Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш режалаштирилмоқда

15:45 · 10.09.2025

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси мўтадиль даражада ортмоқда

11:37 · 10.09.2025

«Энг хавфли ҳисобварақ-фактураларни қизил қилиб кўрсатиб қўямиз» — Шерзод Кудбиев

17:44 · 09.09.2025

Вилоятларда Ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек ва Ибн Сино мактаблари филиаллари ташкил этилади

14:39 · 09.09.2025

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари тарихда илк бор 50 млрд доллардан ошди

10:58 · 09.09.2025

Ўзбекистонда август ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси маълум қилинди

16:25 · 08.09.2025

Тошкент бозорларидаги арзонлаштирилган ярмаркалар камералар орқали назорат қилинади

12:26 · 08.09.2025

Электрон ҳисоб-фактураларда рискларни баҳоловчи тизим ишга туширилмоқда

10:41 · 08.09.2025

Ўзбекистонда исмни машинага рақам қилиб қўйиш мумкин бўлади

14:12 · 06.09.2025

Сёрфингдан миллиардерликка: Ник Вудманнинг GoPro орқали эришган муваффақият ҳикояси

12:33 · 05.09.2025

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида уй-жой нархларининг арзонлашиши тезлашди

11:11 · 05.09.2025

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҚҚС нол ставкага туширилади

10:02 · 05.09.2025

Автомобиллар нархларини «мақбуллаштириш ва тартибга солиш» бўйича таклифлар ишлаб чиқилади

17:54 · 04.09.2025

«Пойтахт банк»ка янги бошқарув раиси вазифасини бажарувчи тайинланди

14:21 · 04.09.2025

Банкларда кредит ажратиш бўйича коррупция хавфи юқорилиги маълум қилинди

10:38 · 04.09.2025

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 43,4 млрд долларга етди

17:15 · 03.09.2025

Олтин нархи биринчи марта 3600 доллардан ошди

15:11 · 03.09.2025

Ўзбекистонда уй-жойни ҚҚС билан харид қилишда кешбэк жорий этилиши мумкин

9:07 · 03.09.2025

Вилоятларда Ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек ва Ибн Сино мактаблари филиаллари ташкил этилади

Энди уларнинг барчаси ҳудудлардаги техника олийгоҳларига номма-ном бириктирилади. Яхши натижага эришган битирувчилар ушбу олийгоҳларнинг 2-курсига қабул қилинади.

Вилоятларда Ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек ва Ибн Сино мактаблари филиаллари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотлар ижроси ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

“Иқтисодиёт ривожланиши, юртимиз ва фарзандларимиз келажаги фақат ва фақат таълим ва муаллимга боғлиқ. Сизлар билан иш бошлаган биринчи кундан айтаман: таълим, таълим, таълим, муаллим, муаллим, муаллим”, – деди давлат раҳбари.

Ўқитувчига муносиб шароит яратиш, боғча, мактаб қуриш, жиҳозлаш, четдан мутахассис олиб келиш, замонавий дарслик ва ўқув дастурларини жорий қилиш бўйича жуда кўп шароитлар яратилгани ва бу яна давом эттирилиши таъкидланди.

“Лекин ҳар бир туман, вилоят ҳокими, биз фарзандларимизни ишониб топширган боғча, мактаб, техникум, олийгоҳ раҳбарлари бир ҳақиқатни аниқ билиши зарур.

Одамларимиз яхши яшаши учун иқтисодиётимиз кучли бўлиши керак! Бунинг учун янги товар, янги хизмат, янги технология керак! Сифатли таълим тизими орқалигина буларга эриша оламиз! Бошқа йўлимиз йўқ!

Шу ҳақиқатни англаб, ҳар куни ўзини қийнаб ишлаган раҳбарнинг туманида, боғчаси, мактаби, техникуми, олийгоҳида албатта ўзгариш ва натижа бўлади!”, – деди Президент.

Йиғилишда жалб қилинаётган инвестицияларга, янги очилаётган корхоналарга яраша муносиб кадр ҳам тайёрланиши лозимлиги қайд этилди.

Ўтган даврда ўқитувчиларнинг ойлигига қўшимча 10 дан зиёд устамалар жорий қилинди.

“Эътибор беринг, бугун ўз устида ишлаган 60 мингдан ортиқ ўқитувчи 10-12 миллион сўм маош оляпти. Бу қачон бўлган?” – деди Президент.

Жорий ойдан бошлаб мактаб директорлари, боғча мудиралари ва уларнинг ўринбосарлари ойлиги ҳам 10 миллион сўмдан ошди. Янги баҳолаш тизимига ўтган 1,5 минг мактабнинг 300 таси ижобий натижа кўрсатгани учун бутун жамоаси 40 фоизгача устама олади.

