Ўзбекистонда касблар кесимида ойликлар қандай ўзгаряпти?

11:56 · 25.05.2026

Чет элликлар Ўзбекистонда махсус солиқ режимига ўтиш учун 50 минг доллар тўлайди

10:30 · 25.05.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:14 · 23.05.2026

Ўзбекистонда ҳайдалган автомобиллар ва янги «иномарка»лар сотуви камайди

16:03 · 22.05.2026

Ўзбекистонда импорт материаллардан маҳсулот чиқариш учун божлар камайтирилади

13:34 · 22.05.2026

Олтин қазиб олиш бўйича етакчи давлатлар маълум қилинди

10:34 · 22.05.2026

Уй-жой бозори таҳлили: Яшнободдаги ўсиш ва «Янги Тошкент» омили

18:03 · 21.05.2026

Ўзбекистонда хорижий компаниялар сони 20 мингтага яқинлашди

17:32 · 21.05.2026

Солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифати яхшиланади

13:36 · 21.05.2026

Марказий банк ипотека омонати механизмини ишлаб чиқмоқда

10:24 · 21.05.2026

Солиқ базасини кўчмас мулк объектлари бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби белгиланди

15:27 · 20.05.2026

Ипотека кредити бўйича солиқ имтиёзлари автоматик равишда қайтарилади

12:46 · 20.05.2026

Рақобат ва реклама қоидабузарлиги ҳақида хабар берганларни пул мукофоти билан рағбатлантириш таклиф этилмоқда

11:05 · 20.05.2026

2025 йилда банкоматлардан пул ечишда 290 мингта муаммоли ҳолат кузатилган

9:53 · 20.05.2026

Креатив иқтисодиёт учун солиқ имтиёзлари назарда тутилган қонун маъқулланди

19:24 · 19.05.2026

Ўзбекистонда ер ижара шартномасини узайтириш тартиби тасдиқланди

19:15 · 19.05.2026

Ўзбекистонда Cobalt сотуви 30 фоизга пасайди, электромобилларга талаб ошди

10:04 · 19.05.2026

Ўзбекистонда маркетплейслар орқали товарларни реализация қилувчи чет эл юридик шахслар ҳам ҚҚС тўлаши белгиланмоқда

16:58 · 18.05.2026

Moody’s ҳам Ўзбекистоннинг суверен рейтинги бўйича прогнозни ўзгартирди

S&P халқаро агентлиги ортидан, Moody’s ҳам Ўзбекистоннинг суверен рейтинги бўйича прогнозни “барқарор”дан “ижобий”га ўзгартирди. Агентлик Ўзбекистонга Ba3 суверен рейтингини бераркан, мамлакат худди шундай рейтингга эга бошқа давлатлардан овоз бериш, ҳисобдорлик, қонун устуворлиги ва коррупцияни чеклаш каби йўналишларда ортда қолаётганини қайд этди.

Moody’s ҳам Ўзбекистоннинг суверен рейтинги бўйича прогнозни ўзгартирди

Moody’s халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен рейтингини Ba3 даражасида тасдиқлаб, прогнозни “барқарор”дан “ижобий”га ўзгартирди.

Ўтган ойда S&P халқаро рейтинг агентлиги ҳам Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги бўйича кутилмани илк бор “барқарор”дан “ижобий”га ўзгартирганди.

Moody’s 13 июн куни тарқатган баёнотга кўра, агар Ўзбекистон ҳукуматининг жорий ислоҳотлари самарали амалга оширилса, вақт ўтиши билан мамлакатдаги институтларнинг сифати ошиши мумкин.

“Ҳукуматнинг хусусийлаштириш дастури ҳам, агар муваффақиятли амалга оширилса, ўсиш тенденциясини ошириши мумкин. Бу ислоҳотлар, фискал эҳтиёткорлик билан биргаликда, ўрта истиқболда иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаши ва мамлакатнинг ўсиш салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга имкон бериши мумкин.

Ba3 рейтингининг берилиши – Ўзбекистоннинг нисбатан диверсификацияланган иқтисодиётини, қулай демографик кўрсаткичларга эга мустаҳкам ўсиш истиқболларини ва қарз юкининг ўртача даражада эканини (асосан имтиёзли шартларда олинган) акс эттиради. Бироқ бу кучли жиҳатлар киши бошига тўғри келадиган даромаднинг пастлиги ва рақобатбардошликнинг етарли эмаслиги, институционал заифлик (яхшиланиб бораётган бўлса-да), шунингдек, мўтадил сиёсий хатарлар билан мувозанатлашган”, – дейилади агентлик ахборотида.

