Саккиз ойда Ўзбекистонга хориждан 12 млрд доллардан ортиқ пул ўтказмалари амалга оширилди

15:24 · 12.09.2025

Нега сўм долларга нисбатан ноодатий мустаҳкамланди?

10:05 · 12.09.2025

Марказий банк «кўпроқ реал кутилмалар» учун курс тебранишларини кенгайтиришга рухсат берди

16:55 · 11.09.2025

Ўзбекистонда ўз бизнесининг ҳолатини «яхши» деб баҳолаган респондентлар улуши 45 фоизгача ўсди

14:07 · 11.09.2025

Ўзбекистонда пулли тўхташ жойлари учун махсус имтиёзлар яратилади

11:52 · 11.09.2025

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида қолдирди

10:44 · 11.09.2025

Ўзбекистон тўлов воситаси сифатида стейблкоинларга рухсат бериши мумкин

10:11 · 11.09.2025

Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш режалаштирилмоқда

15:45 · 10.09.2025

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси мўтадиль даражада ортмоқда

11:37 · 10.09.2025

«Энг хавфли ҳисобварақ-фактураларни қизил қилиб кўрсатиб қўямиз» — Шерзод Кудбиев

17:44 · 09.09.2025

Вилоятларда Ал-Хоразмий, Мирзо Улуғбек ва Ибн Сино мактаблари филиаллари ташкил этилади

14:39 · 09.09.2025

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари тарихда илк бор 50 млрд доллардан ошди

10:58 · 09.09.2025

Ўзбекистонда август ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси маълум қилинди

16:25 · 08.09.2025

Тошкент бозорларидаги арзонлаштирилган ярмаркалар камералар орқали назорат қилинади

12:26 · 08.09.2025

Электрон ҳисоб-фактураларда рискларни баҳоловчи тизим ишга туширилмоқда

10:41 · 08.09.2025

Ўзбекистонда исмни машинага рақам қилиб қўйиш мумкин бўлади

14:12 · 06.09.2025

Сёрфингдан миллиардерликка: Ник Вудманнинг GoPro орқали эришган муваффақият ҳикояси

12:33 · 05.09.2025

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида уй-жой нархларининг арзонлашиши тезлашди

11:11 · 05.09.2025

Марказий банк «кўпроқ реал кутилмалар» учун курс тебранишларини кенгайтиришга рухсат берди

Ўзбекистон Марказий банки бозор иштирокчиларида янада реал кутилмаларни шакллантириш мақсадида валюта курсига нисбатан сиёсатни ўзгартирди ва сўм/доллар жуфтлиги тебранишларининг кучайишига йўл қўйди, деди Тимур Ишметов. Апрель ойининг ўрталаридан бошлаб тебраниш оралиғи тўрт бараварга ошди.

Марказий банк «кўпроқ реал кутилмалар» учун курс тебранишларини кенгайтиришга рухсат берди
Фото: «investor-portfel.ru»

Ўзбекистон Марказий банки бозор иштирокчиларида янада реал кутилмаларни шакллантириш учун онгли равишда алмашув курсининг катта ўзгарувчанлигига (тебранишига) йўл қўйди. Бу ҳақда 11 сентябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий банк раиси Тимур Ишметов маълум қилди.

Халқаро валюта жамғармаси аввалроқ Ўзбекистон сўмга кўпроқ эркинлик бериш тавсиясини ижобий қабул қилганини таъкидлаган эди. Апрель ойидан буён миллий валютанинг тебраниш диапазони деярли тўрт баробарга кенгайганига эътибор қаратганди: агар январь апрель ойларида курс кунига ўртача 12,2 сўмга ўзгарган бўлса, 18 апрелдан кейин 47,5 сўмга ўзгарди.

«Сўнгги пайтларда биз [валюта курси бўйича] сиёсатни бироз ўзгартирдик — тебранишлар бироз ўса бошлади,» — деди у.

Унинг сўзларига кўра, узоқ йиллар давомида валюта курси нисбатан тор коридорда сақланиб қолди, бу эса бозор иштирокчилари, айниқса банклар ва бизнесда барқарор кутилмаларни шакллантирди.

