Ўзбекистонда ярим йилда кўчмас мулк савдоси 25 фоизга ошди

9:06 · 01.08.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

8:16 · 01.08.2026

Банкоматдаги муаммо учун жарима, бир қисми қопланадиган автокредитлар ва бепул бухгалтерия хизматлари. Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?

14:59 · 31.07.2026

Бюджет сўровларидаги асоссиз харажатлар қисқартирилади

11:59 · 31.07.2026

Ўзбекистонда аҳоли даромадлари ярим йилда 9,2 фоизга ўсди

10:15 · 31.07.2026

МБ банк омонатларига солиқ жорий этилиши бўйича таклифга муносабат билдирди

8:48 · 31.07.2026

Тошкентда 35 та бозор ва савдо комплекси сотувга чиқарилади (рўйхат)

17:22 · 30.07.2026

Банк омонатлари фоизларидан 5 фоизлик солиқ ундириш таклиф қилинмоқда

14:43 · 30.07.2026

Ўзбекистонда миллий тўлов свитчини 2027 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда

12:37 · 30.07.2026

Марказий банк Ўзбекистон иқтисодиётида «қизиб кетиш» аломатларини кузатди

10:20 · 30.07.2026

МБ: “Золотая Корона” орқали мигрантлар юборган пуллар фуқароларга одатдаги тартибда берилмоқда

15:13 · 29.07.2026

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

11:12 · 29.07.2026

Исломий банклар фаолиятини тартибга солувчи 10 та ҳужжат янгиланди

10:27 · 29.07.2026

Тошкент атрофида 1 млрд долларлик икки қаватли пулли айланма йўл қурилиши мумкин

9:07 · 29.07.2026

500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини паспортсиз харид қилиш мумкин бўлади

17:10 · 28.07.2026

«Уй-жой нархлари ошиши мумкин» — Адлия вазирлиги эскроу тизими жорий этилиши ҳақида

11:22 · 28.07.2026

Ўзбекистонда мансабдорларнинг ноқонуний қарори туфайли етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланди

10:31 · 28.07.2026

Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди

14:53 · 27.07.2026

Ўзбекистонда пиёзнинг эрта ҳосили сезиларли даражада кечикмоқда ва кутилганидан кам бўлиши мумкин

Январь ойидаги кутилмаган об-ҳаво ҳодисаларининг Марказий Осиё бошпиёз бозори учун оқибатлари 2022 йилги ҳосил захираларининг бир қисмини йўқотиши, кейинчалик нархларнинг кескин кўтарилиши ва ушбу маҳсулотнинг деярли барча мамлакатларга экспортига бир қатор тақиқлар қўйилиши билан чекланиб қолмайди

Ўзбекистонда пиёзнинг эрта ҳосили сезиларли даражада кечикмоқда ва кутилганидан кам бўлиши мумкин

Январь ойидаги кутилмаган об-ҳаво ҳодисаларининг Марказий Осиё бошпиёз бозори учун оқибатлари 2022 йилги ҳосил захираларининг бир қисмини йўқотиши, кейинчалик нархларнинг кескин кўтарилиши ва ушбу маҳсулотнинг деярли барча мамлакатларга экспортига бир қатор тақиқлар қўйилиши билан чекланиб қолмайди. EastFruit мутахассисларининг таъкидлашича, ғайритабиий совуқ об-ҳавонинг кузги пиёз ҳосилига таъсири айни кутилган натижа.

Бошпиёз етиштирувчилар ва соҳа экспертлари 2023 йилнинг биринчи ойида кузатилган ҳароратнинг меъёрдан пастлиги янги ҳосил — кузги пиёзнинг пишишига ҳам жиддий таъсир кўрсатганини маълум қилди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда 2022 йил август-сентябрь ойларида кузги пиёз экиладиган майдонлар сезиларли даражада кенгайганига қарамай, 2023 йил баҳорида ушбу маҳсулотнинг мамлакат ички бозорига етказиб бериш ҳажмини олдиндан айтиш қийин, чунки майдон бирлигидан олинадиган ҳосил ўтган йилга нисбатан паст.

Ўзбекистонда «август» деб аталадиган кузги пиёз август-сентябрь ойларида экилади. Одатда, жиддий об-ҳаво аномалиялари бўлмаса, бу эрта пиёзнинг ҳосили мамлакат ҳудудига қараб март ойининг учинчи ўн кунлигида — келгуси йилнинг апрель ойининг биринчи ўн кунлигида йиғиб олинади. Аммо 2022/2023 йилги мавсумда январь ойидаги аномал совуқ кузги пиёзнинг пишиш вақтига ўз таъсирини кўрсатди.