Ижобий кутилма учун асослар

Moody’s Ўзбекистон суверен рейтингида кутилмани “ижобий”га ўзгартириш учун асос бўлган омиллар қаторида қуйидагиларни санаб ўтган:

  • Бошқарувни яхшилаш чоралари кўрилмоқда. 2024 йил ҳолатига, кузатув кенгашларидаги мустақил аъзолар улуши давлат корхоналарида 25 фоиз, давлат банкларида 40 фоизни ташкил этган.
  • Коррупцияни тийиш учун “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун кучга кирган. Давлат хизматчиларининг активларини декларациялаш ва коррупция ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунлар жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши кутилмоқда. Маълумотларни очиқлаш ва шаффофлик йўналишида ҳам ижобий қадамлар ташланган.
  • 2024 ва 2025 йилларда нархларнинг сезиларли ошишига олиб келган энергетика ислоҳоти ҳукуматнинг бундан-да мураккаб ислоҳотларни амалга ошира олиш салоҳияти ва қатъий ниятини кўрсатади. Бу ислоҳотлар 2027-2028 йилларга бориб электр энергияси ва газ таъминоти ўзини ўзи қоплаш даражасига етишига қаратилган.

Халқаро агентлик давлат корхоналарини муваффақиятли хусусийлаштириш иқтисодий самарадорлик ва рақобатни оширишини қайд этган.

Биз хусусийлаштириш суръати пастлигича қолишини, жараён босқичма-босқич бўлишини тахмин қиляпмиз, чунки мураккаб ташқи шароитлар ва АҚШнинг савдо сиёсати атрофидаги глобал ноаниқлик муносиб стратегик инвесторларнинг қизиқишини камайтириши мумкин. Давлат корхоналарининг корпоратив бошқаруви ва операцион самарадорлигини ошириш ҳам хусусийлаштиришни кечиктириши мумкин”, – дея қайд этган таҳлилчилар.

Тасдиқланган рейтинг учун асослар

Moody’s Ўзбекистонга Ba3 рейтинги берганини ижобий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва нисбатан паст қарз юки билан изоҳлаган.

“Давлат қарзининг асосий қисми хорижий валютада бўлса-да, қарзларнинг катта қисми имтиёзли экани туфайли давлатнинг янги қарз олиш учун имкониятлари жуда юқори.

Шу билан бирга, кенг маънодаги давлат қарзи – давлат корхоналари томонидан давлат кафолатисиз олинган қарзлар ва ҳукуматнинг давлат-хусусий шериклик бўйича мажбуриятлари ошиб бормоқда. Сўнгги йилларда йирик давлат корхоналари молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш ва эҳтимолий хусусийлаштириш олдидан бозор берадиган баҳони аниқлаш асносида, ташқи молиявий маблағларни жалб қилишни кўпайтирди. ДХШ мажбуриятлари 2024 йилда ЯИМнинг 27 фоизига етди, бу мажбуриятлар асосан энергетика ва инфратузилма лойиҳалари билан боғлиқ. Биз кенг маънодаги давлат қарзи кейинги 2-3 йилда ўсиб боришини ва шартли жавобгарлик хавфи юзага келишини тахмин қиляпмиз.

Шу билан бирга, ҳукумат давлат корхоналари ва ДХШлардан келиб чиқадиган шартли мажбуриятлар учун рискларни баҳолаш тизимини такомиллаштиришни давом эттирмоқда. Масалан, яқинда 2025 йилда янги ДХШ лойиҳалари бўйича давлат оладиган мажбуриятлар қиймати 6,5 млрд АҚШ долларидан ошмаслиги эълон қилинди. Бундан ташқари, барча давлат корхоналаридан ташқи молиялаштириш учун ҳукумат рухсатини олиши талаб этилмоқда, бу эса хорижий валютадаги мажбуриятларнинг тез ўсишини мўтадиллаштиришга ёрдам беради. Ўсиб бораётган шартли жавобгарлик хавфи қисман мамлакатнинг суверен бойлик фонди – Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидаги муҳим активлар ҳисобидан юмшатилади”, – дейилади ҳисоботда.

Қайд этилишича, Ba3 рейтинги – Ўзбекистонда аҳоли жон бошига даромаднинг пастлиги, мамлакатнинг рақобатдошлилиги етарли эмаслиги ва институтларнинг заифлигини ҳам акс эттиради.