“Мен халқимизга вақти келиб ўқитувчиларнинг маошини минг долларга етказамиз деган гапларим мана уч йил ичида ҳақиқатга айланди”, – деди давлатимиз раҳбари.

Жорий йил бошидан халқаро фан олимпиадаларида ўқувчиларимиз 195 та медални қўлга киритди. Уларга оширилган ставкада жами 10 миллиард сўм, мураббий ўқитувчиларига эса 3,5 миллиард сўм пул мукофоти берилади.

Хорижий тил эгалари жалб қилинган 1 мингдан зиёд мактабда тил бўйича сертификат олган ўқувчилар сони бир йилда 2,5 баробар кўпайди.

“Тўғри, мактабгача ва мактаб таълимида ўзгаришлар бўляпти, дастурлар ишлаяпти, натижалар бор. Лекин касб-ҳунар ва олий таълимга масъул мутасаддилар ҳалигача таълимдаги ислоҳотлар мазмунини тўлиқ тушуниб етгани йўқ”, – деди давлат раҳбари.

Шу боис, олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг барча ўринбосарлари – биринчи ўринбосар Шохруҳ Далиев, ўринбосарлар Отабек Маҳкамов ва Сарвархон Бузрукхонов ишдан олингани эълон қилинди.

Шунингдек, Президент фармони ва қарори билан Президент Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори Адхам Худайкулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори Шароф Ражаббаев лавозимидан озод этилди.

Эндиликда мактабгача ва мактаб таълими ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазирлари, уларнинг ўринбосарлари, ҳокимлар превентив ва проактив ишлашга ўтиб, таълимнинг барча йўналишларида катта ўзгариш қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Жорий йилда боғча ўринларини қўшимча 182 мингтага кўпайтириш режалаштирилган. Уларнинг 82 минги янги боғчалар ҳиссасига тўғри келади.

Туманлар ҳокимлари қолган ўринлар нима ҳисобидан яратилишини ўйламаётгани танқид қилинди. Мисол учун, 118 та боғчадаги 255 та хона таъмирга муҳтож бўлгани учун бўш турибди. Ёки жойларда 8 та боғчани қуриш ва таъмирлаш 2-3 йилдан бери чўзилмоқда.

Чимбой, Ғаллаорол, Қизириқ, Бойсундаги 1 тадан боғча ҳали таъмирдан чиқмаган. Деҳқонобод, Сариосиё, Бўстонлиқ, Нурафшонда 1 тадан янги боғча қурилиши якунланмаган.

Вилоят ва туманлар ҳокимларига 118 та боғчадаги хоналарни таъмирлаб жиҳозлашга, яна 8 та боғчани тўлиқ ишга туширишга 1 ноябргача муҳлат берилди, акс ҳолда тегишли чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда 80 та туманда боғча очиш учун имтиёзлар эълон қилинди.

Ушбу механизмдан унумли фойдаланиб, боғча ўринларини кўпайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Қашқадарёнинг барча туманларида хусусий сектор ва чет эллик ҳамкорлар билан икки йил ичида боғча ва мактаб ўрни 3 баробар ошган. Вилоят ҳокимларига бу тажрибани ўрганиш топширилди.

Умуман, ҳар бир туманда боғча қамрови 80 фоиздан кам бўлмаслиги шартлиги белгиланди. Бунинг учун вилоят ва туман ҳокимлари олдига бўш ерларни топиб, аукционга чиқариш, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда қайси мактаб ва боғчада бўш жой бўлса, боғча қуриш режасини белгилаш вазифаси қўйилди.

Мутасаддиларга бўш ерларда боғча ташкил этиш бўйича хусусий шериклик ёки сармоя киритиш шарти билан уч йиллик дастур қабул қилиш, янги хусусий боғчаларга субсидия бериш, тарбиячилар маошини қисман қоплаш тартибини жорий қилиш топширилди.

Бир йилда 2 мингта кўп қаватли уй қурилмоқда, уларнинг тўртдан бири – “Янги Ўзбекистон” массивларида.

Бундай массивларда уйларнинг биринчи қаватида 100 ўринли хусусий боғча очиш бўйича Бектемир ва Янгиҳаёт туманларида тажриба бор.

Буни барча туман ва шаҳар ҳокимлари ўз ҳудудида қилиши кераклиги таъкидланди.

Эндиликда очиқ мулоқотда 80 та туман учун айтилган имтиёзлар янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватида боғча очадиган тадбиркорларга ҳам берилиши белгиланди.

Мутасаддиларга янги қурилаётган кўп қаватли уйларда боғча ташкил қилиш тартибини ишлаб чиқиш топширилди.

