Ўзбекистонда касблар кесимида ойликлар қандай ўзгаряпти?

11:56 · 25.05.2026

Чет элликлар Ўзбекистонда махсус солиқ режимига ўтиш учун 50 минг доллар тўлайди

10:30 · 25.05.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:14 · 23.05.2026

Ўзбекистонда ҳайдалган автомобиллар ва янги «иномарка»лар сотуви камайди

16:03 · 22.05.2026

Ўзбекистонда импорт материаллардан маҳсулот чиқариш учун божлар камайтирилади

13:34 · 22.05.2026

Олтин қазиб олиш бўйича етакчи давлатлар маълум қилинди

10:34 · 22.05.2026

Уй-жой бозори таҳлили: Яшнободдаги ўсиш ва «Янги Тошкент» омили

18:03 · 21.05.2026

Ўзбекистонда хорижий компаниялар сони 20 мингтага яқинлашди

17:32 · 21.05.2026

Солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифати яхшиланади

13:36 · 21.05.2026

Марказий банк ипотека омонати механизмини ишлаб чиқмоқда

10:24 · 21.05.2026

Солиқ базасини кўчмас мулк объектлари бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби белгиланди

15:27 · 20.05.2026

Ипотека кредити бўйича солиқ имтиёзлари автоматик равишда қайтарилади

12:46 · 20.05.2026

Рақобат ва реклама қоидабузарлиги ҳақида хабар берганларни пул мукофоти билан рағбатлантириш таклиф этилмоқда

11:05 · 20.05.2026

2025 йилда банкоматлардан пул ечишда 290 мингта муаммоли ҳолат кузатилган

9:53 · 20.05.2026

Креатив иқтисодиёт учун солиқ имтиёзлари назарда тутилган қонун маъқулланди

19:24 · 19.05.2026

Ўзбекистонда ер ижара шартномасини узайтириш тартиби тасдиқланди

19:15 · 19.05.2026

Ўзбекистонда Cobalt сотуви 30 фоизга пасайди, электромобилларга талаб ошди

10:04 · 19.05.2026

Ўзбекистонда маркетплейслар орқали товарларни реализация қилувчи чет эл юридик шахслар ҳам ҚҚС тўлаши белгиланмоқда

16:58 · 18.05.2026

Ўзбекистонда YouTube монетизация хизмати ёқилиши ЯИМни кўпайтириши мумкин — таҳлил

YouTube платформасида расмий монетизациянинг очилиши ўзбек видеоблогерларининг бир йиллик умумий даромадини 30−50 млн долларга етказиши мумкин. Бу эса маҳаллий бозорга инвестициялар ҳажмини оширади, маҳаллий савдо ва хизматлар ўсади. Янги контент яратувчилар сони, IT хизматларига талаб ортади.

Ўзбекистонда YouTube монетизация хизмати ёқилиши ЯИМни кўпайтириши мумкин — таҳлил

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази YouTube платформасининг Ўзбекистонда реклама даромадларидан фойдаланиш хизмати ёқилишининг иқтисодиётга таъсири ва мавжуд тўсиқлар таҳлил қилди.

YouTube монетизацияси 108 та давлатда ёқилган бўлиб, Марказий Осиё давлатларидан фақат Қозоғистонда мавжуд. Россия (санкциялар сабаб), Хитойда ҳам хизмат ёқилмаган.

Ўзбекистонда креатив индустрия соҳасидаги 9,6 минг корхонада 84 минг нафар ходим фаолият кўрсатмоқда. Креатив иқтисодиётнинг умумий иқтисодиётдаги улушини 2030 йилгача 5 фоизга етказиш мақсад қилинган.

2025 йил январь ойи ҳолатига Ўзбекистонда 33,9 млнта мобил алоқа фойдаланувчилари, 32,7 млн интернет фойдаланувчилари мавжуд (ўтган йилга нисбатан ўсиш — 2 фоиз). Мобил интернет ўртача тезлиги 37,82 мб/c, симли (ўзгармас) интернет тезлиги эса 79,06 мб/сни ташкил этади. Фаол ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари — 11,7 млн.

Ўзбекистонда Meta (Facebook ва Instagram) фойдаланувчилари сони 14 млн, TikTok — 2,6 млн, Х фойдаланувчилари эса 250 минг нафарни ташкил этади. Ойлик фаол фойдаланувчилар Telegramʼда 20 млн, YouTube — 13 млн, Meta’да 10 млнга етади. Веб траффикнинг 66 фоизи Instagram, 13 фоизи — Pinterest, 8 фоизи — Facebook, 6,3 фоизи YouTubeʼга сарфланади.