“Масалан, юқори даражадаги долларлашув, банклараро бозор операцияларининг чеклангани ва ички капитал бозорларининг саёзлиги – пул-кредит сиёсатининг трансмиссия механизмини чеклаб туради. Институционал ва бошқарув кўрсаткичлари бироз яхшиланган бўлса-да, Ўзбекистон овоз бериш, ҳисобдорлик, қонун устуворлиги ва коррупцияни чеклаш каби йўналишларда худди шундай Ba3 рейтингига эга мамлакатлардан ортда қолишда давом этмоқда.

Рейтинг, шунингдек, йирик давлат корхоналарини хусусийлаштириш бўйича янада мураккаб ислоҳотлар қандайдир иқтисодий ва ижтимоий харажатларга олиб келиши мумкин бўлган ўртача сиёсий хавфни ҳам кўрсатади. Бу эса вақт ўтиши билан тараққиётни сусайтириши ва бизнес муҳитидаги ноаниқликни ошириши мумкин.

Халқаро жабҳада Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳамда Россиянинг Европа ва МДҲдаги таъсирининг потенциал кенгайиши геосиёсий хавфни ошириб, Марказий Осиё ва ундан ташқарида сиёсий иттифоқларнинг ўзгариши эҳтимоларини ўртага чиқарди. Ўзбекистон, Россия билан мустаҳкам алоқаларга эга бўлишига қарамай, можаро бошланганидан бери нейтрал позицияни эгаллашга интилди”, – дея таъкидлаган халқаро кузатувчилар.

Рейтингни ошириш ёки туширишга олиб келиши мумкин бўлган омиллар

Moody’s таҳлилчиларига кўра, Ўзбекистондаги ислоҳотлар сиёсий самарадорлик ва институтлар сифатининг ошишига олиб келади деган ишонч кучайса, мамлакатнинг суверен рейтинги оширилиши мумкин.

Иқтисодиётда рақобат муҳитининг кучайиши, давлат иштирокидаги йирик компаниялар ва банкларнинг хусусийлаштирилиши, шу билан бирга фискал барқарорлик сақланиб, ижтимоий харажатлар кескин ошишининг олдини олиш ҳам суверен рейтингни оширишга хизмат қилади.

Кутилма “ижобий” деб тасдиқлангани боис, Ўзбекистоннинг суверен рейтинги яқин келажакда пасайиши эҳтимоли жуда кам. Агар иқтисодий ислоҳотлардан жиддий оғиш кузатилса, Moody’s Ўзбекистон рейтинги бўйича прогнозни “ижобий”дан “барқарор”га қайтариши мумкин. Бундай оғиш ички сиёсий ёки ижтимоий босимлар билан боғлиқ равишда келиб чиқиши мумкин.

Рейтингни пасайтиришга ундовчи омиллардан яна бири – давлат компаниялари ва ДХШ мажбуриятлари бўйича фискал муаммоларнинг юзага келиши эҳтимоли билан боғлиқ. Риск уйғотиши мумкин бўлган ташқи омиллар қандай шаклда бўлиши мумкинлигини эса олдиндан айтиб бўлмайди.

Ўзбекистонда касблар кесимида ойликлар қандай ўзгаряпти?
Янгиликлар 11:56 · 25.05.2026
Ўзбекистонда касблар кесимида ойликлар қандай ўзгаряпти?
Чет элликлар Ўзбекистонда махсус солиқ режимига ўтиш учун 50 минг доллар тўлайди
Янгиликлар 10:30 · 25.05.2026
Чет элликлар Ўзбекистонда махсус солиқ режимига ўтиш учун 50 минг доллар тўлайди
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 10:14 · 23.05.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Ўзбекистонда ҳайдалган автомобиллар ва янги «иномарка»лар сотуви камайди
Авто, Янгиликлар 16:03 · 22.05.2026
Ўзбекистонда ҳайдалган автомобиллар ва янги «иномарка»лар сотуви камайди
Ўзбекистонда импорт материаллардан маҳсулот чиқариш учун божлар камайтирилади
Янгиликлар 13:34 · 22.05.2026
Ўзбекистонда импорт материаллардан маҳсулот чиқариш учун божлар камайтирилади
Олтин қазиб олиш бўйича етакчи давлатлар маълум қилинди
Янгиликлар 10:34 · 22.05.2026
Олтин қазиб олиш бўйича етакчи давлатлар маълум қилинди