Имтиёзли ипотека кредитлари миқдори 15 фоизга оширилади

17:26 · 17.02.2026

Ўзбекистон 20 турдаги хомашё импорти учун божларни пасайтирди

16:16 · 17.02.2026

Касбий таълим педагогларига ойлик устама таклиф қилинди

12:41 · 17.02.2026

Ўзбекистонда бир йилда қайси маҳсулот ва хизматлар кескин қимматлашгани маълум қилинди

9:57 · 17.02.2026

Рақобат қўмитаси Рамазон ойида озиқ-овқат нархлари назоратини кучайтиради

12:54 · 16.02.2026

Ўзбекистонда қайси купюра энг кўп ишлатилади?

10:54 · 16.02.2026

Марказий банк январь ойида 7 банкни жаримага тортди

9:01 · 16.02.2026

Raqamli sud: Yangi O‘zbekistonda zamonaviy sud islohotlari

8:58 · 16.02.2026

Президент автокредит ставкасини пасайтиришни топширди

15:26 · 13.02.2026

Ўзбекистонда уй-жой нархлари ошишда давом этмоқда

15:22 · 13.02.2026

Кимлар даромад солиғини кам тўлайди?

14:20 · 13.02.2026

Тошкентда 2026 йил январида ижара нархлари ўтган йилга нисбатан 9 фоизга ошди

9:12 · 13.02.2026

Ўзбекистонда касбий таълим сифатини оширишга йўналтирилган субсидиялар жорий этилади

15:40 · 12.02.2026

Сўмнинг мустаҳкамланиши ташқи қарзга хизмат кўрсатиш харажатларини 6−7 фоизга қисқарди

13:00 · 12.02.2026

Ўзбекистон аҳолиси 2025 йилда банкларга валютани сотиб олганидан кўра фаолроқ сотди

11:03 · 12.02.2026

Фуқароларнинг солиқ қарзи маълумотлари маҳалла гуруҳларида тарқатилди. Солиқ қўмитаси изоҳ берди

16:55 · 11.02.2026

Ўзбекистонда микроқарз ва автокредит фоиз ставкалари пасайди

14:46 · 11.02.2026

Биржада қимматбаҳо металлар савдоси 59 фоизга ошди

11:55 · 11.02.2026

1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади

Ишчан ва жозибадор муҳит яратиш учун 1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади, ходимларга ишига қараб ойлик устама ва қўшимча бонус берилади.

1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади

Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Сирдарё тумани ихтиёрида қоладиган маблағлар манбаси кўпайтирилиши маълум қилинди.

Масалан, маъмурий ва молиявий жарималар, солиқ текширувлари бўйича пеня, тоифаси ўзгарган қишлоқ ерлари учун нобудгарчилик компенсацияси, ўрмон ерлари ҳудудларини ижара тушумлари, кўрсатилган давлат хизматларидан тушган маблағларнинг бир қисми туманда қолади.

Бундан туманга йилига қўшимча 12 миллиард сўм тушади.

Эндиликда ҳокимда 4 нафар ўринбосар бўлади. Ривожланиш режасига қараб, қайси масалада ўринбосари бўлишини ҳокимнинг ўзи белгилайди.

Мисол учун, Сирдарё тумани ҳокими келгуси уч йилда туризм, сервис ва логистикани туманни асосий драйвери сифатида кўраяпти. Шу боис, унинг иқтисодиёт бўйича 1-ўринбосари бир вақтни ўзида туризм, сервис ва логистикага масъул бўлади. Унга 10 та аниқ вазифа юклатилиб, ҳар бир вазифа ва функцияси маблағи билан мустаҳкамланади.

Худди шундай, ҳоким ва қолган 3 нафар ўринбосарига ҳам аниқ вазифалар молиявий таъминоти билан белгилаб берилади.

Ҳоким, унинг ўринбосарлари KPIни тўлиқ бажарса, кейинги йил ҳудудга бериладиган маблағ 10-15 фоиз кўпайтирилади. Аксинча бўлса, маблағ оширилмайди ва масъул раҳбар ишдан кетади.

Сирдарё тумани ҳокими 9 та идора ходимлари, Савдо-саноат палатаси, банк, солиқ, кадастр вакили ва етакчи тадбиркорлардан иборат “Ислоҳотлар штаби”ни тузади.

“Ислоҳотлар штаби” уч ойда туманнинг 38 та маҳалласи кесимида лойиҳа, инфратузилма, молиявий манба, кадрлар масаласини қамраб олган уч йиллик дастур тайёрлайди. Келгуси йил учун бюджет, инфратузилма, ишлаб чиқариш, хизмат, инвестиция ва бандлик дастурлари шу асосда тасдиқланади.

Натижасига қараб, бу янги тажриба келаси йилдан бутун республикада йўлга қўйилади.

Яна бир муҳим янгилик – ишчан ва жозибадор муҳит яратиш учун 1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади, ходимларга ишига қараб ойлик устама ва қўшимча бонус берилади.

“Лекин, қарс икки қўлдан чиқади. Ўзига юклатилган вазифани бажара олмаган ходимларга чора кўрилади. Ана шунда ҳамма интизом ва режа билан ишлашга ўрганади.

Вилоят, туман ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, вазирлар, банк раҳбарлари яхшилаб эшитиб олсин: ярим йил якуни билан “ғалвирни сувдан кўтариб”, ким нима иш қилгани бўйича қаттиқ сўров қиламан”, – деди давлат раҳбари маърузаси якунида.

Айни пайтда президент маслаҳатчилари, ҳукумат аъзолари, вазирлар ва ҳокимларнинг ҳисоботлари тингланмоқда.

Имтиёзли ипотека кредитлари миқдори 15 фоизга оширилади
Янгиликлар 17:26 · 17.02.2026
Имтиёзли ипотека кредитлари миқдори 15 фоизга оширилади
Ўзбекистон 20 турдаги хомашё импорти учун божларни пасайтирди
Янгиликлар 16:16 · 17.02.2026
Ўзбекистон 20 турдаги хомашё импорти учун божларни пасайтирди
Касбий таълим педагогларига ойлик устама таклиф қилинди
Янгиликлар 12:41 · 17.02.2026
Касбий таълим педагогларига ойлик устама таклиф қилинди
Ўзбекистонда бир йилда қайси маҳсулот ва хизматлар кескин қимматлашгани маълум қилинди
Янгиликлар 9:57 · 17.02.2026
Ўзбекистонда бир йилда қайси маҳсулот ва хизматлар кескин қимматлашгани маълум қилинди
Рақобат қўмитаси Рамазон ойида озиқ-овқат нархлари назоратини кучайтиради
Янгиликлар 12:54 · 16.02.2026
Рақобат қўмитаси Рамазон ойида озиқ-овқат нархлари назоратини кучайтиради
Ўзбекистонда қайси купюра энг кўп ишлатилади?
Янгиликлар 10:54 · 16.02.2026
Ўзбекистонда қайси купюра энг кўп ишлатилади?