекистон Республикасининг Янги тараққиёт банки тўғрисидаги битимга қўшилиши ҳақида»ги қонун ҳам маъқулланди. Сенаторларга кўра, ушбу аъзолик йирик инфратузилма лойиҳалари учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш имкониятларини кенгайтиради.

Бундан ташқари, «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги ҳужжат муҳокама қилинди. Қонунда ҳарбий хизматга мажбурлар ҳақидаги маълумотларни реал вақт режимида алмашиш ва ҳарбий рўйхат тизимини такомиллаштириш назарда тутилган эди. Бироқ сенаторлар айрим нормалар амалдаги қонунчиликка тўлиқ мос эмаслигини билдириб, қонунни рад этди.

Мажлисда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш.Ҳидоятовга қурилиш соҳасидаги коррупцияга қарши кураш, давлат харидларидаги шаффофлик ва қурилиш хавфсизлиги юзасидан парламент сўрови юбориш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Сенаторлар соҳада ички назоратни кучайтириш ва фуқаролар мурожаатларини самарали кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасига табиий, техноген ва экологик фавқулодда вазиятлар мониторинги ҳолати юзасидан парламент сўрови юборилди. Сенат маълумотига кўра, 2025 йилда мамлакатда 82 та фавқулодда вазият содир бўлган.

Ялпи мажлисда Болалар омбудсманининг 2025 йилги ҳисоботи ҳам эшитилди. Қайд этилишича, йил давомида 1934 та мурожаат келиб тушган, улардан 509 таси ижобий ҳал этилган. Болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари бўйича 19 та жиноят иши ва 26 та маъмурий иш қўзғатилган.

Мажлис якунида Олий суд таркибига ўзгартиришлар ҳам тасдиқланди. Каҳрамон Мирсафаев ва Махфират Очилова 10 йил муддатга Ўзбекистон Олий суди судьяси этиб сайланди.

Ўзбекистонда 1 фоизлик кешбэкни бекор қилиш таклиф қилинди
Янгиликлар 20:53 · 08.07.2026
Ўзбекистонда 1 фоизлик кешбэкни бекор қилиш таклиф қилинди
Минскда Ўзбекистон Савдо уйи очилди
Янгиликлар 18:04 · 08.07.2026
Минскда Ўзбекистон Савдо уйи очилди
ХВЖ Ўзбекистоннинг валюта курсини «сузиб юрувчи» тоифасига ўтказди
Янгиликлар 17:16 · 08.07.2026
ХВЖ Ўзбекистоннинг валюта курсини «сузиб юрувчи» тоифасига ўтказди
Ўзбекистон ва Япония рақамли технологиялар соҳасида биргаликда мутахассис тайёрлайди
Янгиликлар 15:30 · 08.07.2026
Ўзбекистон ва Япония рақамли технологиялар соҳасида биргаликда мутахассис тайёрлайди
Ўзбекистон ЯИМ таркибида хизматлар соҳаси энг катта улушга эга бўлди
Янгиликлар 14:44 · 08.07.2026
Ўзбекистон ЯИМ таркибида хизматлар соҳаси энг катта улушга эга бўлди
Ўзбекистонда замонавий юк автомобиллари импортига божхона имтиёзлари берилади
Янгиликлар 12:28 · 08.07.2026
Ўзбекистонда замонавий юк автомобиллари импортига божхона имтиёзлари берилади