Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди

14:53 · 27.07.2026

Ўзбекистонда банклар ярим йилда қанча соф фойда кўргани очиқланди

11:37 · 27.07.2026

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 млн сўмдан ошди

9:48 · 27.07.2026

Аҳолининг банклардан қарздорлиги бир йилда 39 трлн сўмга ортди

8:44 · 27.07.2026

Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди

11:16 · 25.07.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:26 · 25.07.2026

Тошкентдаги Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланади

15:47 · 24.07.2026

Уй-жой субсидияси учун аризалар қабули 27 июль куни бошланади

11:46 · 24.07.2026

Ўзбекистонда аҳоли ярим йилда банкларга 12,3 млрд доллар сотди

10:18 · 24.07.2026

Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин

13:58 · 23.07.2026

2026 йилда қайси давлатларнинг қарзи энг катта бўлади?

11:16 · 23.07.2026

Марказий банк иловаларга киришда биометрик текширув ва P2P ўтказмалар қоидаларини юмшатмоқчи

10:05 · 23.07.2026

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 20,2 млрд сўм мукофот берилди

17:43 · 22.07.2026

Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади

17:52 · 21.07.2026

Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди

15:23 · 21.07.2026

Давлат бюджетига бошқарув ва қарз харажатлари юкламаси ортади — таҳлил

15:17 · 21.07.2026

Ўзбекистонда 2027 йилда ўртача пенсия миқдори 1,8 млн сўм атрофида бўлади — прогноз

12:22 · 21.07.2026

Олтин нархлари ошгани ҳисобига Ўзбекистон бюджети даромадлари режадан 19 фоизга кўп бўлади

11:19 · 21.07.2026

Уоррен Баффетт: Трампнинг савдо урушлари даврида ҳам бойлигини ошираётган инвестиция даҳоси

Уоррен Баффетт — камтар ҳаёт тарзи ва донолик билан қилинган сармоялари орқали жаҳон молиясида тенгсиз мақомга эришган инвестор. У глобал беқарорлик ва савдо урушлари даврида ҳам ўз бойлигини ошиб бормоқда.

Уоррен Баффетт: Трампнинг савдо урушлари даврида ҳам бойлигини ошираётган инвестиция даҳоси

Bloomberg Billionaires Index маълумотларига кўра, афсонавий америкалик инвестор Уоррен Баффет жорий йилда ўз бойлигини 11,5 миллиард долларга оширишга муваффақ бўлган ва унинг умумий бойлиги 153,5 миллиард долларга етган. Бу жуда катта натижа, айниқса, АҚШ президенти Дональд Трамп бошлаб берган савдо урушлари фонида дунёдаги кўплаб бадавлат инсонлар катта йўқотишларга учраганини ҳисобга олсак.

Ҳозирда 94 ёшли Баффет дунёдаги энг бой инсонлар рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Таъкидлаш жоизки, Bloomberg рейтингида жой олган энг бой 20 миллиардердан фақат у ва L’Oreal SA компанияси меросхўри Франсуаза Беттанкур Мейерс ушбу мураккаб даврда ўз бойликларини кўпайтиришга эришган. Беттанкур Мейерс рейтингда 19-ўринни эгаллаган ва сўнгги инвестициявий ваҳима пайтида 1,8 миллиард доллар даромад олган.

Баффеттнинг ютуғига зид равишда Илон Маскнинг вазияти анча мураккаб. У дунёдаги энг бой инсон бўлиб қолмоқда, аммо жорий йилда у улкан — 134,7 миллиард доллар йўқотган. Унинг умумий бойлиги 297,8 миллиард долларга тушиб кетган ва 2024 йил ноябридан бери илк бор 300 миллиард доллар чегарасидан пастга тушмоқда.

Баффетт раҳбарлик қиладиган Berkshire Hathaway Inc. компанияси акциялари ҳам 2 апрелдан бери 8,8 фоизга арзонлашган бўлса-да, бу кўрсаткич S&P 500 индексидаги умумий 10,7 фоизлик тушишдан яхшироқ натижадир. Баффеттнинг конгломерати нисбатан барқарорлигини бир неча омиллар билан изоҳлаш мумкин:

  • Berkshire Hathaway катта улушга эга бўлган кўчмас мулк сектори савдо урушларининг салбий таъсиридан нисбатан ҳимояланган ҳолда қолмоқда;
  • Кўплаб инвесторлар Баффетт катта харидларга тайёрланаётган бўлиши мумкин, деган тахминни илгари суряпти.

Қизиғи шундаки, сўнгги чоракларда Баффетт катта миқёсдаги битимлардан воз кечган ва Apple Inc. ҳамда Bank of America Corp. каби компаниялардаги улушини камайтирган. Бу компаниялар Трампнинг янги бож сиёсатлари эълон қилинганидан сўнг катта йўқотишларга учради.