Таҳлиллар монетизация хизмати ёқилиши Ўзбекистонда маҳаллий реклама бозори ҳажмини оширишини кўрсатмоқда. Шу билан бирга, ЯИМни 0,05−0,1 фоизга кўпайтириши мумкин. Ҳозирда бу хизмат Ўзбекистон учун мавжуд эмас.

Маҳаллий компаниялар YouTube орқали ўз аудиториясига реклама бера олади. Ундан тушган маблағнинг бир қисми эса блогерларга қайтади. 2024 йилда мамлакат реклама бозори 2,1 трлн сўмни ташкил этиб, шундан 29 фоизи рақамли реклама ҳиссасига тўғри келган.

Қозоғистонда YouTube монетизациясидан олинадиган даромад ЯИМга нисбатан 0,1 фоизни ташкил этган. Россияда YouTube монетизацияси ўчирилгандан сўнг блогерлар 20 млрд рубль (231 млн доллар) зарар кўрган.

Маҳаллий контентни монетизация қилиш салоҳияти

YouTube платформасида расмий монетизациянинг очилиши ўзбек видеоблогерларининг бир йиллик умумий даромадини 30−50 млн долларга етказиши мумкин. Бу эса маҳаллий бозорга инвестициялар ҳажмини оширади, маҳаллий савдо ва хизматлар ўсади. Янги контент яратувчилар сони, IT (монтаж, видео, анимация) хизматларига талаб ортади.

Ҳозир Ўзбекистонда 26 мингдан ортиқ видеоблогерлар фаолият юритади. Улардан 1000 нафари 100 мингдан ортиқ обуначига эга катта блогер, 5000 нафари ўрта блогер (10−100 минг обуначи) ва 20 минг нафар кичик блогер (1−10 минг обуначи) ҳисобланади.

Агар 1000 та кўриш учун ўртача CPM (реклама тўлови) 0,8 — 1,4 доллардеб ҳисобланса, йиллик умумий кўришлар сони 36 млрдни ташкил этиб, жами даромад 28,8−50,4 млн доллар оралиғида бўлиши мумкин. АҚШда CPM 5-15 доллар, Қозоғистонда 0,8-2 атрофида.

Ўзбекистонда блогерлик фаолияти бозорининг ўсиш салоҳияти юқори, бироқ рақобат даражаси нисбатан паст. Бу соҳани институционал ривожлантириш, ёшларни рақамли иқтисодиётга ва контент-креатив соҳасига сармояларни жалб этишга асос бўлади.

YouTube монетизациясига нималар тўсиқ бўлмоқда?

ИТИМ YouTube монетизациясини ёқишда асосий тўсиқ сифатида шахсий маълумотлар базасини Ўзбекистонда сақлаш талабини келтирди. «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонун билан Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотлари жисман мамлакат ҳудудида жойлашган ва рўйхатдан ўтказилган техник воситалар ҳамда базаларида сақланиши шарт.

Айрим давлатларда ҳам серверларни мамлакат ичкарисида жойлаштириш талаби бўлишига қарамай, халқаро IT-компанияларга талаблар юмшатилиб, алоҳида шартномалар тузилади.

Масалан, Россия ва Қозоғистон Google ва Meta билан мамлакат ҳудудида серверларни жойлаштирмасдан, шахсий маълумотларни ҳимоя қилишга келишган. Европа Иттифоқида мамлакат ташқарисига маълумотни чиқариш Европа сингари хавфсиз сақланиш шарти билан рухсат берилади.

Маҳаллий маълумотлар марказларини ривожлантириш ва маҳаллий серверлар талабини енгиллаштириш учун глобал булутли хизматлар (АWС, Google Cloud, Microsoft Azure) билан ҳамкорликни кенгайтириш талаб этилади.

YouTube серверлари Тиэр ИИИ халқаро стандартлари асосида ишлайди. Ўзбекистонда биринчи Tier III стандартидаги булутли маълумотлар маркази 2021 йилда Ўзтелеком томонидан қурилган. Tier III стандартидаги маълумотлар базасини қуришда ҳар бир млн мегават учун ўртача 7−10 млн доллар сарфланади. YouTube маълумотлар базаси — ўртача 5−20 млн мегават.

Муаллифлик ҳуқуқи бўйича қонуний ва амалий назорат бўйича камчиликлар YouTubeʼда контент яратиш бозорининг ривожланишига таъсир қилиши мумкин.

