Аҳолини рўйхатга олиш: Нега муҳим ва қандай ўтади?

8:34 · 06.12.2025

Россия Марказий банки хорижга пул ўтказмалари бўйича чекловларни бекор қилади

17:33 · 05.12.2025

Алишер Темиров GHWP’нинг Регулятор органлари бўйича раис ўринбосари лавозимига сайланди

13:51 · 05.12.2025

Робин Зенг — дунёдаги энг катта батарея империясини қурган қишлоқ боласи

11:18 · 05.12.2025

Ўзбекистонда болаларга банк карталарини очишда муаммолар юзага келяптими?

16:05 · 04.12.2025

Wildberries Ўзбекистонда 142 млн долларлик йирик логистика марказини очади

12:31 · 04.12.2025

Ўзбекистон олтиннинг энг йирик харидорларидан бири бўлди

17:56 · 03.12.2025

ҚҚС тушумларининг бир қисмини ҳудудлар бюджетига ўтказилиши мумкин

15:12 · 03.12.2025

Ўзбекистоннинг узоқ муддатли кредит рейтинглари яхшиланди

11:20 · 03.12.2025

Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллалар 2 млрд сўмгача рағбатлантирилади

12:00 · 02.12.2025

Манбалар: “Humans” қарзлари бўйича вазият кутилганидан оғирроқ

10:52 · 02.12.2025

Ўзбекистонликлар тўлаётган солиқлари нималарга сарфланаётганини кузатиши мумкин бўлади

9:04 · 02.12.2025

Ўзбекистонда инфляция кетма-кет иккинчи ой кўп йиллик энг паст кўрсаткични янгилади

15:24 · 01.12.2025

Ўзбекистонликларга маош оладиган банкни танлаш ҳуқуқи берилади

11:08 · 01.12.2025

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақаларни оширишга қанча пул ажратилади?

10:12 · 01.12.2025

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 44 млрд долларга яқинлашди

9:08 · 01.12.2025

Ўзбекистонда кўчмас мулк ва автотранспорт учун ижара тўлови энг кам ставкалари оширилиши мумкин

14:03 · 28.11.2025

Марказий банк ҳузурида стартап лойиҳаларни молиялаштирадиган венчур фонд ташкил этилади

11:03 · 28.11.2025

Қандай қилиб собиқ трейдерлар CoreWeave булутли стартапи орқали миллиардерга айланди?

Ётти йил аввал уч нафар брокер компания тузиб, Nvidia график процессорларидан фойдаланган ҳолда маълумотларни қайта ишлаш марказларини ташкил этади — бу улар сунъий интеллектуал технологиялар учун талабнинг кескин ўсишини олдиндан сезганидан далолат беради.

Қандай қилиб собиқ трейдерлар CoreWeave булутли стартапи орқали миллиардерга айланди?

Бугун CoreWeave номли булутли ҳисоблаш хизматларини тақдим этувчи компания сунъий интеллект соҳасидаги энг истиқболли стартаплардан бири сифатида эътироф этилмоқда ва унинг асосчилари миллиардерларга айланган.

Forbes USA’нинг баҳолашига кўра, CoreWeave стартапининг асосчилари — Майкл Интрейтор, Брайан Вентуро ва Брэннин Макби, шунингдек, директорлар кенгаши аъзоси Жек Коджен миллиардерлар сафидан жой олган.

Компания бош директори Майкл Интрейтор 15 фоиз, стратегия бўйича директор Брайан Вентуро — 9 фоиз, бизнесни ривожлантириш бўйича директор Брэннин Макби — 7 фоиз улушга эга, Жек Коджен эса 5 фоиз акцияга эгалик қилади. CoreWeave ҳали компаниянинг бозор қийматини расман эълон қилмаган, аммо 2024 йил октябрь ойида бўлиб ўтган хусусий акциялар савдосига қараганда, ўша пайтдаги умумий баҳоси тахминан 20 миллиард доллар атрофида бўлган. Бу эса тўрталовининг улуши ҳар бири учун 1 миллиард доллардан ортиқ эканини англатади.

Бундан ташқари, улар одатда IPO олдидан асосчилар томонидан сотиладиган улушдан кўпроқ акцияларни аллақачон пуллашга улгурган: 2023–2024 йилларда хусусий келишувлар орқали уч асосчи ва Коджен ҳар бири 150 миллион доллардан ортиқ (солиқдан олдин) қийматдаги CoreWeave активларини сотган.

Ҳозирги пайтда Интрейторнинг бойлиги 3,1 миллиард доллар, Вентуроники — 2 миллиард доллар, Макбиники — 1,5 миллиард доллар, Кодженники эса 1,2 миллиард доллар деб баҳоланмоқда.

Сунъий интеллект соҳасида етакчи компанияга айланадиган бизнесни яратиш ғояси бундан етти йил олдин уч асосчининг хаёлига ҳам келмаган. 2017 йилда уч нафар брокер Atlantic Crypto номли янги компаниялари учун Nvidia микрочипларидан иборат йирик миқдорда ускуналарни жамлаб, криптовалюта майнингини йўлга қўйишни мақсад қилган эди.

Орадан икки йил ўтиб, компанияга CoreWeave деб номи берилади ва бизнес модели қайта кўриб чиқилиб, асосий эътиборни маълумотлар марказларини қуриш ҳамда график процессорлар билан жиҳозланган серверлари етарли бўлмаган компанияларга ҳисоблаш қувватларини сотишга қаратди. Бу — электрон микросхемалардан ташкил топган махсус маълумот сақлаш тизимидир.

