Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

17:44 · 17.06.2026

Ўзбекистон суверен ислом облигацияларини чиқаришни бошлайди

14:28 · 17.06.2026

«Муаммоли кредитлар — банк тизими учун табиий ҳолат» — Тимур Ишметов

11:07 · 17.06.2026

Солиқ органларининг P2P мониторинги қанчалик қонуний?

10:32 · 17.06.2026

Ўзбекистон фуқаролари хорижга йилига 10 минг долларгача маблағни алоҳида рухсатномасиз инвестиция қилиши мумкин бўлади

17:13 · 16.06.2026

Ўзбекистонда апрель ойида сўмдаги кредит ставкалари пасайди

15:10 · 16.06.2026

ҚҚСга ўтишнинг янги чегараси қандай қўлланилади?

8:58 · 16.06.2026

Рақамли маркировка тизимида янги ўзгаришлар кучга киради

14:12 · 15.06.2026

Фуқаролар билан ишлаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга банклар очиқ эълон қилинади

11:16 · 15.06.2026

Банкоматда нақд пул ечишдаги узилишлар учун энди банклар жаримага тортилади

10:07 · 15.06.2026

Меҳмонхоналар ва туроператорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади

15:22 · 12.06.2026

Аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражада кўпайди

12:57 · 12.06.2026

Банкларга мижозларнинг тизимли муаммоларини ҳал қилиш мажбурияти юклатилиши мумкин

10:42 · 12.06.2026

Сўмдаги омонатлар даромадлилиги 2022 йилдан бери энг паст даражага тушди — Марказий банк

16:31 · 11.06.2026

Блогерлар даромади қандай тартибда солиққа тортилади?

10:04 · 11.06.2026

Марказий банк 2 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди

15:39 · 10.06.2026

Кредит рейтингларининг яхшиланиши Ўзбекистонга нима беради?

12:30 · 10.06.2026

Ўзбекистоннинг олтин захираси беш йилда 879 тоннага оширилади

9:53 · 10.06.2026

«Ўзбектелеком» Humans’дан 520 млрд сўм талаб қиляпти. Ўзи нима бўлганди?

Humans Ўзбекистонга қарши даъво аризаси киритди. У давлат органларидан кўрилган зарарни қоплашни талаб қилмоқда Арбитраж муҳокамаси Марказий банк ва «Ўзбектелеком» компаниясининг хатти-ҳаракатлари ортидан бошланди.

«Ўзбектелеком» Humans’дан 520 млрд сўм талаб қиляпти. Ўзи нима бўлганди?

Ўзбектелеком Humans компаниясидан 520 млрд сўмдан ортиқ маблағ тўлашни талаб қилмоқда.

Ўзбектелеком Humans компаниясидан қарздорликни ундириш ва келгусидаги зарарларни камайтириш мақсадида судга даъво аризаси киритди. 8 май куни Тошкент шаҳар иқтисодий суди Humans компаниясидан кўрсатилган хизматлар учун қарздорликни ундириш юзасидан қарор чиқарган.

Spot’нинг ёзишича, 2020 йилдан буён Ўзбектелеком мобил алоқа тармоғидан фойдаланаётган Humans виртуал операторининг асосий қарздорлиги 497 млрд сўмдан ортиқни ташкил этади.

Бундан ташқари, давлат компанияси Humans’дан 223 млрд сўм пеня ундиришни талаб қилган. Бироқ Тошкент шаҳар иқтисодий суди уни қарийб 10 бараварга — 23,5 млрд сўмга пасайтирди. Шундай қилиб, Humans’нинг Ўзбектелеком олдидаги жами қарздорлиги 520 млрд сўмдан ортиқни ташкил этди.

Исмини ошкор қилишни истамаган хабардор манбанинг маълум қилишича, Humans 8 майдаги суд қарори устидан апелляция шикояти берган, бироқ у ҳали апелляция инстанциясида кўриб чиқиш учун қабул қилинмаган.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Ўзбектелеком бошқаруви раисининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари Акрам Тўхтиёров томонидан 2024 йил 27 мартда имзоланган хат тарқалганди. Унда Humans компаниясидан 532 млрд сўмлик қарздорликни тўлаш талаб қилинган бўлиб, шундан 361,7 млрд сўми дебиторлик қарзи, 170,3 млрд сўми эса пеня эканлиги келтирилган. Бироқ мазкур хатнинг ҳақиқийлиги тасдиқлашнинг имкони бўлмади.

