Талабалар учун контракт тўловини иш берувчи томонидан қоплаб бериш тартиби белгиланди

15:12 · 12.01.2026

Ўзбекистонда 5 граммли олтин қуйма нархи биринчи марта 9 млн сўмдан ошди

13:41 · 12.01.2026

«Декрет» пулини беришдаги янги тартиб

10:47 · 12.01.2026

Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми йилига 1 млн донага етказилади

10:11 · 12.01.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:43 · 10.01.2026

Тадбиркорларга солиқ ҳисоботини вақтида топширмаганлик учун жарима миқдори камайтирилди

15:27 · 09.01.2026

Ўзбекистонда ўз-ўзига кредит олишни тақиқлаганлар сони 440 мингга яқинлашди

14:17 · 09.01.2026

Ўзбекистонда хизматлар бозори ҳажми 100 млрд доллардан оширилади

12:20 · 09.01.2026

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 66 млрд доллардан ошди

17:34 · 08.01.2026

Ўзбекистонда ер солиғининг базавий ставкалари 7 фоизга ошди

14:38 · 08.01.2026

Сунъий интеллект инқилобининг соясида ўсган миллиард — Люси Го

9:48 · 08.01.2026

2026 йилда юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича қандай ўзгаришлар амалга оширилади?

14:41 · 07.01.2026

Давлат бюджети даромадлари прогнозини шакллантириш ва тасдиқлаш механизми белгиланди

12:46 · 07.01.2026

Ўзбекистонда 2027 йили биринчи исломий банк хизматлари йўлга қўйилади

9:24 · 07.01.2026

Кам литражли автомобиллар учун божлар ошди

15:12 · 06.01.2026

Техник тартибга солишда янги босқич: тадбиркорлар учун енгилликлар кенгайди

11:40 · 06.01.2026

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 11,3 млрд долларга ошиб, 75,4 млрд долларга етди

11:38 · 06.01.2026

Божхона божининг ноль ставкаси қайси товарларга нисбатан узайтирилди

17:10 · 05.01.2026

Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши 6,7 фоиз даражасида прогноз қилинмоқда

Жорий йилнинг биринчи ярмида мамлакат иқтисодиёти доимий ташқи хавф-хатарлар фонида барқарор ва мувозанатли ўсишни намойиш этмоқда.

Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши 6,7 фоиз даражасида прогноз қилинмоқда

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази жорий йилнинг 1-ярим йиллиги учун Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланиши прогнозини тақдим этди.

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) жорий даражаси прогнози илғор таҳлил усуллари ва халқаро тажрибани ўрганишга асосланган. Марказ иқтисодий кўрсаткичларни прогноз қилиш учун иқтисодиётдаги ўзгаришларга тез жавоб бериш ва келажакдаги тенденцияларни башорат қилиш имконини берувчи кенг қамровли маълумотларни таҳлил қилишга асосланган ноукастинг усулидан фойдаланади.

Маълумотлар таҳлили ва жорий иқтисодий тенденциялар

Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон иқтисодиёти доимий ташқи хавф-хатарлар фонида барқарор ва мувозанатли ўсишни намойиш этмоқда. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь-март ойларида мамлакат ЯИМ 6,8%га ўсди. Асосий ривожланиш драйверлари сифатида хизматлар соҳаси, саноат ва қурилиш саноати қайд этилди.

Бозор хизматлари 12,6%га, қурилиш ишлари ҳажми 10,8 фоизга, чакана савдо айланмаси 9,5 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 6,5%га ошди, аҳолининг умумий даромадлари эса 9,8%га ўсди.

Январь-апрель ойларида ташқи иқтисодий фаолликда ҳам ўсиш кузатилди: ташқи савдо айланмаси 24,6 млрд долларга етди (ўсиш 16,3%), экспорт ҳажми эса 35,1%га ўсди ва 11,9 миллиард долларни ташкил этди, импорт эса 2,9%га ўсди. Ташқи савдо балансининг манфий салдоси –846 млн долларгача қисқарди (ўтган йилнинг шу даврида –3,6 млрд. доллар эди).

Жорий йилнинг апрель ойида Марказ томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 1099 бирликни ташкил этди, бу март ойига нисбатан 9,9 фоизга ҳамда 2024 йилнинг апрель ойига нисбатан 22,3%га сезиларли ошган.

