Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:44 · 13.12.2025

Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда

14:08 · 12.12.2025

Ўзбекистонда фуқаролар номига автомобиль олиб кириш қисқартирилиши мумкин

11:46 · 12.12.2025

Жаҳон банки Ўзбекистонга талабаларни молиялаштириш тизимини модернизация қилиш учун 250 млн доллар кредит ажратади

10:21 · 12.12.2025

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

16:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда долларлашув даражаси пасайди

15:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда бир йилда энг кўп қимматлашган маҳсулотлар ва хизматлар қайсилиги маълум бўлди

10:16 · 11.12.2025

Нақд пулга уй-жой, автомобиль олди-сотдиси бекор қилинади

16:38 · 10.12.2025

Янги йил олдидан ёлғон чегирмалар кўпайди — Рақобат қўмитаси

14:58 · 10.12.2025

Сохта долларни қандай аниқлаш мумкин?

10:57 · 10.12.2025

Пулли йўллар Қозоғистон бюджетига 79 млрд тенге олиб келди

17:55 · 09.12.2025

Ўзбекистон Марказий банки бир ойда 500 млн доллардан ортиқ АҚШ облигацияларини харид қилди

13:35 · 09.12.2025

Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони кескин кўпайди

11:19 · 09.12.2025

Ўзбекистонда қайси ҳудуд аҳолиси кўпроқ қарз олмоқда?

10:12 · 09.12.2025

Аҳолини рўйхатга олиш: Нега муҳим ва қандай ўтади?

8:34 · 06.12.2025

Россия Марказий банки хорижга пул ўтказмалари бўйича чекловларни бекор қилади

17:33 · 05.12.2025

Алишер Темиров GHWP’нинг Регулятор органлари бўйича раис ўринбосари лавозимига сайланди

13:51 · 05.12.2025

Робин Зенг — дунёдаги энг катта батарея империясини қурган қишлоқ боласи

11:18 · 05.12.2025

Ўзбекистонда кўчмас мулкни бозор нархида баҳолашга ўтилади ва солиқ ставкалари пасайтирилади

2028 йилгача кўчмас мулкнинг бозор қийматини аниқлашнинг янги тизими бутун мамлакат бўйлаб босқичма-босқич жорий этилади.

Ўзбекистонда кўчмас мулкни бозор нархида баҳолашга ўтилади ва солиқ ставкалари пасайтирилади

Ўзбекистонда кўчмас мулкни бозор баҳосига ўтказилгандан сўнг, кўчмас мулк солиғи ставкаларини қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026−2028 йилларга мўлжалланган молиявий стратегиясида маълум қилинган.

2028 йилгача бўлган солиқ сиёсатига мувофиқ, бутун республика бўйлаб кўчмас мулкни солиққа тортиш мақсадида унинг бозор қийматини аниқлаш тизими босқичма-босқич жорий этилади. Шу асосда кўчмас мулк солиғи ставкаларини пасайтириш назарда тутилган.

Март ойида президент кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. Янги тизим кўчмас мулкнинг кадастр қийматини бозор нархига яқинлаштириши керак.

Натижада Ўзбекистондаги 8 млн дан ортиқ турар ва нотурар жойлар ҳамда 7 млн та ер участкаларининг иқтисодий активлар сифатидаги қиймати аниқланиши кутилмоқда.

Янги тизимнинг жорий этилиши солиқ солишда «адолат тамойили»ни таъминлашга қаратилган. Бундан ташқари, унинг ҳисобидан кўчмас мулк бозори маълумотларининг максимал даражада тўлиқ базасини яратиш режалаштирилмоқда.

2025−2026 йилларда кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида ўтказилади. 2026 йилдан Нукус шаҳри ва вилоят марказларида, 2027 йилдан бошқа ҳудудларда ҳам ишлар бошланади.

Яқинда Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев уй-жойларни сотишда нотариал қийматни сунъий равишда пасайтириш ҳолатлари ҳақида гапирди. Ярим йил давомида 2000 та ҳолатда битимларни расмийлаштиришда уй-жойнинг квадрат метри нархи 1 млн сўм деб кўрсатилган. Бундай объектларнинг умумий майдони 353 минг квадрат метрни ташкил этди.

9300 та ҳолатда уйларнинг квадрат метри 1 млн сўмдан 3 млн сўмгача сотилган, умумий майдони — 702 минг кв.метр. Умумий майдони 933 минг кв.метр бўлган яна 13,5 мингта битимда қиймат 1 кв.метр учун 3 млн сўмдан 5 млн сўмгача бўлган.

«Тошкентда пардозсиз уй-жойнинг бир квадрат метри $300−400 дан кам эмас. Вилоятларда ёки чекка ҳудудларда эса нархлар бундан арзонроқ бўлиши мумкин. Солиқ қўмитаси уй-жойларнинг минимал қийматини белгилаш тарафдори, аммо бу қонуний ишлайдиган қурувчиларни ҳимоя қилиш учун зарур», — деди Кудбиев.

Шерзод Кудбиев Ўзбекистон қурувчилар ассоциациясини Тошкент шаҳрида уй-жойларнинг минимал нархини белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга ва келажакда ушбу меъёрга амал қилишга чақирди. Унинг таъкидлашича, пойтахтда уй-жой нархи бир кв.метри учун камида $500 ни ташкил этади.

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:44 · 13.12.2025
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда
Иқтисодиёт, Янгиликлар 14:08 · 12.12.2025
Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистонда фуқаролар номига автомобиль олиб кириш қисқартирилиши мумкин
Авто, Янгиликлар 11:46 · 12.12.2025
Ўзбекистонда фуқаролар номига автомобиль олиб кириш қисқартирилиши мумкин
Жаҳон банки Ўзбекистонга талабаларни молиялаштириш тизимини модернизация қилиш учун 250 млн доллар кредит ажратади
Янгиликлар 10:21 · 12.12.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга талабаларни молиялаштириш тизимини модернизация қилиш учун 250 млн доллар кредит ажратади
Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди
Янгиликлар 16:28 · 11.12.2025
Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди
Ўзбекистонда долларлашув даражаси пасайди
Янгиликлар 15:28 · 11.12.2025
Ўзбекистонда долларлашув даражаси пасайди