Марказий банк Ўзбекистон иқтисодиётида «қизиб кетиш» аломатларини кузатди

10:20 · 30.07.2026

МБ: “Золотая Корона” орқали мигрантлар юборган пуллар фуқароларга одатдаги тартибда берилмоқда

15:13 · 29.07.2026

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

11:12 · 29.07.2026

Исломий банклар фаолиятини тартибга солувчи 10 та ҳужжат янгиланди

10:27 · 29.07.2026

Тошкент атрофида 1 млрд долларлик икки қаватли пулли айланма йўл қурилиши мумкин

9:07 · 29.07.2026

500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини паспортсиз харид қилиш мумкин бўлади

17:10 · 28.07.2026

«Уй-жой нархлари ошиши мумкин» — Адлия вазирлиги эскроу тизими жорий этилиши ҳақида

11:22 · 28.07.2026

Ўзбекистонда мансабдорларнинг ноқонуний қарори туфайли етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланди

10:31 · 28.07.2026

Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди

14:53 · 27.07.2026

Ўзбекистонда банклар ярим йилда қанча соф фойда кўргани очиқланди

11:37 · 27.07.2026

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 млн сўмдан ошди

9:48 · 27.07.2026

Аҳолининг банклардан қарздорлиги бир йилда 39 трлн сўмга ортди

8:44 · 27.07.2026

Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди

11:16 · 25.07.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:26 · 25.07.2026

Тошкентдаги Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланади

15:47 · 24.07.2026

Уй-жой субсидияси учун аризалар қабули 27 июль куни бошланади

11:46 · 24.07.2026

Ўзбекистонда аҳоли ярим йилда банкларга 12,3 млрд доллар сотди

10:18 · 24.07.2026

Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин

13:58 · 23.07.2026

Нақд пулсиз инқилоб: Visa асосчиси кредит карталар саноатини қандай ўзгартирди?

Банк карталари – бизнинг кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган. Кредит ёки дебет карталари деярли ҳар бир инсонда бор. Аммо уларнинг илк прототиплари қачон ва қандай пайдо бўлган? Банк карталарини чиқариш ғояси кимга тегишли?

Нақд пулсиз инқилоб: Visa асосчиси кредит карталар саноатини қандай ўзгартирди?

Халқаро бизнес журнали Lindeal Visa тарихини ўрганиб, ушбу саволларга жавоб топди. Шунингдек, ушбу тўлов тизимининг муваффақият сири нимада эканини аниқлашга ҳаракат қилди.

Мақолада Visa компаниясининг сўнгги ютуқлари бўйича статистик маълумотлар жамланган, ҳозирда чиқарилаётган карталар ҳақида батафсил маълумот берилган ҳамда компаниянинг бутун ривожланиш тарихи давомида юз берган муҳим воқеалар ёритилган.

Visa Inc. – халқаро тўлов тизими ва транзакция хизматларини кўрсатувчи трансмиллий компания. Visa халқаро тўлов тизими VISA International Service Association номи остида фаолият юритади. У Америкадаги Visa Inc. (бренд ва технологиялар) ҳамда Европадаги Visa Europe Services Inc. (европалик банклар томонидан бошқарилади) компанияларидан ташкил топган.

Шунингдек, VisaNet деб номланган глобал инноватив процессинг тармоғи мавжуд бўлиб, у ҳар сонияда 65 000 транзакцияни қайта ишлаш қобилиятига эга.

Банк карталарининг тарихи 1958 йилда бошланган. Ўша йили Bank of America хусусий бизнес ва жисмоний шахслар учун илк электрон кредит картасини тақдим этади. Янги тўлов тизими жуда тез оммалашди ва обрўли тўлов воситасига айланади. Шунинг учун карталарни тўлиқ хизмат кўрсатиш ва бошқа банкларга уларни чиқариш учун лицензия бериш билан шуғулланадиган алоҳида сервис ташкилотига эҳтиёж пайдо бўлади. Bank of America Service Corporation айнан шу мақсадда тузилади.