Нима бўлганди?

Яқинда Humans Group халқаро холдинги таркибига кирувчи ва Humans’нинг Ўзбекистондаги бизнесига эгалик қилувчи Сингапурнинг Humans Mobile Ldt. компанияси Жаҳон банки ҳузуридаги Инвестиция низоларини ҳал қилиш бўйича халқаро марказда (ICSID) Ўзбекистонга қарши арбитраж жараёнини расман бошлади. 30 майдаги тегишли даъво аризаси (ICSID Case No. ARB/25/24) базада рўйхатга олиниб, «кўриб чиқилмоқда». Жавобгар — Адлия вазирлигининг Ўзбекистон манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси.

Ўзбекистон ва Сингапур ҳукуматлари ўртасида 2003 йил 15 июлда имзоланган ва 2003 йил 23 ноябрдан кучга кирган Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги икки томонлама битим қоидаларининг бузилиши даъво аризаси беришга асос бўлмоқда.

Арбитраж муҳокамасига давлат органлари ва компаниялари, жумладан, Ўзбекистон Марказий банки ва «Ўзбектелеком» компаниясининг хатти-ҳаракатлари сабаб бўлган. Шу сабаб, Humans Mobile бир қатор давлат органларининг ҳаракатлари билан унга етказилган зарарни қоплашни талаб қилмоқда.

2024 йилнинг сентябрида Марказий банк Humans’га тегишли UPay брендига эга Мароқанд тўлов ташкилоти фаолиятини олти ойга чеклади. Натижада, унинг банк ҳисобварағидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш ва ўтказиш хизматлари чекланди. Октябрь ойи охирида Марказий банк собиқ раиси Мамаризо Нурмуратов фуқароларнинг пуллари букмекерлик компанияларига ноқонуний ўтказилгани сабабли Мароқанд лицензияси тўхтатилганини тушунтирди.

Жорий йилнинг 26 март куни Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси Мароқанд тўлов ташкилотининг айрим операцияларини чеклаш тўғрисида илгари қабул қилинган қарорни бекор қилди. Регулятор хабари 17 апрель куни таҳрирланган.

Май ойида Humans Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасидан Ўзбектелекомъга нисбатан монополияга қарши иш очишни сўради. Компаниянинг қайд этишича, давлат оператори қарздорлик туфайли Humans учун интернет тезлигини пасайтириб, хизматларга «монополь юқори нарх» белгилаган ва камситувчи шароитлар яратган.

«Биз Ўзбекистонга ва унинг фуқароларига доимо ишонганмиз ва ишонамиз. Биз президентнинг иқтисодиётни модернизация қилиш, рақамлаштириш ва тадбиркорлик эркинликларини кенгайтириш борасида амалга ошираётган саъй-ҳаракатларига тан берамиз. Трансформация йўлида эркин бозорни яратиш, очиқликни ошириш ва ўсишни жадаллаштириш бўйича саъй-ҳаракатларни сусайтирадиган қаршилар ҳам учрашини тушунамиз. Биз Ўзбекистоннинг қонун устуворлиги ва амалдорлар зўравонлигисиз ўзгариши тарафдоримиз», — дея изоҳ берди Humans Group бош директори ва асосчиси Владимир Добринин.

У арбитраж муҳокамаси «инвесторлар ўз манфаатларини инсофсиз маъмуриятчиликдан ҳимоя қилишнинг маданиятли воситаси», дея қайд этди. Humans суд муҳокамаси «адолатли тартибга солиш тамойилларини мустаҳкамлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга» хизмат қилади деб ҳисоблаб, зарарни қоплашни талаб қилмоқда, аммо унинг миқдори кўрсатилмаган.

Ўзбектелеком позицияси

Ўзбектелеком Humans виртуал операторининг ўз манзилига қилган даъволарига жавоб қайтарди. Давлат компаниясининг таъкидлашича, Humans «бошқа операторлардан фарқли ўлароқ» ўз тармоғини яратишга сармоя киритмаган. 2020 йилдан буён шартнома асосида Ўзбектелеком мобил тармоғидан фойдаланиб келади.

