Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш муддати мартдан кейинга қолиши мумкин

15:33 · 12.03.2026

Энди электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик учун 15 суткагача қамалиш мумкин

10:59 · 12.03.2026

Тошкентдаги уй-жойларнинг ўртача нархларини онлайн кузатиш имкони яратилади

10:04 · 12.03.2026

«Эл-юрт умиди» стипендиатлари мажбуриятини бажармаган тақдирда маблағлар ундирилади

15:26 · 11.03.2026

Forbes дунёнинг энг бой инсонлар рўйхатини янгилади

11:23 · 11.03.2026

Ўзбекистонда IT виза бериш учун янги талаблар белгиланди

8:59 · 11.03.2026

Ўзбекистонда банк тизимида ликвидлик сезиларли ошди — Марказий банк

15:16 · 10.03.2026

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 77 млрд доллардан ошди

10:11 · 10.03.2026

Ўзбекистонга электромобиллар импорти олти баравар ошди

13:11 · 09.03.2026

Фермерлик фаолияти бўйича хавотирлар умумий манзарани ифодаламайди — таҳлил

11:18 · 09.03.2026

Дунёда нефть нархи 100 доллардан ошиб кетди

10:11 · 09.03.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

8:33 · 07.03.2026

Ўзбекистонда ипотека омонатлари тажриба тариқасида жорий этилади

12:42 · 06.03.2026

Ўзбекистонда чет элликларга ҚҚСни қайтариш йўлга қўйилади

11:04 · 06.03.2026

Тошкентда 10 март – Халқаро аёл судьялар кунига бағишланган тантанали учрашув бўлиб ўтди

22:18 · 05.03.2026

Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 715 минг сўм деб белгиланди

15:40 · 05.03.2026

Бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича йўриқномага ўзгартириш киритилди

14:33 · 05.03.2026

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахсларга ҳам ипотека кредитларини ажратиш бошланади

12:11 · 05.03.2026

Олтин ва газ экспорти, автомобиллар импорти ортган — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи

Ўзбекистоннинг 2025 йилдаги ташқи савдо айланмаси 81,2 миллиард долларга етди. Бу тарихий рекорд бўлиб, 2024 йилдагига нисбатан 20,7 фоизлик ўсиш кузатилган.

Олтин ва газ экспорти, автомобиллар импорти ортган — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи

Статистика қўмитасига таҳлилига кўра, мамлакат йил давомида 33,8 миллиард долларлик товар ва хизматлар экспорт қилган. Мазкур кўрсаткич 2024 йилдагидан 24 фоизга юқори. Импорт ҳажми эса 47,3 миллиард доллардан ошган (йиллик ўсиш — 18,5 фоиз). Умумий ҳисобда 13,5 миллиард долларлик ташқи савдо тақчиллиги юзага келган.

Энг йирик уч ҳамкор

Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкори бўлиб қолмоқда. Ўтган йили икки давлат ўртасида қарийб 17,2 миллиард долларлик савдо қилинган. Таққослаш учун, 2024 йилда бу кўрсаткич 12,7 миллиард долларни ташкил этганди.

Кейинги йирик ҳамкор Россия бўлиб, 2025 йилда икки мамлакат савдо айланмаси ҳажми деярли 13 миллиардга яқинлашган (бир йил илгари 12 миллиард доллар эди).

Учинчи йирик ҳамкор сифатида Қозоғистон қайд этилган. Мазкур мамлакат билан Ўзбекистон ўртасидаги йиллик савдо айланмаси 4,9 миллиард доллардан ошган. Бир олдинги рақамлар 4,4 миллиард доллардан юқорироқ бўлган.

Нималар кўп тушум келтирди?

Ўтган йилда Ўзбекистон қарийб 9,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилган. Бу тарихдаги энг йирик йиллик қиймат ҳисобланади. Солиштириш учун, 2024 йилда хорижга 7,5 миллиард долларлик олтин сотилганди. Яъни йиллик сотув қиймати 32,3 фоизга ўсган.