2025 йилнинг 1-ярим йиллиги учун иқтисодий ўсиш прогнози

Жорий макроиқтисодий кўрсаткичлар, юқори инвестицион ва ташқи савдо фаоллигини ҳисобга олган ҳолда, Марказ жорий йилнинг 1-ярим йиллиги якунида Ўзбекистонда ЯИМ ўсишини 6,7% даражасида прогноз қилмоқда. Иқтисодий ўсишнинг прогноз қилинган диапазони 6,5% дан 6,8% гача.

2025 йилнинг 1-ярмида Ўзбекистонда ЯИМнинг ҳафталик ўсиши прогноз қилинмоқда

Ўсишнинг асосий манбалари қуйидагилардан иборат бўлади: саноат ва хизматлар соҳасини кенгайтириш, инвестициялар ҳажмини ошириш, шу жумладан, жорий йилнинг январь-март ойларида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 120 трлн сўмдан зиёдни ташкил этди, аҳолининг реал даромадлари ва истеъмол талабининг ўсиши, шунингдек, инфратузилмани такомиллаштириш ва ҳудудлараро интеграцияни ривожлантириш.

Қўшимча равишда, расмий чораклик маълумотлар эълон қилингунига қадар ЯИМ даражасини баҳолаш ва прогнозлаш мақсадида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази илғор таҳлил усулларидан фойдаланган ҳолда таҳлил олиб борди. Google’даги қидирув сўровлари маълумотларига таянилган ҳолда, жорий йилнинг январь-апрель ойларида “бизнес ва саноат” йўналишида (+4,1%), “харидлар” бўйича (+7,6%) ҳамда “молия” соҳасида (+3,7%) қизиқишнинг ортиши кузатилди. Бу эса билвосита мамлакатда бизнес фаоллиги ва истеъмолчилар фаоллигининг ортиб бораётганини кўрсатади.

Халқаро баҳолаш

Апрель ойида янгиланган маълумотларга кўра, Осиё тараққиёт банки Ўзбекистоннинг 2025 йилда ЯИМ ўсишини 6,6% даражасида прогноз қилмоқда, саноат ва хизматлар ҳиссасини қайд этмоқда. Халқаро валюта жамғармаси реал даромадлар ва ички талабнинг ўсишини таъкидлаб, ўз прогнозини 5,9%га оширди. Шунингдек, Жаҳон банки истеъмол талаби, пул ўтказмалари ва инвестиция фаоллигига эътибор қаратган ҳолда ўсишни 5,9%да кутмоқда.

Шундай қилиб, асосий иқтисодий кўрсаткичларнинг ҳафталик мониторингига асосланган Марказ прогнози иқтисодиётга таъсир қилувчи ички ва ташқи омилларни ҳисобга олади. Бу ҳар чораклик расмий маълумотлар эълон қилинишидан олдин ЯИМ динамикасини эрта баҳолаш ва иқтисодий муҳитдаги ўзгаришларга тезкор муносабат билдириш имконини беради.

Талабалар учун контракт тўловини иш берувчи томонидан қоплаб бериш тартиби белгиланди
Янгиликлар 15:12 · 12.01.2026
Талабалар учун контракт тўловини иш берувчи томонидан қоплаб бериш тартиби белгиланди
Ўзбекистонда 5 граммли олтин қуйма нархи биринчи марта 9 млн сўмдан ошди
Янгиликлар 13:41 · 12.01.2026
Ўзбекистонда 5 граммли олтин қуйма нархи биринчи марта 9 млн сўмдан ошди
«Декрет» пулини беришдаги янги тартиб
Янгиликлар 10:47 · 12.01.2026
«Декрет» пулини беришдаги янги тартиб
Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми йилига 1 млн донага етказилади
Авто, Янгиликлар 10:11 · 12.01.2026
Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми йилига 1 млн донага етказилади
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:43 · 10.01.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Тадбиркорларга солиқ ҳисоботини вақтида топширмаганлик учун жарима миқдори камайтирилди
Молия, Янгиликлар 15:27 · 09.01.2026
Тадбиркорларга солиқ ҳисоботини вақтида топширмаганлик учун жарима миқдори камайтирилди