Бу борада қуйидаги муаммолар кузатилади:

  • ўғирланган контентларни тарқатиш (айрим кичик телеканал ва блогерлар хорижий фильм, мусиқа, спорт трансляциясини берухсат юклаб олади);
  • контент муаллифларининг асарларини рухсатсиз нусхалаш (улар бошқа каналларда қайта юкланиши орқали муаллифлар ўз контентини ҳимоя қила олмайди ва мотивациясиз қолади);
  • расмий лицензияланган контент бозори ривожланмаган (YouTubeʼдаги мусиқалар, фильмлар, сериаллар учун расмий дистрибюторлар йўқ).

Очиқ маълумотлар базаси ва статистика кўрсаткичларида доим янгиланиб борадиган реклама бозори кўрсаткичлари етарли эмаслиги ва халқаро нашрларда чоп этилмаслиги YouTube каби халқаро компанияларга маълумот топиш ва қарор қабул қилишни секинлаштиради.

Реклама бозорида шаффофликни таъминлаш учун реклама фаолиятини кузатиш рақамли мониторинг тизимини жорий этиш, қонунчиликни халқаро стандартларга мос равишда янгилаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш, реклама бозоридаги асосий кўрсаткичлар ва статистик маълумотларни очиқ ҳолда эълон қилиш талаб этилади.

YouTubeʼнинг аудио англаш алгоритми турли тиллардаги сўкинишлар ва тақиқланган сўзларни аниқлаш учун сунъий интеллект ва машинавий ўрганишга (мачине леарнинг) асосланган. Ўзбек тилининг шевалари ва лаҳжалари кўплиги эса алгоритмга бу тилни тўғри англаш ва модернизация қилишда қийинчилик туғдиради.

YouTubeʼнинг аудио таниш алгоритмлари тилни тўғри англаши учун катта ҳажмдаги овозли маълумотларга муҳтож. Шундан келиб чиқиб, марказ сифатли ўзбек тилидаги контент ҳажмини ошириш мақсадида қуйидаги чораларни кўриш кераклигини қайд этди:

  • ўзбек тилида сифатли субтитрлар ва автоматик транскрипция хизматларини яхшилаш учун очиқ маълумотлар базаларини яратиш;
  • давлат телерадиоканаллари, илмий муассасалар ва университетлар томонидан ўзбек тилидаги овозли маълумотлар йиғилиб, очиқ манбаларга жойлаштириш;
  • Google ва YouTube билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;
  • YouTube мутахассислари билан махсус тренинглар ташкил этиш;
  • сунъий интеллект ва табиий тилни қайта ишлаш технологиялари бўйича илмий тадқиқотларни ривожлантириш;
  • давлат тилшунослари ўзбек тили ва шеваларининг стандарт талаффуз ва луғавий меъёрларини яратиш;
  • блогерлар, подкастерлар ва контент яратувчилар учун грант ва субсидия ажратиш.

Шунингдек, яна бир тўсиқ сифатида халқаро тўлов тизимлари бўйича чекловлар қайд этилди. Ўзбекистонда Visa, Mastercard ва UnionPay каби халқаро тўлов тизимлари мавжуд бўлсада, YouTube монетизациясида кенг қўлланиладиган PayPal ва Stripe каби халқаро тўлов тизимлари мамлакатда расман ишламайди.

Ўзбекистонда PayPal фақат чиқим қилиш (харид) учун ишлайди, лекин маблағ қабул қилиш функцияси йўқ. Маҳаллий банклар (валюта ҳисоб рақами) орқали халқаро тўловларни қабул қилиш мумкин бўлишига қарамай, уларнинг конверсия ставкалари ва қўшимча чекловлари мавжуд.

Ўзбекистонда касблар кесимида ойликлар қандай ўзгаряпти?
Янгиликлар 11:56 · 25.05.2026
Ўзбекистонда касблар кесимида ойликлар қандай ўзгаряпти?
Чет элликлар Ўзбекистонда махсус солиқ режимига ўтиш учун 50 минг доллар тўлайди
Янгиликлар 10:30 · 25.05.2026
Чет элликлар Ўзбекистонда махсус солиқ режимига ўтиш учун 50 минг доллар тўлайди
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 10:14 · 23.05.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Ўзбекистонда ҳайдалган автомобиллар ва янги «иномарка»лар сотуви камайди
Авто, Янгиликлар 16:03 · 22.05.2026
Ўзбекистонда ҳайдалган автомобиллар ва янги «иномарка»лар сотуви камайди
Ўзбекистонда импорт материаллардан маҳсулот чиқариш учун божлар камайтирилади
Янгиликлар 13:34 · 22.05.2026
Ўзбекистонда импорт материаллардан маҳсулот чиқариш учун божлар камайтирилади
Олтин қазиб олиш бўйича етакчи давлатлар маълум қилинди
Янгиликлар 10:34 · 22.05.2026
Олтин қазиб олиш бўйича етакчи давлатлар маълум қилинди