2025 йилда олтин савдосидан республика жами экспорт тушумларининг 29,3 фоизи келган.

Кейинги ўринда тушумларнинг 28,9 фоизини хизматлар таъминлаган. Йил давомида 9,7 миллиард доллардан ортиқ хизматлар экспорт қилинган (2024 йилда 7,5 миллиард доллар эди).

Ўз навбатида 2,9 миллиард долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар (бир йил олдин 2,2 миллиард доллар), 1,5 миллиард долларлик минерал ёқилғи, мойлаш материаллари (2024 йилда 1,3 миллиард долларлик) экспорти амалга оширилган. Шу билан бирга, хорижга 673,6 миллион долларлик нефть маҳсулотлари (ўсиш 18,6 фоиз), 628,8 миллион долларлик табиий газ (йиллик ўсиш 1,4 фоиз) сотилган. Сабзавотлар ва мевалар экспорти 38,6 фоизга ўсиб, 2,2 миллиард долларга етган.

Импорт таркиби

Ўзбекистон 2025 йилда энг кўп импорт қилган маҳсулотлар — машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари бўлган. Бир йил ичида мамлакатга 16 миллиард долларлик (йиллик ўсиш 18,1 фоиз) шундай товарлар келтирилган. Бу умумий импорт улушининг учдан бирига (33,8 фоиз) тенг. Ушбу таркибнинг 3,7 миллиард доллари енгил автомобиллар (ўсиш 10,4 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.

Хизматлар импорти 5,3 миллиард долларни (ўсиш 11,1 фоиз) ташкил этган. Мазкур тармоқ таркибида асосий улуш сафарлар (49 фоиз), транспорт хизматлари (23,7 фоиз), телекоммуникация, компьютер ва ахборот хизматлари (10,6 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.

Ўз навбатида озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар импорти 4,5 миллиард долларга (ўсиш 18,5 фоиз), кимёвий воситалари хариди 5,6 миллиард долларга етган (ўсиш (19,5 фоиз).

Мамлакат йил мобайнида 1,65 миллиард долларлик газ импорт қилган. Мазкур кўрсаткич 2024 йилдагидан 1,2 фоизга кам.

Автомобиллар учун бензин импорти 1,55 миллиард долларни ташкил этиб, йиллик ўсиш ҳажми 5,8 фоиз бўлган. Ўтган йили республикага хориждан 2 миллиард долларлик нефть маҳсулотлари(ўсиш 2,2 фоиз) харид қилинган.

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш муддати мартдан кейинга қолиши мумкин
Янгиликлар 15:33 · 12.03.2026
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш муддати мартдан кейинга қолиши мумкин
Энди электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик учун 15 суткагача қамалиш мумкин
Янгиликлар 10:59 · 12.03.2026
Энди электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик учун 15 суткагача қамалиш мумкин
Тошкентдаги уй-жойларнинг ўртача нархларини онлайн кузатиш имкони яратилади
Янгиликлар 10:04 · 12.03.2026
Тошкентдаги уй-жойларнинг ўртача нархларини онлайн кузатиш имкони яратилади
«Эл-юрт умиди» стипендиатлари мажбуриятини бажармаган тақдирда маблағлар ундирилади
Янгиликлар 15:26 · 11.03.2026
«Эл-юрт умиди» стипендиатлари мажбуриятини бажармаган тақдирда маблағлар ундирилади
Forbes дунёнинг энг бой инсонлар рўйхатини янгилади
Миллиардерлар, Янгиликлар 11:23 · 11.03.2026
Forbes дунёнинг энг бой инсонлар рўйхатини янгилади
Ўзбекистонда IT виза бериш учун янги талаблар белгиланди
Технология 8:59 · 11.03.2026
Ўзбекистонда IT виза бериш учун янги талаблар белгиланди