Фермерларнинг фикрига кўра, январь совуғи август-сентябрдан январгача ҳосил бўлган пиёз куртакларини бутунлай йўқ қилган. Янги куртаклар пайдо бўлиши ва уларнинг ривожланиши учун кўпроқ вақт керак бўлади ва бу, ўз навбатида, пиёзнинг пишиш вақтининг, тахминан, 10-15 кунга кўпайишига олиб келади. Шунга кўра, кузги пиёз йиғим-терими ҳам айнан 2023 йилнинг баҳорига тўғри келади.

VESAGRO МЧЖ консалтинг компанияси раҳбари Ўрмонали Усмоновнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда 2022 йил август-сентябрь ойларида кузги пиёз етиштириш майдонлари 2021 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб учдан бир қисмга ошди. Мутахассиснинг сўзларига кўра, 2022 йил август-сентябрь ойларида Тожикистон ва Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош вилоятларида эрта кузги пиёз экиладиган майдонларнинг кўпайиши, тахминан, бир хил бўлиши тахмин қилинмоқда. Бироқ пиёз экиладиган майдонлар сезиларли даражада кенгайганига қарамай, уни 2023 йил баҳорида бозорга етказиб бериш ҳажми ва экспорт учун мавжуд ҳажмлар мавҳум бўлиб қолмоқда.

«2022 йил август-сентябрь ойларида кузги пиёз экиладиган майдонларнинг бундай сезиларли даражада кенгайиши 2023 йил баҳорида эрта пиёз етказиб беришнинг мутаносиб равишда ошишини англатмайди. Бунинг сабаби январь аёзларининг ‘август’ пиёзининг ҳосилига салбий таъсиридир. Натижада 2023 йилнинг баҳорида эрта пиёзнинг гектари бўйича ҳосилдорлик ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада паст бўлиши мумкин. Барча кутилмалар бир ойдан кейин маълум бўлади ва 2023 йилнинг март ойида эрта пиёз экинларига январь ойининг совуқ ҳавоси таъсири оқибатларини тахминий ҳисоблаш мумкин бўлади», — дея тушунтирди Урмонали Усмонов.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги бир ой ичида Туркманистондан ташқари деярли барча Марказий Осиё давлатлари ички бозорда нархларни барқарорлаштириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида пиёз экспортига вақтинчалик чекловлар жорий қилган. Шу билан бирга, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистондан экспортга қўйилган тақиқ 2023 йил апрель ойи охиригача амал қилади, Тожикистонда пиёз экспортига қўйилган тақиқ муддати эълон қилинмаган.

Таъкидлаш жоизки, минтақадаги бешта давлатдан учтаси йирик пиёз экспортчиси ҳисобланади: Ўзбекистон йилига 200 минг тоннадан ортиқ пиёз, Қозоғистон 100 минг тонна, Тожикистон 80-95 минг тонна пиёз экспорт қилади.

Ўзбекистонда ярим йилда кўчмас мулк савдоси 25 фоизга ошди
Янгиликлар 9:06 · 01.08.2026
Ўзбекистонда ярим йилда кўчмас мулк савдоси 25 фоизга ошди
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 8:16 · 01.08.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Банкоматдаги муаммо учун жарима, бир қисми қопланадиган автокредитлар ва бепул бухгалтерия хизматлари. Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар 14:59 · 31.07.2026
Банкоматдаги муаммо учун жарима, бир қисми қопланадиган автокредитлар ва бепул бухгалтерия хизматлари. Ўзбекистонда 1 августдан нималар ўзгаради?
Бюджет сўровларидаги асоссиз харажатлар қисқартирилади
Молия, Янгиликлар 11:59 · 31.07.2026
Бюджет сўровларидаги асоссиз харажатлар қисқартирилади
Ўзбекистонда аҳоли даромадлари ярим йилда 9,2 фоизга ўсди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 10:15 · 31.07.2026
Ўзбекистонда аҳоли даромадлари ярим йилда 9,2 фоизга ўсди
МБ банк омонатларига солиқ жорий этилиши бўйича таклифга муносабат билдирди
Янгиликлар 8:48 · 31.07.2026
МБ банк омонатларига солиқ жорий этилиши бўйича таклифга муносабат билдирди