Бироқ тез орада бу ном халқаро миқёсда унчалик ҳам омадли танлов эмаслиги аён бўлади. Сабаби, Вьетнам уруши туфайли АҚШнинг дунёдаги нуфузи пасайган, ривожланган мамлакатларнинг бизнес доиралари эса янги тўлов тизимига ишонч билдирмасдан, ўзларининг миллий банк хизматларидан фойдаланишда давом этарди.

Мана шу пайт саҳнага Ди Хок чиқади. У ўша вақтда Сиэтлдаги кичик банклардан бирида вице-президентнинг ёрдамчиси лавозимида ишлаётган эди. Унинг инқилобий ғоялари туфайли бугунги кунда бутун дунё Visa ҳақида билади.

Муваффақият тамойили: сирли Ди Хок ва Chaordic

Ди Хокнинг ноанъанавий ёндашуви, аввало, унинг ҳам бизнес, ҳам фалсафани бирдек яхши тушунишидан келиб чиққан. У ҳар қандай иерархик тизимлар охир-оқибат таназзулга учрашини яхши англарди. Шунинг учун мутлақо янги тўлов тармоғини таклиф қилади — у ҳамма учун тенг имконият яратадиган, муҳим масалаларни биргаликда ҳал қилишга хизмат қиладиган тузилма бўлиши керак эди.

Visa тўлов тизими инсон организмига ўхшатиб яратилган. Бизнинг танамизда ҳеч қандай ортиқча аъзо йўқ — ҳаммаси бирдек муҳим. Агар ташқи зарарли таъсир бўлмаса, бундай организм чекланмаган муддатга фаолият юритиши мумкин. Худди шундай, банклар ўртасида тенг ҳуқуқли муносабатларга асосланган тўлов тизими ҳам узлуксиз ишлашга қодир.

Ди Хок томонидан ишлаб чиқилган бу схема Chaordic деб номланди — бу «хаос + тартиб» тушунчаларидан келиб чиққан. Бундай тизим ўзини ўзи бошқаради, осон мослаша олади, ички назоратга эга бўлади, лекин ҳеч қандай иштирокчи ёки орган мутлақ ҳокимиятга эга бўлмайди.

Кейинги муҳим қадам — бюрократия ва штаб-квартиранинг тўлиқ назоратини йўқ қилиш бўлган. Бунинг ўринга, ҳар бир жойдаги қарор қабул қилиш эркинлиги тамойили жорий этилади. Бу ғоя шу қадар муваффақиятли бўладики, ҳозирги кунда ҳам етакчи молиявий тузилмалар унга амал қилади.

Ди Хок Visa номини ўйлаб топади. У бутун дунёда бир хил маънони англатадиган, осон талаффуз қилинадиган ва график жиҳатдан ёрқин ифодаланадиган бренд яратишни мақсад қилганди. Шу тариқа Visa дунёга келган.

Visa – глобал U-Commerce’нинг асосчиси

Visa дунё миқёсида универсал тижорат тизимини (u-commerce) шакллантиришга туртки берган. Бу тизим вақт, жой ёки тўлов усулидан қатъи назар, транзакцияларни амалга ошириш имконини яратди. Бугунги кунда айнан шу тизим туфайли 24/7 режимида банк карталари орқали тўлов терминалларида ва онлайн савдоларда тўловларни амалга ошириш мумкин.

Visa’нинг асосий статистик кўрсаткичлари:

  • Карталар бўйича умумий айланма — 8,3 триллион доллар;
  • Карталар сони — 3,4 миллиард;
  • Қўллаб-қувватловчи молиявий ташкилотлар — 15 мингта;
  • Савдо нуқталари — 53,9 миллионта;
  • Тарқалиш географияси — 200 та давлат;
  • Бозордаги капитализацияси — 479 миллиард доллар;
  • Ўз капитали — 37,6 миллиард доллар;
  • Айланма маблағлари — 24,1 миллиард доллар;
  • Соф даромади — 12,3 миллиард доллар.