Ўзбектелекомъга кўра, ОАВларда эълон қилинган компаниянинг Humans’га «бозордаги устун мавқесидан фойдаланиб босим ўтказаётгани» тўғрисидаги хабарлар асоссиз. Алоқа оператори ўз инфратузилмасига эга бўлиб, Ўзбектелекомдан ташқари Ucell, Beeline ёки Mobiuz каби бошқа мобил операторлар билан шартнома асосида хизматларини кўрсатиши мумкин.

«Қонунчиликда фақат Ўзбектелеком инфразтузилмасидан фойдаланиш керак, деб белгилаб қўйилмаган», — дейилади хабарда.

Ўзбектелеком Ўзбекистонда интернет хизматларини арзонлаштириш ва уларни аҳолига қулайлаштириш бўйича «муҳим ишларни амалга ошириб келаётгани»ни таъкидлаган. Масалан, халқаро интернет каналларининг ўтказувчанлик қобилияти кенгайтирилиши ҳисобига оператор ва провайдерлар учун 1 Мбит/с интернет нархи 2017−2024 йилларда 40 баробарга арзонлаштирилган.

Компания Humans узоқ вақт давомида шартнома мажбуриятларини тизимли равишда бузиб, кўрсатилган хизматлар бўйича катта миқдордаги қарздорликни тўламасдан келганини қайд этди.

«Ўзбектелеком фақат истеъмолчилар ҳуқуқи бузилмаси учун Humans бўладими ёки бошқа оператор, истеъмолчилар тўлаган пулига яраша хизмат олсин, деб ўз хизматини давом эттирди», — таъкидланади компания хабарида.

Давлат компанияси мавжуд қарздорликни ундириш ва келгусидаги зарарларни камайтириш мақсадида Humansъга нисбатан судга даъво аризасини киритди. 8 май куни Тошкент шаҳар иқтисодий суди компания томонидан кўрсатилган хизматлар учун қарздорликни ундириш юзасидан қарорини эълон қилди.

Бундан ташқари, жамоатчиликни, тартибга солувчи органлар ва бизнес ҳамкорларни чалғитувчи, ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тарқатилса, Ўзбектелеком «ўз ишбилармонлик обрўсини ҳимоя қилиш мақсадида» судга мурожаат қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолди.

«Ўзбектелеком очиқлик, ҳалол рақобат ва амалдаги қонунчиликка риоя қилиш тамойилларига содиқлигини тасдиқлайди. Компания бозордаги исталган иштирокчи, жумладан Humans компанияси билан, улар ўз мажбуриятларини виждонан бажарган тақдирда конструктив мулоқотга очиқ», — дея хулоса қилинган.

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Молия, Янгиликлар 17:44 · 17.06.2026
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Ўзбекистон суверен ислом облигацияларини чиқаришни бошлайди
Янгиликлар 14:28 · 17.06.2026
Ўзбекистон суверен ислом облигацияларини чиқаришни бошлайди
«Муаммоли кредитлар — банк тизими учун табиий ҳолат» — Тимур Ишметов
Янгиликлар 11:07 · 17.06.2026
«Муаммоли кредитлар — банк тизими учун табиий ҳолат» — Тимур Ишметов
Солиқ органларининг P2P мониторинги қанчалик қонуний?
Иқтисодиёт, Янгиликлар 10:32 · 17.06.2026
Солиқ органларининг P2P мониторинги қанчалик қонуний?
Ўзбекистон фуқаролари хорижга йилига 10 минг долларгача маблағни алоҳида рухсатномасиз инвестиция қилиши мумкин бўлади
Янгиликлар 17:13 · 16.06.2026
Ўзбекистон фуқаролари хорижга йилига 10 минг долларгача маблағни алоҳида рухсатномасиз инвестиция қилиши мумкин бўлади
Ўзбекистонда апрель ойида сўмдаги кредит ставкалари пасайди
Янгиликлар 15:10 · 16.06.2026
Ўзбекистонда апрель ойида сўмдаги кредит ставкалари пасайди