“Қамровни ошириш учун барча шароит қилиб беряпмиз, лекин боғчаларга янги нафас, янги методика кириб бориши, тарбиячиларнинг салоҳияти ҳам шунга яраша бўлиши керак”, – деди президент.

Ёз мавсумида 118 минг тарбиячининг малакаси оширилди, лекин бу етарли эмаслиги қайд этилди.

Шу боис, янги ўқув йилидан педагогика олийгоҳларида ўрта махсус маълумотли тарбиячилар учун “1+5” (1 кун ўқиш, 5 кун иш) бакалавр таълим шакли жорий қилинади. Бу орқали боғчаларга ҳар йили қарийб 10 минг олий маълумотли мутахассис кириб келади.

Хусусий боғча билан давлат боғчаси учун таълим-тарбия сифати бўйича ягона ёндашув йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан келгуси йилда ҳар бир вилоятда боғча тарбиячилари педагогик маҳоратини оширишга методик кўмаклашувчи таянч “Янги авлод” боғчалари барпо қилинади.

Мутасаддиларга “Янги авлод” боғчаси лойиҳасини эски ва бир хил ёндашувлардан чекиниб, янгича ишлаб чиқиш топширилди.

Йиғилиш кун тартибидаги навбатдаги масала – мактаб таълими.

Олис ҳудудлардаги 74 минг ўқувчи ҳозиргача 5-7 километр узоқликдан мактабга қатнаётгани қайд этилди.

Қашқадарё ва Сурхондарё ҳокимлари бу масалани ичига кириб, маблағини ҳал қилиб, 100 та мактабда бепул автобус қатновини йўлга қўйган. Самарқанд ва Жиззах вилоятлари ҳокимлари ҳам бир ойда 100 та шундай мактабга автобус қатновини йўлга қўйиш ташаббуси билан чиққан.

Бу қолган ҳудудлар учун намуна экани кўрсатиб ўтилди. Уч йил ичида иқтидорли ўқувчилар учун 201 та ихтисослашган мактаб ташкил қилинди. Лекин 12 та ихтисослашган мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳалигача якунланмагани қайд этилди.

Тегишли вилоятлар ҳокимларига ишларни йил охиригача якунига етказиш топшириғи берилди.

Ўтган йилдан бошлаб 1-синфларда ахборот технологиялари дарслари йўлга қўйилди. Кейинги ўқув йилидан юқори синфлар учун сунъий интеллект бўйича дарслар киритилади.

Бунинг учун 2 мингта синф хонасига компьютер, 6 минг 300 та интерфаол доска керак. Ушбу мақсадларга зарур маблағларни кейинги йил давлат бюджетида назарда тутиш топширилди.

Иқтидорли ўқувчиларга шароит яратиш учун вилоятларда ахборот технологияларига ихтисослашган Ал-Хоразмий, муҳандислик бўйича Мирзо Улуғбек, табиий фанлар йўналишида Ибн Сино мактаблари филиаллари ташкил этилади.

Энди уларнинг барчаси ҳудудлардаги техника олийгоҳларига номма-ном бириктирилади. Яхши натижага эришган битирувчилар ушбу олийгоҳларнинг 2-курсига қабул қилинади.

2026 йилда мактаб ўқувчилари ўртасида энг нуфузли иккита – халқаро кимё ва информатика олимпиадалари Марказий Осиё давлатлари ичида илк бор Ўзбекистонда бўлиб ўтади.

Бош вазирга пойтахтимизда ушбу олимпиадаларни юқори савияда ўтказиш учун барча ташкилий масалаларни назоратга олиш топширилди.

Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш режалаштирилмоқда
Янгиликлар 15:45 · 10.09.2025
Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси мўтадиль даражада ортмоқда
Янгиликлар 11:37 · 10.09.2025
Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси мўтадиль даражада ортмоқда
«Энг хавфли ҳисобварақ-фактураларни қизил қилиб кўрсатиб қўямиз» — Шерзод Кудбиев
Янгиликлар 17:44 · 09.09.2025
«Энг хавфли ҳисобварақ-фактураларни қизил қилиб кўрсатиб қўямиз» — Шерзод Кудбиев
Вилоятларда Ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек ва Ибн Сино мактаблари филиаллари ташкил этилади
Янгиликлар 14:39 · 09.09.2025
Вилоятларда Ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек ва Ибн Сино мактаблари филиаллари ташкил этилади
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари тарихда илк бор 50 млрд доллардан ошди
Янгиликлар 10:58 · 09.09.2025
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари тарихда илк бор 50 млрд доллардан ошди
Ўзбекистонда август ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси маълум қилинди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 16:25 · 08.09.2025
Ўзбекистонда август ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси маълум қилинди