Visa дунё бўйлаб фаолият юритади:

  • Шимолий Америка — АҚШ, Канада;
  • Осиё-Тинч океани минтақаси — Австралия, Янги Зеландия;
  • Европа — Ғарбий, Марказий ва Шарқий Европа давлатлари;
  • Яқин Шарқ ва Африка;
  • Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси давлатлари.

Visa’нинг энг йирик акциядорлари:

  • The Vanguard Group (6,7 фоиз) – хусусий инвестиция компанияси;
  • BlackRock (6,1 фоиз) – халқаро инвестиция компанияси;
  • FMR (Fidelity Investments) (4,7 фоиз) – АҚШ молиявий холдинги;
  • Rowe Price (4,7 фоиз) – глобал инвестиция холдинги;
  • State Street Corporation (4,5 фоиз) – депозитарий ва инвестиция холдинги.

Visa’нинг асосий рақобатчилари (2022-йил):

  • MasterCard (АҚШ);
  • UnionPay (Хитой);
  • RuPay (Ҳиндистон);
  • JCB (Япония);
  • «Мир» (Россия).

Visa’нинг тарихида ягона йирик жанжал 2010-йилда Wikileaks билан боғлиқ ҳолат бўлди. Visa Europe Wikileaks фаолиятининг қонунийлигини текширишни талаб қилади. Асосий эътибор Wikileaks’га юборилган хайрия маблағлари қонунийми-йўқми, шу масалага қаратилган эди. Бу тўловларни DataCall компанияси амалга оширган ва Visa’нинг босимига қарши судга мурожаат қилишини айтган.

Ҳодисага “Анонимус” хакерлари қўшилиб, visa.com сайтини “қулатади”. Натижада Visa мустақил аудитор жалб қилади ва текширув натижаларига кўра, Wikileaks’га тўловлар қонуний эканлиги аниқланади. Аммо Visa Europe бу натижаларни тан олмайди ва ўз текширувини ўтказиш учун 2,5 йил давомида Wikileaks’га тўловларни блоклаб қўйади.

Бу масала БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарига етиб боради. Исландия суди 2013-йилда Visa Europe’ни 6000 доллар жаримага тортади ва Wikileaks’га ҳар йили 2,5 миллион доллар товон тўлаш ҳақида қарор чиқаради. Суд қарорини июль 2013-йилда ижро этилган ва Wikileaks тўловлари Исландиянинг Valitor тўлов процессори орқали қайта тикланган.

Марказий банк Ўзбекистон иқтисодиётида «қизиб кетиш» аломатларини кузатди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 10:20 · 30.07.2026
Марказий банк Ўзбекистон иқтисодиётида «қизиб кетиш» аломатларини кузатди
МБ: “Золотая Корона” орқали мигрантлар юборган пуллар фуқароларга одатдаги тартибда берилмоқда
Янгиликлар 15:13 · 29.07.2026
МБ: “Золотая Корона” орқали мигрантлар юборган пуллар фуқароларга одатдаги тартибда берилмоқда
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Янгиликлар 11:12 · 29.07.2026
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Исломий банклар фаолиятини тартибга солувчи 10 та ҳужжат янгиланди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 10:27 · 29.07.2026
Исломий банклар фаолиятини тартибга солувчи 10 та ҳужжат янгиланди
Тошкент атрофида 1 млрд долларлик икки қаватли пулли айланма йўл қурилиши мумкин
Янгиликлар 9:07 · 29.07.2026
Тошкент атрофида 1 млрд долларлик икки қаватли пулли айланма йўл қурилиши мумкин
500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини паспортсиз харид қилиш мумкин бўлади
Янгиликлар 17:10 · 28.07.2026
500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини паспортсиз харид қилиш мумкин бўлади