2022 йилда OpenAI ўзининг ChatGPT нейротармоғини тақдим этгандан сўнг сунъий интеллектга бўлган қизиқиш кескин ошди. Шу пайтдан бошлаб, CoreWeave’нинг мижозлари орасида сунъий интеллект соҳасида фаолият юритаётган компаниялар кўпая бошлади.

Стартапнинг сўнгги ҳужжатларига кўра, ҳозирда CoreWeave’нинг энг йирик харидорлари қуйидаги корпорациялар ҳисобланади: Microsoft, IBM, Meta, Nvidia, шунингдек, миллиардлаб доллар капитализацияга эга бўлган сунъий интеллект лабораториялар — Cohere ва Mistral.

CoreWeave компанияси асосчиларининг миллиардерга айланишига сабаблардан бири — унинг жуда юқори капитализацияси бўлди. Бизнеснинг катта қиймати туфайли, унинг яқинлашиб келаётган IPO (биржа орқали акциялар жойлаштириш) жараёни 2022 йилда фонд бозорида секинлашув кузатилганидан бери энг йирик оммавий чиқишлардан бирига айланиши мумкин.

Бундан ташқари, компания раҳбарлари ўз қўлларида етарлича акциялар улушини сақлаб қолишга муваффақ бўлган, чунки улар аксарият IT-компаниялар каби ташқи сармояларга унчалик таянмаган. Биржа аризасига кўра, CoreWeave 12 та сармоя жалб қилиш босқичида жами 14,5 миллиард доллар жамғарган, бироқ ушбу маблағнинг катта қисми — учдан икки қисмидан зиёди — кредит шаклида берилган.

Масалан, охирги йирик молиялаштириш босқичида компания 7,6 миллиард доллар миқдоридаги қарз маблағларини жалб этган. Бу маблағларнинг катта қисми CoreWeave’нинг илк ва асосий сармоядори Magnetar ва йирик инвестиция фонди Blackstone томонидан тақдим этилган. IPO учун тайёрланган ҳужжатларга кўра, бу «тарихдаги энг йирик хусусий кредитлардан бири» бўлган.

Компаниянинг яна бир қизиқарли сармоядори — миллиардер Лекс Векснер. У ўз бойлигини Victoria’s Secret бренди орқали орттирган, 2020 йили эса унинг бош компанияси L Brands’ни, жинсий зўравонликда айбланган Жеффри Эпштейн билан боғлиқ можаролар ортидан  тарк этган. Векснер тарихдаги энг йирик яримўтказгичлар лойиҳаларида ҳам муҳим роль ўйнаган. Ҳозирда у фарзандлари ва набиралари учун ташкил этилган Linden West номли траст фонди орқали CoreWeave устав капиталида 4,4 фоиз улушга эга.

CoreWeave стартапи олдида катта молиявий ресурсларга эга рақиблар турибди — айниқса, Microsoft’нинг Azure ва Amazon Web Services каби булутли хизмат провайдерлари. Бундан ташқари, компаниянинг келажаги ҳозирча бир мижоз — Microsoft компаниясига кучли боғланган. 2024 йилда CoreWeave’нинг барча даромадларининг 60 фоиздан ортиғи айнан шу корпорациядан келган.

Microsoft CoreWeave хизматларидан фойдаланишга қарор қилгани сабаби — ўз мижозлари учун етарлича график процессор қувватини таъминлай олмаслигида. The Information’нинг маълумотига кўра, 2030 йилгача Microsoft CoreWeave серверларига 10 миллиард доллар сарфлашни режалаштирмоқда.

Бироқ, Microsoft бош директори Сатья Наделла 2024 йил декабридаги BG2 подкастида шундай деган: CoreWeave каби ташқи ҳисоблаш ва сақлаш қулайликлари — “бир марталик ечим” холос. Унинг сўзларига кўра, Microsoft’нинг ўз булутли платформаси Azure мижозлар талабини қондириш имкониятларини ошириш устида фаол иш олиб бормоқда.

Бошқача айтганда, CoreWeave ҳозирча Microsoft’нинг график процессорларга бўлган эҳтиёжини қоплашда ёрдамчи рол ўйнаётган бўлса-да, узоқ муддатда Microsoft ўз инфратузилмасини кучайтириш орқали бундай ташқи провайдерларга боғлиқликни камайтиришни кўзламоқда. Бу эса CoreWeave учун бизнес хавфларидан бири бўлиб қолади.

Аҳолини рўйхатга олиш: Нега муҳим ва қандай ўтади?
Янгиликлар 8:34 · 06.12.2025
Аҳолини рўйхатга олиш: Нега муҳим ва қандай ўтади?
Россия Марказий банки хорижга пул ўтказмалари бўйича чекловларни бекор қилади
Янгиликлар 17:33 · 05.12.2025
Россия Марказий банки хорижга пул ўтказмалари бўйича чекловларни бекор қилади
Алишер Темиров GHWP’нинг Регулятор органлари бўйича раис ўринбосари лавозимига сайланди
Янгиликлар 13:51 · 05.12.2025
Алишер Темиров GHWP’нинг Регулятор органлари бўйича раис ўринбосари лавозимига сайланди
Робин Зенг — дунёдаги энг катта батарея империясини қурган қишлоқ боласи
Миллиардерлар, Янгиликлар 11:18 · 05.12.2025
Робин Зенг — дунёдаги энг катта батарея империясини қурган қишлоқ боласи
Ўзбекистонда болаларга банк карталарини очишда муаммолар юзага келяптими?
Янгиликлар 16:05 · 04.12.2025
Ўзбекистонда болаларга банк карталарини очишда муаммолар юзага келяптими?
Wildberries Ўзбекистонда 142 млн долларлик йирик логистика марказини очади
Янгиликлар 12:31 · 04.12.2025
Wildberries Ўзбекистонда 142 млн долларлик йирик логистика марказини очади