Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар тўғридан-тўғри сотилади

Тижорат банкларига қарздорликларни сўндириш эвазига банк балансига қабул қилинган бино-иншоотларни тайёр бизнес сифатида салоҳиятли инвесторларга сотиш ҳуқуқи берилади.

Ўзбекистонда қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализацияси тезлаштирилади. Бу ҳақда «Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорида белгиланди.

Қарорга кўра, 2025 йил 1 майдан устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган банкларга ва улар ҳузуридаги инвестиция компанияларига аукционда сотилмасдан қарздорликларни сўндириш эвазига банк балансига олинган мол-мулкларни бозор қийматида тўғридан-тўғри сотишга, шу жумладан, кредит, бўлиб-бўлиб тўлаш, лизинг шартномалари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа битимлар орқали сотишга рухсат этилади.

Тижорат банкларига қарздорликларни сўндириш эвазига банк балансига қабул қилинган бино-иншоотлар, технологик ускуналар ва бошқа мол-мулклар негизида тижорат банклари ҳузуридаги инвестиция компаниялари орқали тўхтаб қолган ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) фаолиятини тиклаб, уларни тайёр бизнес сифатида салоҳиятли инвесторларга сотиш ҳуқуқи берилади.

2025 йил 1 сентябрдан даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш учун даъвонинг максимал баҳоси

  • юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 150 бараваригача (56 миллион 250 минг сўмгача),
  • якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан 100 бараваригача (37,5 миллион сўмгача),
  • жисмоний шахсларга нисбатан 50 бараваригача (18 миллион 750 минг сўмгача) оширилади.