Ўзбекистонда депозит ставкалари сўнгги 4 йиллик минимумгача пасайди

11:06 · 30.04.2026

Банкларга мижозларга шикастланган банкнота бериш тақиқланди

10:02 · 30.04.2026

Миллий инвестиция жамғармаси Тошкент ва Лондонда IPO бошланганини эълон қилди

13:45 · 29.04.2026

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

10:56 · 29.04.2026

Ўзбекистонда банк карталари ва криптоҳамён маълумотларини бошқаларга берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

10:34 · 29.04.2026

Ўзбекистонда ўртача ойлик 7 млн сўмга яқинлашди

16:17 · 28.04.2026

Ўзбекистонда валюта операциялари қоидалари янгиланди

11:48 · 28.04.2026

Ўзбекистон уй-жой бозори эскроу ҳисобварақлар жорий этилиши арафасида рекордни янгилади

10:37 · 28.04.2026

Умумий овқатланиш соҳаси учун ҚҚС ноль ставкаси бўйича ҳали қарор қабул қилинмади — Солиқ қўмитаси

14:53 · 27.04.2026

Humo карталари бўйича SMS-хабарномалар нархи ўзгармайдиган бўлди

12:23 · 27.04.2026

Тошкентда кўчмас мулкка қилинган инвестиция ўзини қанчалик оқлайди?

10:47 · 27.04.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:54 · 25.04.2026

Президент туман банкирларини сунъий интеллектга ўқитиш бўйича топшириқ берди

16:23 · 24.04.2026

1 майдан Humo карталари бўйича SMS-хабарномалар нархи икки бараварга ошади

14:15 · 24.04.2026

Солиқ қўмитаси тадбиркорларни сохта электрон хатлардан огоҳлантирди

10:30 · 24.04.2026

Ўзбекистонга биринчи чоракдаги пул ўтказмалари 3,8 млрд долларгача ўсди

16:16 · 23.04.2026

Ўзбекистонда банклар энди карталардаги маблағларни «нолгача» ечиб ололмайди

11:40 · 23.04.2026

Уй-жойга муҳтож ёш оилаларга ипотека кредитлари ажратилади

9:55 · 23.04.2026

ХВЖ: Ўзбекистон олтин нархи ошишининг бюджет ва доллар курсига таъсирини чеклаши керак

Жамғарма давлат харажатларини тезкор ошириш инфляция ва айирбошлаш курсининг барқарорлигига хавф солиши мумкинлигини қайд этди. Шу билан бирга, иқтисодий ўсиш суръатлари ижобий баҳоланди.

ХВЖ: Ўзбекистон олтин нархи ошишининг бюджет ва доллар курсига таъсирини чеклаши керак

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Ўзбекистонга олтин нархи ошишининг бюджет харажатларига ва айирбошлаш курсига таъсирини чеклашни тавсия қилди. Бу ҳақда ХВЖнинг Ўзбекистонга миссияси якунлари бўйича баёнотда айтилади.

17−25 ноябрь кунлари ХВЖ ходимлари жамоаси Ўзбекистон расмий органлари билан учрашувлар ўтказиб, жорий иқтисодий вазият, ривожланиш истиқболлари ва иқтисодий сиёсатнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.

«Ўзбекистон иқтисодиёти юқори кўрсаткичларни намоён этишда давом этмоқда, ривожланиш истиқболлари эса риск ва имкониятлар мувозанати инобатга олинган ҳолда умуман олганда ижобий баҳоланмоқда. Бундай динамика ислоҳотларни илгари суриш, иқтисодий сиёсат чора-тадбирлари кун тартибини амалга ошириш ҳамда шокларга бардошлиликни ошириш учун буфер захираларини тўплашга қулай шароит яратади», — дейилади баёнотда.

Иқтисодиёт барқарор суръатларда ўсишда давом этмоқда

2025 йилнинг тўққиз ойида реал ЯИМ 7,6%га ошди, бу эса инвестициялар ҳажмининг юқорилиги ва уй хўжаликлари истеъмолининг ўсиши билан изоҳланади. Талаб жадал ортганига қарамай, умумий ва базавий инфляция суръатлари секинлашди ва октабр охирида мос равишда 7,8% ҳамда 6,6%ни ташкил этди.

Инфляциянинг секинлашиш сабаблари орасида ўтган йили энергия ресурслари учун маъмурий нархларни ошириш таъсирининг пасайиши, реал айирбошлаш курсининг мустаҳкамланиши ва пул-кредит сиёсатининг чекловчи хусусияти сақланиб қолаётгани қайд этилган.

Чакана секторда кредитлаш барқарор ўсмоқда: паст база таъсирини ҳисобга олган ҳолда, центабр ҳолатига кўра ўсиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23%ни ташкил этди. Корпоратив секторда эса кредитлаш суръатлари нисбатан мўътадил бўлди.

Жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги йилнинг биринчи ярмида сезиларли даражада қисқарди — бу олтин нархларининг юқорилиги, олтинга боғлиқ бўлмаган экспортнинг фаол ўсиши ва катта ҳажмдаги пул ўтказмалари билан боғлиқ. Октабр охирига келиб, халқаро захиралар потенциал импортнинг 12 ойига тенг даражада юқори кўрсаткичда сақланмоқда.

Ривожланиш истиқболлари асосан ижобий бўлиб қолмоқда, риск ва имкониятлар ўртасидаги мувозанат умуман олганда сақланиб турибди

ХВЖнинг прогнозларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти жорий ва келгуси йилларда мос равишда 7% ва 6%га ўсади, бу истеъмол ва инвестициялар барқарор ўсиши билан таъминланади. 2027 йил охирига келиб инфляция Марказий банкнинг 5%лик мақсад кўрсаткичига тушиши кутилмоқда.

Инфляция юқорилаш хавфи бюджетда режалаштирилганидан юқори бўлиб тушаётган даромадларни — жумладан олтиндан олинадиган даромадларни циклга мос тарзда кўпроқ сарфлаш амалиёти, шунингдек директив ва имтиёзли кредитлаш дастурларини кенгайтириш босими билан боғлиқ. Бу эса талаб юқори бўлган шароитда иқтисодиётнинг «қизиб кетиши»га олиб келиши мумкин. Ташқи омиллардан келиб чиқадиган рисклар орасида жаҳон иқтисодиётининг истиқболлари бўйича ноаниқлик, геосиёсий вазият ва хомашё нархларининг ўзгарувчанлиги қайд этилган.

Шу билан бирга, тузилмавий ислоҳотларни тезлаштириш, капитал оқимлари ва пул ўтказмалари ҳажмининг ортиши, шунингдек олтин нархларининг ўсиши прогнозларни яхшилаши мумкин.

Жамғарма қайд этишича, жадал иқтисодий ўсиш ва олтин нархларининг юқори даражада бўлиши барқарор ўсишни таъминлаш мақсадида макромолиявий барқарорликни қўллаб-қувватлаш, бардошлиликни ошириш ва ислоҳотларни илгари суриш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириш учун қулай фурсат яратади.

«Кутилганидан юқорироқ иқтисодий фаоллик ва олтин нархларининг ошиши натижасида бюджетга режадан ортиқ даромад тушган шароитда, давлат харажатларини шунга мос равишда кўпайтириш амалиётини кескин чеклаш ниҳоятда муҳимдир», — дейилади хабарда.

Ҳукумат консолидацияланган давлат бюджети тақчиллигини жорий йил ва 2026 йилда 3 фоизлик мақсадли даражада сақлаб қолишни режалаштирмоқда.

2025 йилдаги қўшимча даромадлар давлат харажатларини ошириш учун шарт-шароит яратди. ХВЖ эса келгусида бюджетда режалаштирилмаган қўшимча даромадлар ҳисобидан харажатларни кўпайтириш ташаббусларини чеклашни тавсия қилмоқда. Бу талаб томонидан келиб чиқадиган инфляцион босимни пасайтириш, реал айирбошлаш курсининг ортиқча мустаҳкамланишининг олдини олиш ва олтин нархлари тушган тақдирда кескин тузатишларга эҳтиёж юзага келиб, макроиқтисодий тебранишларни кучайтириш хавфини камайтиришга хизмат қилади. Шунингдек, бюджет учун буфер захираларини тўплаш имконини яратади.

Ўзбекистонда депозит ставкалари сўнгги 4 йиллик минимумгача пасайди
Янгиликлар 11:06 · 30.04.2026
Ўзбекистонда депозит ставкалари сўнгги 4 йиллик минимумгача пасайди
Банкларга мижозларга шикастланган банкнота бериш тақиқланди
Янгиликлар 10:02 · 30.04.2026
Банкларга мижозларга шикастланган банкнота бериш тақиқланди
Миллий инвестиция жамғармаси Тошкент ва Лондонда IPO бошланганини эълон қилди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 13:45 · 29.04.2026
Миллий инвестиция жамғармаси Тошкент ва Лондонда IPO бошланганини эълон қилди
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Янгиликлар 10:56 · 29.04.2026
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Ўзбекистонда банк карталари ва криптоҳамён маълумотларини бошқаларга берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Янгиликлар 10:34 · 29.04.2026
Ўзбекистонда банк карталари ва криптоҳамён маълумотларини бошқаларга берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Ўзбекистонда ўртача ойлик 7 млн сўмга яқинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 16:17 · 28.04.2026
Ўзбекистонда ўртача ойлик 7 млн сўмга яқинлашди