Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

17:44 · 17.06.2026

Ўзбекистон суверен ислом облигацияларини чиқаришни бошлайди

14:28 · 17.06.2026

«Муаммоли кредитлар — банк тизими учун табиий ҳолат» — Тимур Ишметов

11:07 · 17.06.2026

Солиқ органларининг P2P мониторинги қанчалик қонуний?

10:32 · 17.06.2026

Ўзбекистон фуқаролари хорижга йилига 10 минг долларгача маблағни алоҳида рухсатномасиз инвестиция қилиши мумкин бўлади

17:13 · 16.06.2026

Ўзбекистонда апрель ойида сўмдаги кредит ставкалари пасайди

15:10 · 16.06.2026

ҚҚСга ўтишнинг янги чегараси қандай қўлланилади?

8:58 · 16.06.2026

Рақамли маркировка тизимида янги ўзгаришлар кучга киради

14:12 · 15.06.2026

Фуқаролар билан ишлаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга банклар очиқ эълон қилинади

11:16 · 15.06.2026

Банкоматда нақд пул ечишдаги узилишлар учун энди банклар жаримага тортилади

10:07 · 15.06.2026

Меҳмонхоналар ва туроператорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади

15:22 · 12.06.2026

Аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражада кўпайди

12:57 · 12.06.2026

Банкларга мижозларнинг тизимли муаммоларини ҳал қилиш мажбурияти юклатилиши мумкин

10:42 · 12.06.2026

Сўмдаги омонатлар даромадлилиги 2022 йилдан бери энг паст даражага тушди — Марказий банк

16:31 · 11.06.2026

Блогерлар даромади қандай тартибда солиққа тортилади?

10:04 · 11.06.2026

Марказий банк 2 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди

15:39 · 10.06.2026

Кредит рейтингларининг яхшиланиши Ўзбекистонга нима беради?

12:30 · 10.06.2026

Ўзбекистоннинг олтин захираси беш йилда 879 тоннага оширилади

9:53 · 10.06.2026

Meta сунъий интеллектни ўзбек тилига мослаштириш учун маҳаллий маълумотлар инфратузилмасини яратишни таклиф қилди

Шунингдек, Meta муҳандислари виртуал сессиялар ташкил этиш, моделларни ўргатиш, аниқлаш ва LLaMA’ни давлат веб-сайтларига интеграция қилиш бўйича қўллаб-қувватлашга тайёр.

Meta сунъий интеллектни ўзбек тилига мослаштириш учун маҳаллий маълумотлар инфратузилмасини яратишни таклиф қилди

Рақамли технологиялар вазири биринчи ўринбосари Олег Пекос Meta компаниясининг Марказий Осиё, Мўғулистон, Шри-Ланка ва Малдив ороллари бўйича вакили билан учрашув ўтказди.

Учрашувда вазир биринчи ўринбосари Пекос меҳмонларни жорий йилнинг 23–26 сентябр кунлари бўлиб ўтадиган «ICTWeek– 2025» халқаро тадбирига таклиф этди.

Вазир ўринбосари Р.Каримжонов мазкур тадбирнинг аҳамияти ва кўлами ҳақида сўз юритиб, Meta компаниясининг мазкур ҳафталикда ўз кўргазма стенди, панель тақдимотлари, шунингдек, сунъий инттеллект соҳасидаги мутахассисларини таклиф қилган ҳолда фаол иштирок этиши мумкинлигини маълум қилди.

Учрашувда, шунингдек, жорий йилнинг май ойида ишга туширилиши режалаштирилган 1M AI Prompters онлайн таълим платформаси ҳақида маълумот берди. Ушбу платформада Meta ўқув курсларини жойлаштириш таклифини билдирилди.

Шу билан бирга, Олег Пекос LLaMA моделини электрон ҳукумат тизимларига жорий этиш бўйича муваффақиятли тажриба – Адлия вазирлиги билан амалга оширилган пилот лойиҳа ҳақида сўзлади. Ушбу лойиҳа доирасида фойдаланувчиларга давлат хизматларидан фойдаланиш ва расмий ҳужжатлар тайёрлашда ёрдам берадиган LLaMA асосидаги чат-бот тақдим этилган.

Бундан ташқари, NVIDIA билан ҳамкорликда ўтказиладиган тадбир ва унда Ўзбекистондаги ихтисослашган университетлардан 300 нафар талабанинг иштирок этиши ҳақида маълумот берилди. Meta компанияси билан ҳам шунга ўхшаш тадбир ташкил этиш таклиф қилинди.

Meta вакили Сенура Абейвардена ўз нутқида сунъий интеллектни ўзбек тилига мослаштириш ва ўқитиш учун маҳаллий маълумотлар инфратузилмасини яратиш ташаббусини илгари сурди. У Тайван ва Қозоғистондаги муваффақиятли лойиҳаларни мисол сифатида келтирди. Шунингдек, у Meta муҳандислари билан виртуал сессиялар ташкил этиш, моделларни ўргатиш, аниқлаш, мутахассисларни очиқ кодли дастурлар билан ишлашга тайёрлаш ва LLaMA’ни давлат веб-сайтларига интеграция қилиш бўйича қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди.

Учрашувда томонлар бир қатор соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга тайёр эканликларини билдирдилар. Meta компанияси Ўзбекистонда рақамли трансформация жараёни ва сунъий инттеллектни ривожлантиришга бўлган интилишни юқори баҳолади.

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Молия, Янгиликлар 17:44 · 17.06.2026
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Ўзбекистон суверен ислом облигацияларини чиқаришни бошлайди
Янгиликлар 14:28 · 17.06.2026
Ўзбекистон суверен ислом облигацияларини чиқаришни бошлайди
«Муаммоли кредитлар — банк тизими учун табиий ҳолат» — Тимур Ишметов
Янгиликлар 11:07 · 17.06.2026
«Муаммоли кредитлар — банк тизими учун табиий ҳолат» — Тимур Ишметов
Солиқ органларининг P2P мониторинги қанчалик қонуний?
Иқтисодиёт, Янгиликлар 10:32 · 17.06.2026
Солиқ органларининг P2P мониторинги қанчалик қонуний?
Ўзбекистон фуқаролари хорижга йилига 10 минг долларгача маблағни алоҳида рухсатномасиз инвестиция қилиши мумкин бўлади
Янгиликлар 17:13 · 16.06.2026
Ўзбекистон фуқаролари хорижга йилига 10 минг долларгача маблағни алоҳида рухсатномасиз инвестиция қилиши мумкин бўлади
Ўзбекистонда апрель ойида сўмдаги кредит ставкалари пасайди
Янгиликлар 15:10 · 16.06.2026
Ўзбекистонда апрель ойида сўмдаги кредит ставкалари пасайди