«Бозор иштирокчиларида — биринчи навбатда банклар ва бизнесда — маълум кутилмалар шаклланган: курс ҳар йили маълум фоизга ошади ёки бироз пасайса ҳам, кейин албатта ошади», — деди у.

Марказий банк раҳбарининг таъкидлашича, бундай кутилмалар ва «қолиплар»нинг шаклланиши иқтисодий агентларнинг хатти-ҳаракатларига таъсир қилади.

«Энди биз тебраниш даражасининг ошиши ҳам алмашув курси бўйича кутилмаларнинг янада реал шаклланишига ёрдам беради ва шунга мос равишда долларлашув даражасига таъсир кўрсатиши мумкин, деб ҳисоблаймиз,» — дея қўшимча қилди Тимур Ишметов.

ХВЖнинг фикрича, валюта курсининг кўпроқ мослашувчанлигига ўтиш зарбалардан янада ишончли ҳимояни таъминлайди. Бу қуйидагиларга ҳам ёрдам беради:

  • халқаро резервларни сақлаб қолиш,
  • компанияларни валюта хатарларини суғурталашга рағбатлантириш,
  • пул-кредит сиёсати сигналларини узатиш самарадорлигини кучайтириш,
  • ва барқарор девальвация кутилмаларининг олдини олиш.

Шунингдек, Марказий банкка валюта интервенцияларини чеклаш тавсия этилди. Бу чеклов нейтраллик тамойилига риоя қилиш билан боғлиқ ҳолатларга тааллуқли бўлиб, бунда регулятор маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинган олтин ҳажмига тенг миқдорда хорижий валютани сотади. Бундан мақсад ушбу операцияларнинг ликвидликка таъсирини нейтраллаштириш ҳисобланади.

Янада мослашувчан айирбошлаш курси валютага бўлган ҳақиқий бозор шароитларини — талаб ва таклифни акс эттириш имконини беради. Бошқариладиган курс эса бу сигналларни нотўғри кўрсатиши мумкин, натижада бизнес учун режалаштириш, инвесторлар учун эса хатарларни баҳолаш қийинлашади. Мослашувчан курс ташқи омиллар таъсирини, масалан, экспортнинг пасайиши, жаҳон нархларининг ошиши ёки геосиёсий хатарларни ўзи юмшатиши мумкин. Бу валюта захираларига бўлган босимни ва давлатнинг фавқулодда аралашуви заруратини камайтиради.

Сўмнинг янада мослашувчан режими аҳоли ва бизнеснинг сўмнинг доимий равишда қадрсизланиши ҳақидаги кутилмаларини йўққа чиқаришга ёрдам беради, курс нафақат пасайиши, балки мустаҳкамланиши ҳам мумкинлигини кўрсатади.

Саккиз ойда Ўзбекистонга хориждан 12 млрд доллардан ортиқ пул ўтказмалари амалга оширилди
Молия, Янгиликлар 15:24 · 12.09.2025
Саккиз ойда Ўзбекистонга хориждан 12 млрд доллардан ортиқ пул ўтказмалари амалга оширилди
Нега сўм долларга нисбатан ноодатий мустаҳкамланди?
Иқтисодиёт, Янгиликлар 10:05 · 12.09.2025
Нега сўм долларга нисбатан ноодатий мустаҳкамланди?
Марказий банк «кўпроқ реал кутилмалар» учун курс тебранишларини кенгайтиришга рухсат берди
Янгиликлар 16:55 · 11.09.2025
Марказий банк «кўпроқ реал кутилмалар» учун курс тебранишларини кенгайтиришга рухсат берди
Ўзбекистонда ўз бизнесининг ҳолатини «яхши» деб баҳолаган респондентлар улуши 45 фоизгача ўсди
Янгиликлар 14:07 · 11.09.2025
Ўзбекистонда ўз бизнесининг ҳолатини «яхши» деб баҳолаган респондентлар улуши 45 фоизгача ўсди
Ўзбекистонда пулли тўхташ жойлари учун махсус имтиёзлар яратилади
Янгиликлар 11:52 · 11.09.2025
Ўзбекистонда пулли тўхташ жойлари учун махсус имтиёзлар яратилади
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида қолдирди
Молия, Янгиликлар 10:44 · 11.09.2025
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида қолдирди