Жами 500 нафар дунёдаги энг бой инсонлар президент Трампнинг баёнотидан сўнг икки савдо сессиясида 500 миллиард доллардан ортиқ маблағни йўқотди. Апрель бошида бозорлардаги кучли тушишлар натижасида уларнинг бойлиги 208 миллиард долларга камайди. Энг катта йўқотишларга дуч келган тадбиркорлар қаторида Марк Цукерберг, Жефф Безос ва юқорида тилга олинган Илон Маск бор.

Уоррен Баффетт: «Омаҳалик башоратчи»

Уоррен Баффетт — фақатгина инвестор эмас, балки Америка орзусининг таниқли тимсоли. Олти ёшида сақич сотишни бошлаган, ўн бир ёшида эса илк акцияларини сотиб олган бола, бугунги кунда дунё бозорларини ларзага сола оладиган сармоядорга айланган.

Шу билан бирга, Баффетт оддий турмуш тарзини афзал кўради — у 1958 йилда 31 500 долларга сотиб олган уйида 60 йилдан ортиқ вақтдан бери яшаб келмоқда, шоҳона тушликлар ўрнига гамбургер ва кока-колани танлайди, ишга эса ҳайдовчи ёки қўриқчиларсиз, ўзи юриб боради.

«Омаҳалик башоратчи» нафақат молиявий заковат билан, балки ҳайратланарли камтарлиги билан ҳам танилган. У ўз бойлигининг 99 фоизини хайр-эҳсонга йўналтиришга ваъда берган ва ҳозиргача 49 миллиард доллардан зиёд маблағни эҳсон қилган. Журналистлар ундан нега бутун бойлигини фарзандларига қолдирмаслигини сўрашганда, Баффетт ўзига хос ҳазили билан жавоб берган:

«Улар истаган нарсаларини қила олишлари учун етарлича, лекин ҳеч нарса қилмай яшашлари учун етмайдиган миқдорда мерос қолдираман».

Унинг ўғли Ҳовард фермерлик, қизи Сюзан эса хайрия жамғармасига раҳбарлик қилади.

Баффетт муваффақиятли инвестициялар бўйича энг тўғри башоратларни амалга ошира олади, аммо унинг энг машҳур сармояси — 1965 йилда харид қилган муаммоли тўқимачилик бизнеси Berkshire Hathaway бўлди. Ўша пайтда 19 доллар турадиган акциялар бугун А синфидаги акциялар учун 500 000 доллардан ортиққа баҳоланади. Агар сиз 1965 йилда Berkshire Hathawayга 1000 доллар сармоя қилган бўлганингизда, бугунги кунда бу маблағ 27 миллион доллардан ортиқ бўларди.

Афсонавий инвестор ўзининг сабр-тоқати билан машҳур. У кўпинча қуйидаги фикрни келтиради:

«Акцияларни сотиш учун энг яхши вақт — ҳеч қачон».

Ёшига қарамасдан, Баффетт ҳанузгача зеҳни тиниқлиги ва ишчанлик қобилиятини сақлаб қолган. У ҳар куни тахминан 500 бет ҳужжат ва ҳисобот ўқийди, иш вақтининг 80 фоизини эса шунчаки фикр юритишга сарфлайди. Унинг офисида деярли компютер йўқ, ўзи эса яқиндагина кнопкали телефонини смартфонга алмаштирди. Унинг машҳур ибораларидан бири:

«Хавф — сен нимани қилаётганингни билмаслигингдан келиб чиқади».

Ана шу фалсафа ва бошқалар кўра олмаган қийматни кўра олиш қобилияти Баффеттга кўп йиллар давомида молия оламида етакчи бўлиб қолиш имконини берди — ҳатто бозорлар инқироз ва саросимадан ларзага келган пайтларда ҳам.

Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди
Янгиликлар 14:53 · 27.07.2026
Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди
Ўзбекистонда банклар ярим йилда қанча соф фойда кўргани очиқланди
Янгиликлар 11:37 · 27.07.2026
Ўзбекистонда банклар ярим йилда қанча соф фойда кўргани очиқланди
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 млн сўмдан ошди
Янгиликлар 9:48 · 27.07.2026
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 млн сўмдан ошди
Аҳолининг банклардан қарздорлиги бир йилда 39 трлн сўмга ортди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 8:44 · 27.07.2026
Аҳолининг банклардан қарздорлиги бир йилда 39 трлн сўмга ортди
Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди
Янгиликлар 11:16 · 25.07.2026
Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:26 · 25.07.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?